Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Теннис. Ўзбекистон термаси Дэвис кубогининг икинчи босқичини Тошкентда ўтказади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A
Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари пойтахтимиздаги олимпия захиралари Республика теннис мактаби кортларида теннис бўйича Дэвис кубогининг Осиё-Океаний минтақаси биринчи гуруҳ иккинчи босқич учрашуви ўтказилади ва унда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея вакиллари билан жаҳон лигасининг ўтиш турнири йўлланмаси учун куч синашади.    Бу йилги мавсумнинг дастлабки босқичида қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси ўтказиб юборган бўлса, Жанубий Корея вакиллари биринчи босқичда Таиланд термасидан 3:2 ҳисобида устун келдилар.    Ўзбекистон терма жамоаси сардори Петр Лебедь ушбу учрашувга Денис Истомин, Фаррух Дўстов, Темур Исмоилов ва Санжар Файзиевларни таклиф этган. Мазкур учрашувга тайёрлик жараёнида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларига терма жамоамиз таркибида, шунингдек, ўсмирлар ўртасида Австралия очиқ чемпионати ярим финалчиси Жўрабек Каримов ва икки карра Ўзбекистон чемпиони Ҳумоюн Султонов ҳам жалб этилган.    Дэвис кубоги мусобақаларида Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро беш бор баҳс юритишган бўлиб, шундан тўрттасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг қўллари баланд келган.    Бу икки терма жамоа Дэвис кубоги мусобақаларида сўнгги бор 2010 йили тўқнаш келишган. Жанубий Корея кортларида бўлиб ўтган ўша ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучган.    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтган беш йилда Жанубий Корея терма жамоаси анча ёшартирилди. Жумладан, биринчи рақамли теннисчи Хён Чунг май ойида 19 ёшни қаршилади. Айни пайтда дунё рейтинг жадвалида 79-ўринда бормоқда. Кореяликларнинг иккинчи рақамли теннисчиси Дак Хи Ли эса – 17 ёш. Бундан ташқари терма жамоа таркибидан Жи Сунг Нам (22 ёш) ва Мин Кю Сонг (25 ёш) ўрин эгаллашган. Захирадан эса Сеонг Чан Хонг (18 ёш) ҳамда Ёхсонг Чунг (17 ёш) жой олишган.    Учрашувга 16 июль куни қуръа ташланади.   Шавкат Жалилов

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:29, 13.07.2015. Ўқилди: 3309 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик