«Барселона» ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Sport.es нашрининг хабар беришича, Жюль Кунденинг келажаги мавҳум бўлиб қолаётгани сабабли, Дензел Дюмфрис яна каталонияликларнинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олди.
«Интер»нинг бақувват ўнг қанот ҳимоячиси шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Унинг вакиллари аллақачон Европанинг топ-клублари билан алоқага чиқиб, «Ливерпуль» ва «Барселона» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказишди.
Трансфернинг муҳим жиҳатлари:
Нидерландиялик футболчининг миланликлар билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Уни 25 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд, бироқ бу банд фақат бир ой давомида амал қилади.
Ўтган йили унинг ўша пайтдаги агенти Жорже Мендеш бу трансферни амалга оширишга уринган, аммо молиявий чекловлар сабабли келишув амалга ошмаган эди.
«Барселона» бу сафар футболчини ўз сафига қўшиб олиш-олмаслиги бошқа трансферлар якунланганидан сўнг ойдинлашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).