Яқин-яқингача футбол мухлисларининг суюкли футболчисига айланиб келган форвардларнинг голлари статистикаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. Ўқинг ва футболчилар маҳоратига ўзингиз яна бир бора баҳо беринг.
Раул 1015 ўйин – 454 гол. Ўртача – 0,44 %
«Реал» C: 8 ўйин – 16 гол
«Реал» Б: 1 ўйин – 0 гол
«Реал»: 741 ўйин – 323 гол
«Шалке 04»: 98 ўйин – 40 гол
«Ал-Садд»: 45 ўйин – 14 гол
Испания термаси: 102 ўйин – 44 гол
Испания (ёшлар): 20 ўйин – 17 гол
Раул фаолиятининг асосий қисмини «Реал» таркибида ўтказди. Мадридликлар сафида гол уриш борасида рекордчи ҳисобланади. Испания термасида ҳам ана шундай номга эга эди. Аммо, Давид Виля Раулнинг рекордини янгилади. Умуман олганда у фаолияти мобайнида 1000 тадан ортиқ учрашув ўтказишга муваффақ бўлган.
Роналдо 631 ўйин – 425 гол. Ўртача – 0,67 %
«Крузейро»: 47 ўйин – 44 гол
«ПСВ»: 57 ўйин – 54 гол
«Барселона»: 49 ўйин – 47 гол
«Интер»: 99 ўйин – 59 гол
«Реал»: 177 ўйин – 104 гол
«Милан»: 20 ўйин – 9 гол
«Коринтианс»: 69 ўйин – 35 гол
Бразилия термаси: 98 ўйин – 62 гол
Бразилия ёшлар: 15 ўйин – 11 гол
Бразилиялик Роналдо «Эл-Классико» ва «Милан дербиси»да ҳар иккала жамоа сафида майдонга тушган ва гол урган ягона футболчи саналади. Мадридликлар таркибида эса ўзининг энг кўп голини уришга муяссар бўлган. Бразилия термаси сафида эса Пеледан кейинги иккинчи натижага эришди.
Рууд Ван Нистелрой 674 ўйин – 383 гол. Ўртача – 0,57%
«Ден Бош»: 82 ўйин – 19 гол
«Херенвен»: 41 ўйин – 16 гол
«ПСВ»: 90 ўйин – 77 гол
«Манчестер Юнайтед»: 219 ўйин – 150 гол
«Реал»: 96 ўйин – 64 гол
«Гамбург»: 44 ўйин – 17 гол
«Малага»: 32 ўйин – 5 гол
Голландия термаси: 70 ўйин – 35 гол
«Учар голланд» ўзи тўп сурган барча жамоаларда тўпурарлик қобилиятини намойиш қила олди, «Малага»ни инобатга олмаганда албатта. «Қизил иблислар» таркибида 5 мавсум мобайнида 150 та гол урди. Шунингдек Руд Голландия, Англия ва Испания чемпионатларида тўпурар бўлган футболчи саналади.
Андрей Шевченко 759 ўйин – 369 гол. Ўртача – 0,49%
«Динамо Киев»: 249 ўйин – 124 гол
«Милан»: 322 ўйин – 175 гол
«Челси»: 77 ўйин – 22 гол
Украина термаси: 111 ўйин – 48 гол
Андрей фаолияти мобайнида фақатгина 3 та жамоа шарафини ҳимоя қилган. «Динамо» Киев ва «Милан»да тўпурарлик қобилиятини ишга солган украин «Челси»да ўзига билдирилган ишончни оқлай омади. Украина термаси сафида эса энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.
Алессандро Дел Перо 840 ўйин – 334 гол. Ўртача – 0,40%
«Падова»: 14 ўйин – 1 гол
«Ювентус»: 705 ўйин – 289 гол
«Сидней»: 30 ўйин – 17 гол
Италия термаси: 91 ўйин – 27 гол
Турин афсонаси фаолиятини Австралияда якунлашга қарор қилди. «Юве» таркибида эса сал кам 300 та гол урди. «Сидней» таркибида ҳам чакки таасурот қолдирмади. Терма жамоа сафида эса атиги 27 та гол ҳосил қилди холос.
Филиппо Инзаги 694 ўйин – 316 гол. Ўртача – 0,45%
«Пяченцо»: 44 ўйин – 17 гол
«Лечче»: 23 ўйин – 13 гол
«Верона»: 37 ўйин – 14 гол
«Парма»: 22 ўйин – 4 гол
«Аталанта»: 34 ўйин – 25 гол
«Ювентус»: 165 ўйин – 89 гол
«Милан»: 300 ўйин – 126 гол
Италия термаси: 57 ўйин – 25 гол
Италия (ёшлар): 14 ўйин – 3 гол
«Офсайдда туғилган» Пиппо гол фаолиятининг бутун қисмини Италияда ўтказди. 1 маротаба эса чемпионат тўпурари бўлди ҳам. Карерасининг энг омадли даври эса «Милан»да ўйнаган пайтига тўғри келди. 2 маротаба ЧЛ ғолиби бўлди. Терма жамоа сафида 25 та гол киритди ва жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришди.
Эрнан Креспо 669 ўйин – 312 гол. Ўртача – 0,47%
«Ривер Плейт»: 82 ўйин – 36 гол
«Парма»: 194 ўйин – 92 гол
«Лацио»: 73 ўйин – 48 гол
«Интер»: 116 ўйин – 45 гол
«Челси»: 73 ўйин – 25 гол
«Милан»: 40 ўйин – 18 гол
«Женоа»: 31 ўйин – 7 гол
Аргентина термаси: 64 ўйин – 35 гол
Аргетина (ёшлар): 6 ўйин – 6 гол
Эрнан Креспо фаолиятининг асосий қисмини Италияда ўтказди. Энг кўп голини «Парма» таркибида киритди. Шунингдек Миланнинг ҳар иккала клуби сафида ҳам тўп сурди. Миллий терма жамоа сафида эса 35 та гол ҳосил қилди.
Майкл Оуэн 578 ўйин – 266 гол. Ўртача – 0,46%
«Ливерпул»: 297 ўйин – 158 гол
«Реал»: 45 ўйин – 16 гол
«Нюкасл»: 79 ўйин – 30 гол
«Манчестер Юнайтед»: 52 ўйин – 17 гол
«Сток Сити»: 9 ўйин – 1 гол
Англия термаси: 89 ўйин – 40 гол
Англия (ёшлар): 7 ўйин – 4 гол
Ерта сўнган юлдузлар сафидан жой олган Майкл «Ливерпул»дан кетгач, ўз мавқеини ёъқота бошлади. «Реал»да захирачига айланиб қолгач, «Нюкасл»га қайтди. «МЮ» сафида ҳам бир муддат тўп сургач «Сток» таркибида ўз фаолиятига нуқта қўйди. Унинг терма жамоа сафидаги юксак натижаси ҳам эътирофга моликдир.
Кристиан Вьери 536 ўйин – 265 гол. Ўртача – 0,49%
«Торино»: 9 ўйин – 2 гол
«Пиза»: 18 ўйин – 2 гол
«Равенна»: 32 ўйин – 12 гол
«Венеция»: 29 ўйин – 11 гол
«Аталанта»: 37 ўйин – 13 гол
«Ювентус»: 37 ўйин – 14 гол
«Атлетико М»: 32 ўйин – 29 гол
«Лацио»: 28 ўйин – 14 гол
«Интер»: 190 ўйин – 123 гол
«Милан»: 14 ўйин – 2 гол
«Фиорентина»: 39 ўйин – 9 гол
Кристиан нақ 11 та жамоа сафида тўп сурган. Уларнинг баъзиларида эса 2 ва ҳатто 3 марта қайтиб келиб тўп сурган. Фаолиятининг энг яхши дамларини эса «Интер» таркибида ўтказди. 1 марта чемпионат тўпурарига ҳам айланди. Терма жамоада эса ўртача ҳар икки ўйинга битта гол урди.
Юсупов Фурқат
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).