Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёши улуғ, нархи қиммат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинда Лондоннинг «Арсенал» клуби 33 ёшга тўлган тажрибали дарвозабон Петр Чехни 11 миллион фунт стерлингга сотиб олди. «Арсенал» ўз пулини беҳуда сарфлайдиган клублардан эмас ва Чехнинг ҳали жамоага кўп фойдаси тегишига умид қилмоқда. Қуйидаги мақоламизда эса 30 ёшни қаршилаганига қарамай, қийматини йўқотмаган футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Петр Чех (11 млн. фунт стерлинг)

«Челси»дан «Арсенал»га

«Аристократлар» таркибидаги 11 йиллик фаолиятидан сўнг Чех «Стэмфорд Бриж»ни тарк этиб, ўз омадини Лондоннинг бошқа клубида синаб кўрадиган бўлди. У бу ишни ҳақиқий жентльменлардек бажарди. Шундай бўлса-да, Петрнинг шаънига «Челси» мухлислари томонидан турли ҳақоратлар ёғдирилди. Лекин у бунга парво қилмади. Май ойининг сўнгги кунида Чех 33 ёшга тўлди. Таъкидлаш жоизки, «Арсенал»нинг собиқ дарвозабони Йенс Леманн ҳам Лондонга худди шу ёшда ташриф буюрганди. Аммо германиялик кипернинг ёши 5 мавсум давомида юқори савияда ўйнашига халақит бермади. «Арсенал» ишқибозлари Чехдан ҳам худди шундай савияли ўйин кутишмоқда.  

Фернандо Редондо (12 млн. фунт стерлинг)

«Реал»дан «Милан»га

Аргентиналик футболчи «Реал»ни «Милан»га алмаштирганида 31 ёшда эди. Аммо доимий кичик жароҳатлар ва жарроҳлик амалиётлари ярим ҳимоячининг Италияда тўлиқ куч билан ўйнашига тўсқинлик қилди. Редондо оёғидан жиддий жароҳат олганлиги боис, «россонерлар» билан тузилган амалдаги шартномаси ҳамда клуб раҳбарияти билан бўлган дўстона муносабатлардан воз кечишга мажбур бўлади. У ҳаттоки, «Милан» тўлаши керак бўлган маошини олишдан ҳам бош торт­ди. Фернандо футболчилик фаолиятини 2004 йилда якунлаган.

Анжело Перуцци (13 млн. фунт стерлинг)

«Интер»дан «Лацио»га

Анжело Перуцци «Ювентус»да ўтказган 8 йиллик фаолияти давомида кўплаб совринларни боши узра кўтарди. Ке­йинчалик жамоадаги ўрнини йўқотиб, «Интер» таркибига бориб қўшилди. 30 ёшдан ўтганидан сўнг миланликлар дарвозабонни «Лацио»га 13 млн. фунт эвазига сотиб юборилди. Аммо Анжело Рим клуби дарвозасини 7 йил юқори савияда қўриқлади.

Клод Макелеле (14 млн. фунт стерлинг)

«Реал»дан «Челси»га

30 ёшли Клод 2003 йили «Реал»дан «Челси» таркибига қўшилди. Макелеле тез орада «кўклар»нинг етакчи футболчиларидан бирига айланди. Ўша пайтда «Челси»да Моуриньо фаолият юритар, жамоанинг марказий ярим ҳимоя чизиғида уч нафар таянч ярим ҳимоячиси вазифаси айнан Клоднинг зиммасига юклатилганди. Франциялик хавбек лондонликлар сафида икки марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритиб, Англия кубоги  ва суперкубогида ҳам зафар қучган.  

Жереми Матьё (14 млн. фунт- стерлинг)

«Валенсия»дан «Барселона»га

Матьё «Барселона» таркибига қўшилишидан олдин «Валенсия» сафида 100тадан ортиқ ўйинда майдонга тушганди. Мазкур трансфер амалга ошган пайтда эса франциялик ҳимоячи 30 ёшда эди.

Златан Ибрагимович (15 млн. фунт стерлинг)

«Милан»дан «ПСЖ»га

Ҳозир ҳам юқори савияда тўп сураётган швециялик таниқли ҳужумчи «ПСЖ» таркибига қўшилганида 30 ёшни «уриб қўйганди». Златан парижликлар таркибида 70тадан ортиқ гол урди ва бу билан чекланмоқчи эмас.

Диего Милито (18 млн. фунт стерлинг)

«Женоа»дан «Интер»га

2009 йили 30 ёшли аргентиналик ҳужумчи Диего Милито «Интер» билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. «Нерадзуррилар» таркибидаги фаолияти давомида форвард ажойиб ўйин намойиш этиб, жамоасининг муҳим голларига муаллифлик қилди. Аммо ке­йинчалик Милитони жароҳатлар қийнаб қўяди ва у 2014 йили Италияни тарк этиб, ўз Ватанига жўнаб кетади. 

Самуэль Это`О (21 млн. фунт стерлинг)

«Интер»дан «Анжи»га

Кўплаб совринларга эга бўлган камерунлик ҳужумчи «Анжи» таркибига қўшилганида 30 ёшда эди. Самуэль махачқалъаликлар сафида ҳам ажо­йиб футбол намойиш этди. Натижада, у мазкур клубнинг сардори ва тўпурарига айланди. «Анжи»даги ажойиб мавсумдан сўнг камерунлик форвард Моуриньо бошқараётган «Челси» таркибидан жой олиб, «аристократлар»га совринларни қўлга киритишда ёрдам берди. Таъкидлаш жоизки, ўша пайтда Это~О билан бирга ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам «Анжи»да тўп суриб, махачқалъаликларнинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшганди.

Габриэль Батистута (23 млн. фунт стерлинг)

«Фиорентина»дан «Рома»га

Аргентиналик таниқли ҳужумчи Габриэль Батистута «Фиорентина»да 9 мавсум мобайнида ажойиб тўп сурганлигига қарамай, скудеттони қўлга киритолмаганди. Шунинг учун ҳам 2000 йили у «Рома» таркибига 23 млн. фунт эвазига бориб қўшилди. Римликлар таркибида ўша пайтда машҳур футболчилар - Тотти, Монтелла, Кафу тўп суришарди ва Габриэль уларга жамоа­дош бўлди. Ниҳоят, 2000-2001 йиллар мавсумида Батистута узоқ кутган орзусига эришиб, Италия чемпиони бўлди. Чемпионлик орзусига футболчи 32 ёшида эришди.

Акмал Эшонхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:33, 12.07.2015. Ўқилди: 9933 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик