Ҳа тўғри, баъзан Криштиану Роналду ва Лионел Мессиларни таққослаш бироз эришдек туюлади. Умуман олганда, бу Роналду Месси билан таққослашларига "Биз ҳудди Феррари ва Поршимиз", деб жавоб бергани каби, бу гўёки болага "Отанг яхшими ёки онанг?", деган савол билан баравардир. Ўтган мавсумда эса Месси жамоаси билан "требл" қилди, совринлар масаласида бу сафар Месси Роналдодан устун, буни тан олиш керак. Аммо ҳар доим иродаси букилмайдиган КриРо охирги дақиқалар, охирги ўйинларгача курашди, бу унинг характери, балки шунинг учун ҳам у дунйодан энг зўридир!?
Келинг, биз учун даҳо, қаҳрамон Криштиану Роналду ҳақида бироз баҳслашсак ва Лео Месси билан қиёсласак...
Биз ҳозир жамоавий натижалар эмас, айнан икки даҳо ҳақида бироз муҳокама қиламиз. Роналду - Ла Лиганинг энг яхши тўпурари, 35 ўйин, 48 гол. Бу ўртача бир ўйинда 1,37 гол. Уч дубл, 6 "хет-трик", "покер" ҳамда 1 та "пента-трик". Ҳа, Криштиану бу мавсум тўпурарлик борасида "Бернабеу"да космик майдон ҳосил қилиб, самога учди. Месси эса ундан 3 ўйин кўпроқ ўйнади, бироқ 43 бор тўп киритди.
Ҳаводаги кураш ҳақида гапирганда эса бу икки футболчини таққослашга ҳожат ҳам йўқ. Чунки бу борада Роналдунинг устунлигини "Реал"чилар ҳам, "Барса"чилар ҳам жуда яхши билади. 170 см бўйли Месси мавсум давомида 5 бор бош билан тўп кирита олди, Роналду эса 12. Ахир баскетболчилар сават томон 72 см баландликка сакраганида, Роналдо 90 см сакраса, натижа бошқа қандай ҳам бўлиши мумкин!? Криш сакрамайди - учади. У ҳавога кўтарилганда ҳатто қўл билан ўйнаш ҳуқуқига эга дарвозабонлар ҳам ожиз қолади.
Келинг бошқачароқ ҳисоб-китоб қиламиз. Роналду иккинчи қаватда тўп учун курашда 55,66% ютиб чиққан, Месси эса фақат 26,67%.
Энди эса бу тиниб-тинчимас икки машинанинг голларига сабабчи бўлган зарба берилган нуқталарга эътибор қилсак. Роналду 10,42%, Месси эса 9,3 % голларини жарима майдончаси ташқарисидан тўп киритган. Бу бизга одатдагидек туюлиб қолган Роналдунинг "замбараги" маҳсули.
Дарвозани ўққа тутиш борасида Роналдунинг имкониятлари кўпроқ, умуман олганда Ронни ўзи учун ҳам имконият яратишга ҳаракат қилади, жарима майдончаси ичида икки футблчилар берган зарбалар 134х128, жарима майдончаси ташқарисидан 91х59, Роналду фойдасига. Лео сўзсиз, дриблинглари ажойиб, аммо баъзан Лео "Алмерия" ёки "Гетафе" каби жамоалар дарвозасига битта ҳам зарба йўллай олмаган вақтлар бўлди.
Стандарт вазиятлар. Ла Лигада Роналдо жарима зарбаси ва пеналтидан 14, Месси эса 10 марта ўз номига гол ёзиб қўйди. Роналдонинг жарима зарбалари посбонлар ва жонли девор учун дахшатнинг ўзгинаси, тўғри CР7 мавсумнинг якуний қисмларида жарима зарбаларидан унумли фойдалана олди, нима бўлганда ҳам буни эплади.
Роналду ўтган мавсум ҳимояда анча фойдали бўлди. У бурчак зарбалари вақтида тўп учун курашда бирор марта енгилмади. Криштиану ўз дарвозаси яқинидан 29 бор тўпни узоқлаштиришга эришди, Месси эса бирор марта ҳам буни амалга оширмади. Роналду 3 зарбани блог қилди, Месси эса - 1. Иккала юлдуз Чемпионлар лигасида финалгача деярли бир хил вақт майдонда тўп сурди: 1065х1067; лекин португалиялик футболчи аргентиналикдан 16 км кўпроқ югурган. Роналду тез-тез ҳимояга қайтса, Месси фақат ҳужум бошлашдагина ортга бироз сурилади.
Ўйин қоидасини бузишда Роналдуни унчалик танқид қилиб бўлмайди. Бутун мавсум КриРо 24, Месси 25 марта қоида бузган.
Юқоридаги фикрлар шунчаки икки буюк футболчи ҳақидаги кичик солиштириш эди, очиғи биз у ёки бу футболчини устун қўйсак, қайсидир маънода "глорлик" қилган бўламиз, яхшиси уларнинг ўйинидан роҳатланишда давом этайлик.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).