Чемпионлар лигасида 3 марта зафар қучган, 2 та мураббийнинг биттаси бўлган Анчелотти доим ўзининг антиқа, қизиқарли ва кутилмаган иборалари билан ажралиб турган. Карло отанинг энг сара 11 та иборасини тузиб чиқишга қарор қилдик. Бу шунчаки бизнинг версиямиз холос. Зеро Анчелотти бундан ҳам қизиқарли ибораларни ишлатган бўлиши эҳтимоллиги анча баланд.
- Ихтиёрида Неста, Малдини ва Стам сингари юлдузлар хозир бўлган мураббий уйқисизликдан азоб чекмаслиги муқаррар.
Анчелотти «Милан»ни бошқарган пайтлари, жамоасининг ҳимоя қўрғони жуда кучли эканлигидан доим, фахрланиб, ғуруланиб гапирар эди.
- Моурино - менинг ёнимда? Биз Костакуртанинг ўрнига Галлини олганмиз. Билганимда мураббийлар штабида унга бирорта ўрин тайёрлаб қўйган бўлардик. Дарвозабонлар мураббийи? Йўқ, У ҳеч қачон футбол ўйнамаган. У ҳатто гол уришга ҳам қодир эмас.
Карло ота ҳеч қачон Моурино билан келиша олмаган. Шу боис улар орасида мудом гап ўйинлари бўлиб турар эди. Жозе 2008-йилда «Интер» билан шартнома имзолаганида, Анчелотти юқоридаги фикрларини изҳор қилганди.
- Моурино - ўзгача инсон. Мен у билан яқиндан танишиб олдим. У жуда ёқимтой инсон. Чунки, у ўзи ҳақида газеталар доимий равишда бирор нарса ёзишини истайди ва шунинг учун ҳам ўзини бошқача тутади.
2008-йили Италия «А» серияси бошланмасидан олдин.
- Португалиялик мураббий дилидаги гапини дарҳол тилига чиқаради. Мен эса бир гапни гапиришдан аввал ҳар томонлама ўйлайман. Лекин бунинг яхши томони ҳам бор. Моуринонинг футболчиларга баъзида қаттиқ гапириши уларни рухлантириб туради.
Моур Карлонинг «Милан»ини ҳаддан ортиқ танқид қилиб юборади. Анчелотти ҳам ўз ўрнида ҳамкасбига муносиб жавоб қайтаради. «Интер» ўз майдонида «Аталанта»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бергач, «Россонерлар» мураббийи ичидаги сиртига чиқарди.
- Агар журналистларга мени омадсиз дейиш ёқса, мен бунга қаршилик қилолмайман. Омадсизлар орасида энг муваффақиятлиси бўлишга қарши эмасман.
Журналистлар унга «омадсиз» деган лақабни қўйишгани ҳақида.
- Мен ўзи зарба бериши керак бўлган вазиятда тўпни шерикларига узатгани учун Шевченкони тез-тез уришиб тураман. Ахир сенга тўпурарлик қобилияти берилдими майдонда ўзингни ўйлашинг керак: бундай ҳолатда ўзгани ўйлаш ўзингга ҳам, жамоангга ҳам наф бермайди.
Шевченконинг жамоадошларини кўп ўйлаши ҳақида
- Калчо зерикарли, деб ким айтди? Апеннинда азалдан чиройли ва томошабоп футбол кўрсатишади, бироқ шу билан бирга ўз дарвозалари дахлсизлигини ҳам унутишмайди.
Италия «А» сериясини зерикарли чемпионат дея таъриф берадиганларга жавоби.
- Ҳозирги «Барселон»да жаҳон савиясидаги юлдузлар тў суришади, бироқ менда ихтиёр бўлганида «Милан»га бир кишини таклиф этардим, холос - Франк Райкардни.
2007-йили «Барселона»дан қайси футболчини сотиб олиши ҳақида.
- Кейинги гал шартнома тузишдан аввал Моурино менга агентлик қилишини сўрайман. Агар у қарши бўлмаса албатта!
Моурино йилига 14 миллион евро маош оламан деган гапига, жавоби.
- У кеч қайтибдими? Соат нечагача у ерда бўлган экан? Мен унга соат 5 гача у ерда бўлишига руҳсат берганман. Агар соат 4 да қайтган бўлса ундан ҳам яхши. Якшанба куни футболчилар ўзлари хохлаганча дам олишлари мумкин. Агар Роналдино соат 4 да қайтган бўлса, демак дискотека унга ёқмабди.
2008-йили «Милан»да ишлаб юрган пайтида, мухбирларнинг Роналдинони тунги дискотекада учратишгани ҳақидаги гапларига жавоби.
- «Милан» раҳбариятида Девид Бекхемни сотиб олмаслик учун соғлом фикр, етарли деб ўйлайман. У ўзининг Викторияси билан бизнинг жамоамизни шоу-труппага айлантириб юбориши ҳеч гап эмас.
Карло Бекхемнинг «Милан»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга жавоби.
Юсупов Фурқат
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).