Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛнинг энг муҳим 5та трансфери

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ҳозирда Англия клублари трансфер бозорида энг катта ўзгаришларни амалга оширишмоқда. Улар катта маблағлар эвазига янги футболчиларни ўз сафларига тўлдириб боришмоқда. Қуйида эътиборингизга Англия Премьер-лигаси жамоалари томонидан амалга оширилган муҳим бўлган 5та трансфер хусусида сўз юритамиз.
 
Раҳим Стерлинг
Йўналиш: “Ливерпул”дан “Манчестер Сити”га
Трансфер баҳоси: 49 миллион фунт стерлинг
 
Ҳозиргача амалга оширилган трансферлар ичида энг муҳим бўлган трансфер сўзсиз Стерлингни “Манчестер Сити”га ўтиши бўлди. “Шаҳарликлар” Рахимни 49 миллион фунтга сотиб олди. Албатта, бундай маблағга арзийдиган даражага етиб борган ярим ҳимоячи янги мавсумда жамоасини кучайтириши табиий. Ҳар ҳолда “Манчестер Сити” катта таваккал қилган ҳолда сотиб олишга муваффақ бўлди. “Ливерпуль” эса олган даромадини бошқа футболчиларни харид қилишга сарфлайдиган бўлди.
 
Маттео Дармиан
Йўналиш: “Торино”дан “Манчестер Юнайтед”га
Трансфер баҳоси: 12,6 миллион фунт стерлинг
 
Кузатаётган бўлсангиз, жорий йилда “қизил иблислар” таркибни кучайтиришга катта аҳамият бермоқда. Хусусан жамоа Маттео Дармианни ҳам ўз таркибига қўшиб олишни уддасидан чиқди. Бу трансфердан кўзланган асосий мақсад шуки, Дармиан янги жамоасининг ҳимоясини янада мустаҳкамлайди. Футболчи сўнгги мавсумларда катта ўсишга эришди. Натижада, у “қизил иблислар” ўйлаб-ўтирмасдан Маттеони сотиб олди. Унга сарфланган маблағ ўзини оқлайдими ёки йўқми бу иккинчи даражали масала ҳисобланади.
 
Натаниэль Клайн
Йўналиш: “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га
Трансфер баҳоси: 12,39 миллион фунт стерлинг
 
Клайн ҳам сўнгги йилларда кескин ўзгаришга эришган футболчилардан бири ҳисобланади. У “Саутгемптон”да анча тобланди ва кўплаб клубларнинг назарига тушди. Шу боисдан “қизиллар” Клайнни 12 лимондан ошиқрога сотиб олишга эришди. Ўтган йили “мерсисайдликлар” ҳимоясида муаммо юзага келганди. Буни яхши билган Рожерс Клайнни харид қилиб, юзага келган муаммони бартараф қилмоқчи. Қаҳрамонимиз қанотда жуда ёрқин футбол кўрсатадиган футболчи ҳисобланади.
 
Тоби Алдервейрельд
Йўналиш: “Саутгемптон”дан “Тоттенхэм”га
Трансфер баҳоси: 11,2 миллион фунт стерлинг
 
Бельгиялик ҳимоячининг “Тоттенхэм”га ўтишини кўпчилик кутмаганди. “Саутгемптон” жамоаси раҳбарияти Алдервейрельдни “Атлетико”дан бутунлай сотиб олишни истаганди. Бироқ “авлиёлар”нинг сўнгги пайтда эътиборсизлиги сабаб, “Тоттенхэм” уни илиб кетди. “Шпорлар” ҳимоясида жуда катта муаммо юзага келган ва уни бартараф қилиш учун ҳам бельгиялик Тобига ишонч билдирилди. Ҳар ҳолда у ўтган йили “авлиёлар” сафида ажойиб футбол кўрсатиб кўпчиликни олқишига сазовор бўлганди. Буни билган Маурисио Почеттино Тобини сотиб олиб қўйди.
 
Асмир Бегович
Йўналиш: “Сток Сити”дан “Челси”га
Трансфер баҳоси: 8,4 миллион фунт стерлинг

“Челси” Чехни сотиб юборганидан сўнг Беговични сотиб олмаса бўлмасди. Чунки Куртуанинг фавқулотда жароҳат олиб қолиши ёки бошқа сабабларга кўра, жамоага ёрдам бера олмай қолганида унга муносиб ўринбосар керак бўларди. Шу боисдан “Сток Сити”дан босниялик дарвозабон харид қилинди. Бироқ Моуриьо иккисини ўзаро рақобатида ким кучли бўлса, айнан шунга имконят беришини маълум қилган. Кўрамиз, Бегович “Челси”да ўз жойини топа оладимикан?
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

 

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:44, 23.07.2015. Ўқилди: 8906 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик