Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2026: Эквадор терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эквадор футбол федерацияси (FEF) жорий йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни расман тақдим этди.

Терма жамоанинг мундиал учун қайдномаси ўзига хос тарзда — гуаякиллик таниқли хонанда Эктор Наполитано ижросидаги видеотақдимот орқали мухлисларга эълон қилинди. Жамоанинг юлдузли таркибидан Виллиан Пачо, Пьеро Инкапье ҳамда терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Эннер Валенсия каби таниқли номлар жой олган.

Бош мураббий Себастьян Беккасесе бу галги турнирга Европа яшил майдонларида тўп сураётган легионерлар ҳамда ички чемпионат вакилларидан иборат анча мувозанатлашган таркибни жалб этган. Жамоанинг асосий етакчиларидан бири, «Челси» ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо ҳам қайдномага киритилди. Аввалроқ унинг дисквалификацияси билан боғлиқ ноаниқликлар мавжуд эди, бироқ ФИФА футболчининг илк турданоқ майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади.

Эквадорликлар ушбу жаҳон биринчилигида ўз тарихий натижаларини янгилашни мақсад қилган. Жамоа ўз тарихида фақат бир марта — 2006 йилда нимчорак финалгача етиб борган бўлса, 2002, 2014 ва 2022 йилги мундиалларни гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлган. Жамоанинг энг кучли томони сифатида мустаҳкам ҳимоя чизиғи кўрилмоқда — эквадорликлар саралаш босқичида ўз дарвозаларидан бор-ёғи 5 та тўп ўтказиб юбориб, Жанубий Америка минтақасида энг яхши кўрсаткични қайд этишган.


Эквадор терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун тўлиқ таркиби:

  • Дарвозабонлар: Эрнан Галиндес («Уракан»), Мойзес Рамирес («Кифисиа»), Гонсало Валье («ЛДУ Кито»).

  • Ҳимоячилар: Виллиан Пачо («ПСЖ»), Пьеро Инкапье («Арсенал»), Первис Эступиньян («Милан»), Хоэль Ордоньес («Брюгге»), Феликс Торрес («Интернасьонал»), Жексон Поросо («Тихуана»), Анхело Пресиадо («Атлетико Минейро»).

  • Ярим ҳимоячилар: Мойзес Кайседо («Челси»), Энтони Валенсия («Антверпен»), Дениль Кастильо («Мидтьюлланд»), Хорди Альсивар («Индепендьенте дель Валье»), Алан Франко («Атлетико Минейро»), Педро Вите («Пумас УНАМ»), Кендри Паэс («Ривер Плейт»), Алан Минда («Атлетико Минейро»), Яймар Медина («Генк»).

  • Ҳужумчилар: Гонсало Плата (« Фламенго»), Жон Йебоа («Венеция»), Нилсон Ангуло («Андерлехт»), Кевин Родригес («Юнион Сент-Жиллуаз»), Хорди Кайседо («Уракан»), Жереми Аревало («Штутгарт»), Эннер Валенсия («Пачука»).

Киритилди: 12:50, 01.06.2026. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик