Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду: "Ҳамма нарсани саҳна ортида бажаришни яхши кўраман"

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бундан уч йил олдин Криштиану Роналдунинг журналист Питерс Морганга берган интервьюси катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Ўша пайтда футболчи ҳали ҳам «МЮ»да ўйнаб юрган ва жамоасини ўта жиддий танқид қилганди. Табиийки, орадан кўп ўтмай, португалиялик юлдузнинг «қизил иблислар» билан муносабатлари ёмонлашди ва Криш Саудиянинг «Ал-Наср» клубига кўчиб ўтишга қарор қилди. Мана, маълум вақт ўтиб Морган Роналду билан яна бир бор суҳбат уюштирди ва бу сафарги мулоқот ҳам қизиқарлилиги борасида 2022 йилдагисидан қолишмаслиги таъкидланди. Қуйида эса мазкур интервьюнинг тўлиқ мазмуни билан танишасиз.

АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида:

— «Арсенал» жорий мавсум чемпионликни қўлга кирита оладими? Ҳа, бўлиши мумкин. Зеро, «тўпчилар» бу гал чемпионатни кўтаринки кайфиятда ўтказишмоқда. Эҳтимол, лондонликларга кимдир муросасиз жанг таклиф қилар, лекин бу аниқ «МЮ» бўлмайди. Чунки манкунианликлар мавсум стартида жуда кўп очко йўқотишди. Очиғи, бу клуб ҳали ҳам юрагимда ва мен уни яхши кўраман. Шундай экан, жамоанинг ҳозирги аҳволидан жуда хафаман. Аморим? Ўйлашимча Рубен «Манчестер»ни аввалги даражасига қайтариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда. Лекин у ҳам сеҳргар эмас, спортда эса мўжизалар шунчаки содир бўлмайди. Тўғри, бугунги кунда унинг қўл остида ажойиб футболчилар жамланган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам «МЮ» либосини кийиш нимани англатишини яхши тушунишмайди.

Бойлик ҳақида:

— Бир неча ҳафта олдин менга тарихдаги биринчи миллиардер футболчига айланганимни айтишганида ўзимни худди «Олтин тўп»ни қўлга киритгандек ҳис қилдим. Чунки энди тарихдаги биринчи ва ягона миллиардер футболчиман. Балки кимдир бу сўзларимни такаббурликка йўяр, аммо рақамлар ёлғон гапирмайди. Энг қиммат харидим? Ҳа эслайман, бундан 13 йил олдин жуда катта пулга ўзимга самолёт сотиб олгандим, лекин яқинда янада қулайроқ бошқа «учоқ» сотиб олдим. Машиналар ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғриси, уларнинг ҳисобини билмайман, балки 40тадир. Мен уларни ҳайдаб юриш учун эмас, шунчаки келажакка инвестиция ўлароқ харид қилганман. Айниқса, «Bugatti»ларни жуда яхши кўраман.

Жаҳон чемпионати ҳақида:

— Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни орзу қилганим билан бу мусобақа орқали тарихдаги энг яхши ўйинчини аниқлаш мутлақо нотўғри эканлигини биламан. Аслида 6-7 ўйиндан иборат турнир асносида кимнидир буткул фаолиятини баҳолаш адолатсизлик. Шундай экан, мундиалда бош совринни қўлга кирита олмасак ҳам бу спортимиз тарихидаги мав­қеимни заррача ўзгартирмайди. Яшириб нима қилдим? Мен энди шунчаки майдондаги ҳар бир лаҳзадан завқланишга интиляпман. Одамлар: «Агар Криштиану жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, тарихдаги энг буюк футболчига айланади», дейишади. Ўзим эса бунга қўшилмайман. Зеро, Португалия термаси билан аллақачон 3та совринни қўлга киритганман.

Никоҳ тўйи ҳақида:

— Жоржина Родригес менинг орзуимдаги аёл. Табиийки, яқинда унга турмушга чиқишни таклиф қилдим. Очиғи, менга, фарзандларимга ва оиламга ғамхўрлик қиладиган аёлни жуда узоқ вақт излаганман. Насиб қилса, келаси йилги жаҳон чемпионатидан кейин никоҳ тўйини ўтказамиз. Умид қиламанки, бош совринни қўлга киритган ҳолатда.

