Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

УЕФА ва Британия федерациялари офсайд қоидаси ислоҳотини қўллаб-қувватламади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ва Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия футбол федерациялари офсайд қоидасини ўзгартириш ғоясини маъқулламайди, деб ёзади The Times.

Аввалроқ Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши 20 январь куни Лондонда бўлиб ўтадиган йиғилишда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш қоидаларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқмоқчи экани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ғоя ташаббускори "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи, ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгер ҳисобланади. У агар ҳужумкор жамоа футболчиси рақибнинг сўнгги ўйинчисидан бир қисми билан эмас, балки бутун танаси билан олдинда бўлса, офсайд қайд этилишини ёқлаб чиқди.

Манбанинг таъкидлашича, УEФА ва тўртта федерация қоидага киритилиши мумкин бўлган ўзгаришни жуда кескин деб ҳисобламоқда, чунки бу жамоаларнинг чуқурроқ ҳимояланишига туртки бўлади. Ташкилотлар муроса сифатида офсайдни аниқлашда фақат ҳужумчи танасининг исталган қисми ҳолатини ҳисобга олишни, оёқ ва бош ҳолатини эътиборсиз қолдиришни таклиф қилмоқчи.

Бироқ қоида 2026 йилги жаҳон чемпионатидан олдин жорий этилмайди, чунки у аввал синовдан ўтказилиши керак.

Киритилди: 03:54, 14.01.2026. Ўқилди: 888 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик