Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 10.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 10.03.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Овьедо
  • Суперлига
      • 10.03.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Андижон
      • 10.03.2026 19:45
      • Машъал
      • 0:2
      • Қизилқум
      • 10.03.2026 20:30
      • Пахтакор
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 10.03.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:0
      • Ливерпуль
      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12226]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11960]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5837]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5599]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5055]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2882]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2103]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2012]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1907]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1895]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 2 6
3 Насаф 2 6
4 Навбаҳор 3 6
5 Бухоро 2 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Андижон 3 3
9 Динамо 2 3
10 Бунёдкор 2 3
11 Хоразм 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Агар "Саутгемптон" ўз юлдузларини сотмаганида …

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Саутгемптон" сўнгги йилларда кўҳна қитъанинг топ-клубларига янги юлдузларни тарбиялаб бериш билан ном қозонди.

Клубнинг ўз академиясида ёш футболчилар билан ишлаш ва уларни асосий таркибга жалб қилиш борасида ишни тўғри йўлга қўйгани бугунги муваффақиятларнинг бош мезонидир.

"Авлиёлар" оқилона сиёсат туфайли ҳам ҳозир молиявий тарафлама АПЛдаги энг барқарор жамоалардан бири бўлиб турибди. Хўш, агар  "Саутгемптон" ўз юлдузларини сотмаганида, жамоа қандай кўриниш касб этган бўларди? Шак-шубҳа йўқки, "авлиёлар" совринли ўринлар ва Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашда иштирок этишарди.

Дарвозабон – Фрэйзер Форстер
"Саутгемптон"да – 2014 йилдан – ҳозирги вақтгача
Харид қилинган – 10 миллион фунт

"Саутгемптон"нинг XXI асрдаги энг қиммат ва шу билан бирга энг ишончли дарвозабони. Кипер дебют мавсумини ажойиб тарзда ўтказди, аммо мавсум охирида жиддий жароҳатга йўлиқди. Шу туфайли янги футбол мавсумининг муайян қисмини ўтказиб юборишга мажбур. "Саутгемптон" катта муаммолардан ўзини суғурта қилиш мақсадида аллақачон голландиялик Мартен Стекеленбургни ижарага олди.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Натаниэль Клайн
"Саутгемптон"да – 2012-2015 й.й.
Ҳозир – "Ливерпул"да
Харид қилинган – 2.5 миллион фунт
Сотиб юборилган – 12.5 миллион фунт

"Саутгемптон" ушбу чаққон, тиришқоқ ва техник жиҳатдан юқори истеъдод эгасини бир неча йил муқаддам "Кристал Пэлас"дан 2.5 млн фунт эвазига сотиб олганди. Қисқа муддат ичида футболчи чемпионшип савиясидан Англия терма жамоаси даражасигача кўтарилди.

"Авлиёлар" эса одатга кўра уни "Ливерпул"га 5 баравар қимматга пуллашди.

Марказий ҳимоячи – Жозе Фонте
"Саутгемптон"да – 2010 йилдан – ҳозирги вақтгача
Харид қилинган – 0.8 миллион фунт

Ҳар қанча уринмасин "Бенфика" асосий таркибидан жой ола билмаган португалиялик футболчи бахтини Англиядан излади. Дастлаб "Кристал Пэлас", кейин эса "Саутгемптон"дан қўним топди.

"Авлиёлар" билан Биринчи Лигадан Премьер-Лигача бўлган йўлни босиб ўтиб, мунтазам равишда ўз ўйинини кучатийриб борди. Фонтенинг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги барибир ўз мевасини бермай қолмади. У деярли 31 ёшида илк бор Португалия терма жамоасига чақирилади ва бундан бироз олдинроқ "Саутгемптон" сардорига айланганди.
 
Марказий ҳимоячи – Деян Ловрен
"Саутгемптон"да – 2013-2014 й.й.
Ҳозир – "Ливерпул"да
Харид қилинган – 8.5 миллион фунт
Сотиб юборилган – 20 миллион фунт

"Саутгемптон"даги ягона ёрқин мавсумдан сўнг "Ливерпул"га ўтган футболчи ўз мавқейини бутунлай йўқотиб қўйди.

Ловрен 2013-2014 йилги мавсумдаги ишончли ўйини эвазига АПЛнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилиб, ўз трансфер нархини икки баравар қимматлаштиришга эриша олганди.

Чап қанот ҳимоячиси – Люк Шоу
"Саутгемптон"да – 2011-2014 й.й.
Ҳозир – "Манчестер Юнайтед"да
Харид қилинган – 0 миллион фунт (ўзининг тарбияланувчиси)
Сотиб юборилган – 27 миллион фунт

Чап қанот ҳимоячиси бўлган Шоу худди Гарет Бэйл сингари майдонда фақат шу вазифа билан чекланиб қолишни истамайди.

Эпчил, юқори техникали ва ўз билганидан қайтмайдиган ўйинчининг кўп вазиятларда ҳимоядан кўра ҳужумда кўпроқ фойдаси тегади.

Жароҳати ва юқори трансфер нархига қарамай Шоу "МЮ"даги дебют мавсумини анча муваффақиятли тарзда ўтказди.

Марказий ярим ҳимоячи – Морган Шнайдерлин
"Саутгемптон"да – 2008 йилдан - ҳозирги вақтгача
Ҳозир – "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди
Харид қилинган - 1.2 миллион фунт

Рақиб ҳужумларини барбод қилиш бобида анча устаси фаранг бўлган франциялик марказий ярим ҳимоячи айнан "Саутгемптон"да клуб ўйинчиси дажарасидан терма жамоа футболчиси мавқейига етишди.

Футболчи нафақат стандартлар вақтида, балки ҳужумни ривожлантириш ва ҳатто уни якунлаш борасида ҳам анча фойдали ўйин кўрсатади.  

Анча вақтдан бери АПЛ грандлари Шнайдерлинга қизиқиш билдириб келишади. Тез орада унинг "МЮ"га кўчиб ўтиши эҳтимоли юқори.

Марказий ярим ҳимоячи – Алекс Окслейд-Чемберлен
"Саутгемптон"да – 2010-2011 й.й.
Ҳозир – "Арсенал"да
Харид қилинган – 0 миллион фунт (ўзининг тарбияланувчиси)
Сотиб юборилган – 12 миллион фунт +

16 ёшида "авлиёлар" сафида дебютини ўтказган универсал ҳужумкор ярим ҳимоячи 17 ёшда асосий таркиб аъзосига айланди. Бир йилдан кейин эса у "Арсенал" билан шартнома имзолайди ва терма жамоа сафида Европа чемпионатида иштирок этади.

Шундан сўнг футболчининг ўсиш суръатлари бироз пасайганига қарамай Окслейд вақт ўтган сайин "Арсенал"даги муҳим фигуралардан бирига айланиб бормоқда.

Марказий ярим ҳимоячи – Адам Лаллана
"Саутгемптон"да – 2006-2014 й.й.
Ҳозир – "Ливерпул"да
Харид қилинган – 0 миллион фунт (ўзининг тарбияланувчиси)
Сотиб юборилган – 25 миллион фунт

У қадар британча фамилияга эга бўлмаган ярим ҳимоячи қадрдон клубидаги дебютини бундан деярли 10 йил аввал нишонлаганди. 2008 йили жамоанинг асосий таркибидан муқим жой олган Лаллана 2012 йилдан эътиборан "Саутгемптон" сардорига айланди.

Футболчининг "Ливерпуль" ва терма жамоа даражасида ҳозирча ёрқин ва ишонарли ўйин кўрсата олмаётгани ҳақиқат. Аммо унинг яқинда (майда) 27 ёшни қаршилаганини инобатга олсак, Лалланада ҳали вақт бор.

Ўнг қанот вингери – Тео Уолкотт
"Саутгемптон"да – 2005-2006 й.й.
Ҳозир – "Арсенал"да
Харид қилинган – 0 миллион фунт (ўзининг тарбияланувчиси)
Сотиб юборилган – 9.1 миллион фунт

Яна бир вундеркинд. 15 ёшида ёшлар жамоасида дебют қилган футболчи 17 ёшида ЖЧга бориб, шундан сўнг "Арсенал" футболчисига айланди.

Унинг Лондондаги фаолияти узоқ вақт жуда кўнгилли ва муваффақиятли тарзда кечди. Аммо Тео бундан аввалги мавсумда жиддий жароҳатга йўлиқиб, Бразилиядаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди, сафга қайтгач эса "канонирлар" асосий таркибидаги ўрнидан ҳам қуруқ қолди. Аммо шундай бўлса-да, футболчи Премьер-Лиганинг сўнгги ўйинида хет-трикка эришди ва Кубок финалида тўп киритиб мавсумни юқори нотада якунлади.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Гарет Бэйл
"Саутгемптон"да – 2006-2007 й.й.
Ҳозир– "Реал Мадрид"да
Харид қилинган – 0 миллион фунт (ўзининг тарбияланувчиси)
Сотиб юборилган – 7 миллион фунт

Уолкотт билан бирга ўсган Бейл "Арсенал"ни эмас, балки "Тоттенхэм"ни танлайди. Уэльслик йигитча "шпорлар" таркибида оддий қанот ҳимоячисидан ўта хавфли ҳужумкор ярим ҳимоячига айланди. Ўзининг юқори тезлиги, дриблинги ва ажойиб соч турмаги билан АПЛда порлаган футболчини тез орада Мадриннинг "Реал" клуби жуда катта маблағ эвазига ўз таркибига қўшиб олади. Шуни унутмаслик керакки, ушбу трансфер ҳозирги кунгача футбол тарихидаги энг қиммат трансферлигича қолмоқда.

Испанияда Бэйл нафақат футбол майдонида, балки ундан ташқарида ҳам ҳақиқий мегаюлдузга айланди.

Якунига етган мавсумда унинг ўйинида бироз пасайиш кузатилган ва Англияга қайтиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, барибир "Реал" Гаретга ишонч билдиришда давом этмоқда. Бейлнинг бир ўзи Уэльс термасини Европа чемпионатига олиб чиқишга жиддий бел боғлаган.

Ҳужумчи – Рики Ламберт
"Саутгемптон"да – 2009-2014 й.й.
Ҳозир – "Ливерпул"да
Харид қилинган – 1 миллион фунт
Сотиб юборилган – 4 миллион фунт

Ламбертнинг мисолида инсон агар ўз устида тинимсиз ишласа, кун келиб албатта юқори марраларни забт этиши мумкинлигига ишонч ҳосил қиламиз.

Фаолиятининг катта қисмини учинчи-тўртинчи дивизионларда ўтказган футболчи 30 ёшида Премьер-Лигани забт этиши, терма жамоадан чақирув олиб, ЖЧга бориши ва болалигидан ўзи мухлислик қилган суперклубга ўтиб, Чемпионлар Лигасида тўп суриш бахтига муяссар бўлиши мумкинлигини ким ҳам ўйлабди дейсиз? Ҳа, бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди.

Рики "Саутгемптон"да асосий вазифалардан бирини бажарарди, аммо "Ливерпуль" ва ЕЧЛда унинг ажойиб эртаги бахтли хотима топмади. Футболчи яна бир неча мавсум юқори савияда тўп суришни истаса, мавсум арафасида "Ливерпул"дан кетиши зарур.

http://arena.uz//uploads/football%2014/rueedf2d42cb4.png

Харажат қилинди – 24 миллион фунт
Фойда кўрилди – 116.6 миллион фунт +

Заҳира: Боруц, Чэмберс, Бертран, Панчон, Натан Дайер, Крауч, Пелле.

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Манба: arena.uz
Киритилди: 09:29, 10.07.2015. Ўқилди: 4180 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.