Фаолиятини якунлаш ҳақида:

— Ҳозирча, фаолиятимни якунлаш ҳақда ўйламаётган бўлсамда, бу тез орада рўй беради. Албатта вақти келиб катта саҳна ва футбол билан хайрлашиш осон бўлмайди. Эҳтимол, кўз ёшларимни тия олмасман, билмадим. Лекин ишончим комилки, ўша куни ҳис-туйғуларимни ичимда сақламайман. Очиғи бунга 27 ёшимдан бери тайёргарлик кўриб келяпман.

Жотанинг дафн маросимида қатнашмагани ҳақида:

— Тўғрисини айтсам, отамнинг ўлимидан кейин (2005 йилда — PS), қайтиб ҳеч қачон қабристонга бормадим. Иккинчидан, ҳозирда қаерга борсам ҳам ўша жой томошагоҳга айланади, кўпчиликнинг эътибори менда бўлади. Жумладан Жотанинг дафн маросимида ҳам шу ҳол такрорланиши шубҳасиз эди. Буни эса хоҳламадим. Тўғри, одамлар мени бу ишим учун танқид қилишди, лекин ҳар доим мақтов олиш учун жамоатчилик эътиборида, камералар қаршисида юришим шарт эмас. Ҳамма нарсани саҳна ортида бажаришни яхши кўраман.

Саудия Арабистони Лигаси ва «Олтин тўп» ҳақида:

— Аслида Саудия чемпионати савияси ҳақида ортиқча гапиришим шарт эмас. Чунки фикримга қўшилмайдиганлар барибир ҳар хил бемаъни гапларни айтишдан тийилмайдилар. Ваҳоланки, рақамлар ёлғон гапирмайди. Ўйлашимча, айни пайтда Премьер-лиганинг энг яхши жамоасида ўйнаётган бўлганимда ҳам, худди ҳозиргидек натижа қайд этаётган бўлардим. Менинг сўзларимдан муболаға излаётганлар эса ҳеч қачон бу ерда ўйнашмаган ва 40 даража иссиқда югуриш нима эканлигини билишмайди. Такрорлайман: Саудия Арабистони лигаси Франция чемпионатидан кучлироқ. Португалиядан ҳам. Шундай экан, «Олтин тўп» учун овоз беришда Саудия лигасидаги натижаларни ҳам инобатга олиш керак. Ҳа, эҳтимол ошириб юбораётгандирман, лекин Европадан келган бошқа футболчилардан ҳам сўрасангиз лига савияси ҳақида фақат илиқ фикрларни эшитасиз.

Машҳурлик ҳақида:

— Очиғини айтаман менга машҳурлик ёқмайди. Ишонинг, бу жуда зерикарли. Агар кимдир менга: «Сиз ҳозирда эришган барча нарсаларга машҳурликсиз ҳам эришишингиз мумкин», деса бунга ҳеч қандай иккиланишсиз рози бўлардим. Тўғри, миллионлар ўйинида муваффақиятга эришиш орзуим эди. Лекин бугунгидек даражага эришаман деб ўйламагандим.

Илҳом манбаи ҳақида:

— Тан оламан қайсидир спортчиларнинг узоқ муддат фаолиятини давом эттираётганини кўриш мени ўз ишимга бўлган қизиқишимни кучайтиради ва илҳомлантиради. Масалан, Леброн Жеймс. Айтайлик, унинг ҳали ҳам баскетбол ўйнаши ва яхши формада эканлигини кўриш ёқади. Шунингдек, Лука Модрични айтиб ўтган бўлардим. Айтганча, сербиялик теннисчи Новак Жокович яқинда менинг жисмоний имкониятларим ва иштиёқим ҳақида илиқ фикрларни билдирибди. Бунинг учун ундан ниҳоятда миннатдорман.

Сиёсат ҳақида:

— Идеалимдаги сиёсатчи ҳақида гап кетганда АҚШ президенти Дональд Трампни айтган бўлардим. У шахсан мен учрашишни орзу қиладиган инсон. Ўйлашимча, Трамп дунёни ўзгартира оладиган президентлардан бири. Умид қиламанки, бир кун келиб шу гапларни Қўшма штатлар раҳбарининг ўзига ҳам айтиш имкониятига эга бўламан. Трамп машҳурлик бобида мен билан рақобатлаша оладими? Келинг, баҳслашмайлик. Биласиз, бутун дунёда, ҳатто энг кичик оролларда ҳам машҳурман. Ростдан ҳам. Менимча, дунёда мендан кўра машҳурроқ одам йўқ.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:54, 18.11.2025. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик