Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йил сарҳисоби: Ўзбек футболининг 2025 йилдаги энг муҳим ютуқлари — топ-7

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2025 йил Ўзбекистон футболи тарихида чинакам «олтин давр» сифатида муҳрланди. Мамлакатимизнинг барча ёшдаги терма жамоалари ва футболчилари халқаро майдонда улкан муваффақиятларга эришиб, миллионлаб мухлисларга қувонч бағишладилар. Айни шу йилда миллий терма жамоанинг ўйинларидан кўнгли тўлмай, футболдан кўнгли совиган инсонлар яна футболга қайтган бўлса, ажаб эмас. Бир йилнинг ўзидан бир неча йилларга арзигулик хотиралар қолди. Мазкур мақолада Anhor.uz талқинига кўра, якунланаётган йилнинг ўзбек футболи учун энг муҳим еттита ютуғи ҳикоя қилинади.

7-ўрин: “Ал Ain Cup” кубогидаги ғалаба

Бирлашган Араб Амирликларида Эрон, Кабо-Верде, Ўзбекистон ва Миср терма жамоалари иштирок этган халқаро турнирининг финал ўйинида Ўзбекистон Эронни мағлуб қилиб, мусобақа ғолибига айланди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида вакилларимизда имкониятлар бўлди, аммо футболчиларимиз ундан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов Абдулла Абдуллаевнинг ишончсиз узатмасидан сўнг рақиб ўйинчисини кескин тўхтатишга мажбур бўлди ва қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шундан сўнг, ўйин бутунлай Эрон жамоаси назорати остида якунланди. Шу тариқа, асосий бўлимларда ҳисоб очилмагач, баҳс ғолиби номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси Абдувоҳид Нематовнинг ишончли ҳаракатлари сабаб, “Ал Ain Cup” турнирининг ғолибига айланди.

6-ўрин: CAFA Nations Cup-2025 ғолиблиги

Сентябрь ойида Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилган CAFA Nations Cup-2025 кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси зафар қучди. 8 сентябрь куни Тошкентдаги янги қурилган олимпия шаҳарчасида қад ростлаган «Олимпия» стадионида CAFA Nations Cup-2025ниг финал ўйинида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари яна бир бор ўзаро рўбарў келишди. Якунда вакилларимизнинг қўли баланд келиб, кичик, 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу натижа ўлароқ жамоамиз мусобақа чемпионига айланди.

Ўйиндаги илк муҳим эпизод 5-дақиқада Эрон терма жамоаси ўйинчисининг қизил карточка олиб, ўйинни тарк этишидан бошланди. Шу вазиятдан бошлаб, ўйин якунига қадар Эрон майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракатланди. Шундай бўлишига қарамай форслар жамоаси ўйиннинг асосий вақтида дуранг натижа қайд эта олди. Фақатгина қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқаларида “форс девори Ўзбекистоннинг ҳужумларига дош беролмай қулади”. Ўзбекистон таркибидан ягона киритилган голга Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.

5-ўрин: Элдор Шомуродовнинг Туркиядаги ренессанси

Миллий терма жамоа сардори Элдор Шомуродов «Истанбул Башакшеҳир» сафида ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Июль ойи аввалида «Истанбул Башакшеҳир» Элдор Шомуродов трансферини эълон қилди. Ижара қиймати — 3 млн евро.

Истанбул жамоаси ўзбекистонлик футболчини 2,7 млн евро эвазига сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, шартномада Шомуродовнинг кейинчалик сотувидан римликлар 10 фоиз улушга эга бўлиши кўзда тутилди. Элдор бунга қадар ўтган мавсумда А Серияда 27 та ўйинда 4 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширганди.

25 декабрь куни Туркия Суперлигаси биринчи даврасининг рамзий жамоаси эълон қилинди ва унга «Башакшеҳир» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам киритилди. 30 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Суперлига доирасида 12 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ушбу натижалар Шомуродовнинг рамзий жамоадан жой олишига сабабчи бўлди.

4-ўрин: Тоифни титратган Ўзбекистон: U-17 терма жамоасининг чемпионлиги

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтган Осиё кубогида чинакам қаҳрамонлик кўрсатди. Финал ўйинида Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон мезбон, Саудия Арабистони ўсмирларини 2 киши кам бўлиб қолганига қарамай 2:0 ҳисобида мағлуб қилишди.

