Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳоннинг ХХ асрдаги энг кучли футболчилари ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

nternational Federation of Football History & Statistic (ИФФҲС) жаҳоннинг ХХ асрдаги энг кучли футболчиларини аниқлади. Демак ўтган асрнинг энг кучли футболчилари ўнлиги билан танишинг.

10. Бобби Чарлтон (Англия) – 508 очко
Чарлтон Англия футболи тарихидаги энг кучли футболчидир. Бобби 1966 йилда Англиянинг жаҳон чемпиони бўлиши учун катта хисса қўшган. У айни пайтгача инглизлар сафида энг кўп гол урган футболчи бўлиб турганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

9. Эйсебио (Португалия) – 544 очко
«Қора пантерра» лақабли Эйсебио Португалиянинг ХХ асрдаги энг кучли футболчиси деб тан олинган. У 1966 йилги мундиалнинг энг яхши тўпурари бўлган. 1985 йилда эса Европанинг энг яхши футболчисига айланган. Шунингдек Эйсебио 7 маротаба Португалия чемпионати тўпурарлигини ҳам қўлга киритган.

8. Гарринча (Бразилия) – 624 очко
Бразилиялик Гарринча икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. У индивидуал ютуқларни унчалик ҳам кўп қўлга киритмаган бўлса ҳам, ҳар доим ўзи тўп сурган жамоаларнинг асосий «мотори» вазифасини бажарган.

7. Мишел Платини (Франция) – 722 очко
Франция тарихидаги энг яхши футболчи деб тан олинган Платини 1984 йилда терма жамоаси билан бирга Европа чемпиони бўлган. Шунингдек у ўша турнирда 9 та гол уриб, тўпурарга айланган. Мишел «Олтин тўп»ни кетма-кет 3 марта ютган илк футболчига айланган.

6. Ференц Пушкаш (Венгрия) – 810 очко
Испания ва Венгрия чемпионатларида 500 дан ортиқ гол киритган Пушкаш Венгрия тарихидаги энг кучли футболчи ҳисобланади. Ференц 1954 йилги мундиалда терма жамоаси билан бирган вице-чемпионликни қўлга киритган. У Чемпионлар кубоги финалларида «хет-трик» ва «покер» қайд этган ягона футболчидир.

5. Диего Марадона (Аргентина)
Марадонани футбол қироли деб ҳисоблайдиганлар талайгина. Бироқ ИФФҲС Диегони атиги 5-ўринга жойлади. Марадона Аргентинанинг ХХ асрдаи энг яхши футболчиси ҳисобланади. У 1986 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоаси билан ажойиб триумфга эришган эди.

4. Алфредо Ди Стефано (Аргентина/Испания) – 1215 очко
Ди Стефано икки қитъанинг икки гранд терма жамоаси сафида тўп суришига қарамасдан жаҳон чемпионатларида иштирок эта олмади. Шунга қарамай у Мадриднинг «Реал» клуби сафида 50-60 йилларда афсона яратди. Қаторасига 5 марта Чемпионлар кубогида муваффақият қозонди. Бунинг устига у ана шу 5 та финалда ҳам гол уриб, ажойиб рекорд ўрнатди.

3. Франц Беккенбауер (Германия) – 1228 очко
Беккенбауер жаҳон чемпионатларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек у мураббий сифатида ҳам немисларни мундиал ғолибига айлантирган. Афсонавий футболчи 70-йилларда «Бавария» билан кетма-кет уч марта Чемпионлар кубогида зафар қучган.

2. Йохан Кройфф (Голландия) – 1303 очко
Кройфф 1971, 1973 ва 1974 йилларда «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Афсуски унга жаҳон чемпиони бўлиш насиб қилмади. Бироқ Йохан 70-йилларда «Аякс» билан кетма-кет 3 марта Европа Чемпионлар кубогида ғолибликни тантана қилди.

1. Пеле (Бразилия) – 1705 очко
ХХ асрнинг энг кучли футболчиси деб Пеле тан олинган. Бразилиялик футболчи фаолияти мобайнида 1281 та голга муаллифлик қилган. У 3 карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи ҳисобланади. Пеле шунингдек ХХ асрнинг энг яхши спортчиси де ҳам эътироф этилган.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 10:18, 10.07.2015. Ўқилди: 10059 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.