Emirates Cup мусобақасининг илк кунида мухлислар чиройли футбол гувоҳига айланишди.
Мусобақа мезбони ва ташкилотчиси Лондоннинг “Арсенал” клуби “Лион” билан учрашувда ўта йирик ғалабага эришди. Арсен Венгер шогирдлари Франция клуби дарвозасига жавобсиз олтита тўп йўллашди.
Яна бир учрашувда “Вольфсбург” ва “Вильярреал” ғолиблик учун ўйнашди ва бу ўйинда гарчи “бўрилар” тезда ҳисобни тенглаштиришган бўлишса ҳам “Сариқ сув ости кемаси” футболчилари якунда 2:1 ҳисоби билан рақибдан устун чиқишди.
Emirates Cup
Лондон, Англия
АРСЕНАЛ (АНГЛИЯ) – ЛИОН (ФРАНЦИЯ) – 6:0 (4:0)
Голлар: 1:0 – Жиру (29), 2:0 – Окслейд-Чемберлен (33), 3:0 – Ивоби (35), 4:0 – Ивоби (40), 5:0 – Ўзил (61), 6:0 – Касорла (84).
Арсенал: Мартинес, Дебюши, Мертесакер, Косьелни, Гиббс, Коклен, Рэмзи (Артета, 64), Окслейд-Чемберлейн, Ўзил (Касорла, 64), Ивоби (Акпом, 64), Жиру.
Лион: Лопес, Зеффан, Роз, Умтити, Йенссен, Гоналон, Ферри, Толиссо, Гренье, Н’Джи, Лакасетт.
ВОЛЬФСБУРГ (ГЕРМАНИЯ) – ВИЛЬЯРРЕАЛ (ИСПАНИЯ) – 1:2 (1:2)
Голлар: 0:1 – Марио (8), 1:1 – Перишич (10), 1:2 – Лейва (17).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).