Уларга президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари совға қилинди. Жамоа мураббийлар штабига эса Chevrolet Tracker автомобили тақдим этилди. Мусобақа якунларига кўра:

  • Садриддин Ҳасанов — турнирнинг «энг яхши футболчиси»;

  • Асилбек Алиев — «энг яхши тўпурар»;

  • Неъматуллоҳ Рустамжонов — «энг яхши дарвозабон» деб топилди.

3-ўрин: Фарғонанинг қайтиши: «Нефтчи»нинг  Ўзбекистон чемпионлиги

Мамлакат ички чемпионатида ҳам катта ўзгариш юз берди. Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» клуби муддатидан олдин Суперлига чемпионлигини қўлга киритди. Бу фарғоналиклар учун тарихдаги олтинчи чемпионлик бўлди. Мухлислар жамоа чемпионлигини 24 йил кутишди.

«Нефтчи» 64 очко билан турнир жадвалида 1-ўринни нақд қилди ва келаси мавсум Осиё Элит Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Хайрулло Бозоров ташаббуси билан йил бошида Фарғона клуби бир қатор катта трансферларни амалга оширган ва 2025 йилда Суперлиганинг энг катта бюджетга эга жамоаларидан бири бўлганди. Мавсум якунида жамоага Осиё чемпиони бўлган мураббий Исломбек Исмоилов янги бош мураббий этиб тайинланди.

2-ўрин: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси ва «Манчестер Сити» трансфери

2025 йил ўзбек футболи учун рекордлар йили бўлди. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 45+5 млн евро эвазига Англиянинг «Манчестер Сити» клубига трансфер қилинди.Ҳусанов Манчестер клуби билан 4,5+1 йиллик схемасидаги битимни имзолади. U ўзбек футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Кўп ўтмай, «Трансфермаркт» талқинига кўра, у Осиёнинг энг қиммат футболчиси мақомини эгаллади.

Аҳамиятлиси, у, кўплаб мутахассислар томонидан, дастлаб, захира ўриндиғида қолиши айтилган бўлса-да, Пеп Гвардиола унга келиши биланоқ имкон бера бошлади. Ўзбекистонлик футболчи клубдаги илк ўйинлариданоқ «Челси», «Реал Мадрид» каби номдор рақибларга қарши ўйинларни асосий таркибда бошлади. Ҳимоячи бугунги кунга қадар клуб билан турли мусобақаларда 19 ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, мамлакат миллий терма жамоаси сафида ҳам 14 ўйинда ҳимоя чизиғида ишончли ҳаракат қилди.

1-ўрин: Тарихий воқеа: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритгани

34 йиллик орзу ниҳоят амалга ошди! 2025 йилнинг 5 июнь куни Абу-Дабидаги «Ал Наҳайён» стадионида БААга қарши кечган баҳсда қайд этилган 0:0 ҳисобидаги дуранг Ўзбекистонга ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди. Шу куни миллионлаб ўзбекистонликларнинг хонадонида кичик «тўй» бўлди, одамлар бутун ой давомида мана шу натижа кайфияти билан яшади, десак хато бўлмаса керак. ФИФА президенти Жанни Инфантино ушбу муваффақият билан ўзбек халқини табриклаб, «Оқ бўрилар»нинг дебютини бутун дунё интиқлик билан кутаётганини таъкидлади. Ушбу тарихий ғалаба учун президент Шавкат Мирзиёев футболчиларни BYD автомобиллари билан тақдирлади.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси «К» гуруҳидан жой олди. Гуруҳда жамоамизнинг рақиблари Португалия, Колумбия ва плей-офф ғолиби (Конго ДР / Ямайка / Янги Каледония жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйини) бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, 2025 йил ўзбек футболининг жаҳон харитасидаги ўрнини мустаҳкамлади. ЖЧ-2026 қуръасига кўра, дебют мусобақамизда Португалия ва Колумбия каби грандлар билан бир гуруҳдан жой олганимиз эса келаси йил ҳам бизни ҳаяжонли лаҳзалар кутаётганини билдиради.

Дониёр Маматқулов

Манба: anhor.uz
Киритилди: 10:59, 01.01.2026. Ўқилди: 1820 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик