Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Интер
      • 30.12.2025 00:45
      • Рома
      • 3:1
      • Женоа
      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вулверхэмптон

Расман. «Андижон» Ислом Тўхтахўжаев трансферини эълон қилди [17]

Роналдо: «Футбол бугунги кўринишга Перес туфайли келди. Флорентино — мен билган энг яхши президент, у мен учун отамдек» [9]

ОЧЛ-2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: «Ан-Наср» «Аркадағ» билан тўқнаш келади [9]

Трент «Реал»дан кетадими? Инглиз футболчисига ватанидан таклифлар бор [4]

Хуршид Ғиёсов: «Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф» [4]

Дунёнинг энг қиммат ҳимоячилари рўйхати (топ-10) [3]

Дунёдаги энг қиммат дарвозабон эълон қилинди [3]

«Барселона» Левандовски ўрнига «Ювентус» ҳужумчисини бепул қўлга киритишни режалаштирмоқда [2]

IFFHS: Тимур Кападзе миллий терма жамоаларнинг энг яхши мураббийлари топ-10 талигига кирди [2]

БАА чемпионати. Шукуров ассист қилган, Мозговой сариқ карточка олган ўйинни Каннаваро стадиондан кузатди (видеошарҳ) [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона»нинг энг қиммат 10та хариди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янги мавсум баҳсларига жиддий тайёргарлик олиб бораётган Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона» ўз сафига «Атлетико»нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Туронни 23,9 млн. фунт стерлинг эвазига қўшиб олди. Каталонияликлар бундан олдин ҳам бундай қиммат харидларни амалга оширишган. Хўш, қайси футболчи қанча маблағ эвазига «Барселона» футболчисига айланган. Хорижлик ҳамкасбларимиз каталонияликлар тарихидаги 10та энг қиммат трансфер нархларига нигоҳ ташлашга аҳд қилишди.

10. Дмитрий Чигринский

Трансфер нархи: 22,5 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2009 йили «Шахтёр»дан

Дмитрий донецкликлар таркибида икки карра Украина чемпиони, Украина кубоги ҳамда Украина суперкубоги ғолиби саналади. У «Шахтёр» билан УЕФА кубогини ҳам қўлга киритган. Испаниянинг етакчи клуби ўша пайтда эътиборини донецкликларнинг маҳоратли ҳимоя­чисига қаратади. Гвардиола Пуйолнинг ёши катталиги ҳамда жароҳатлардан қийналаётганини инобатга олиб, шу қарорга келганди. Боиси, марказий ҳимоячисидан айриладиган каталонияликларнинг   навбатдаги чемпионлик унвонига қўлга киритишларида муаммоларга дуч келишлари эҳтимолдан холи эмасди.

Шу боис, клубга қанотлардан уюштириладиган ҳужумларни бартараф этадиган ҳимоячи зарур эди. Шу сабабли, жамоа катта маблағ эвазига Чигринскийни харид қилди. Аммо украиналик ҳимоячининг «Барселона»нинг асосий таркибига киришиб кетиши қийин кечди ва у бир йилдан сўнг яна собиқ клуби «Шахтёр»га қайтди.

9. Алексис Санчес

Трансфер нархи: 23 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2011 йили «Удинезе»дан

Алексис Санчес Чили футболи тарихидаги энг қиммат футболчи ҳамда «Барселона»да ўйнаган биринчи чилилик бўлган. Каталонияликлар таркибидаги кучли рақобатга қарамай, Алексис «Барселона»да 3 мавсум давомида юқори савияда тўп сурди.

 

8. Дани Алвес

Трансфер нархи: 23,5 миллион фунт стерлинг
Қайси клубдан: 2008 йили «Севилья»дан

2008 йили Замбротта ўз фаолиятини яна Италияда давом эттиришга қарор қилади. Шу боис, каталония­ликларга янги қанот ҳимоя­чиси керак бўлади. Натижада, «Севилья»дан бразилиялик Дани Алвес 23,5 млн. фунт стерлинг эвазига харид қилинади. Таъкидлаш жоизки, ушбу трансфер ўзини оқлади. Бразилиялик ҳимоячи «Барселона»да 7 мавсумдан буён юқори савияда тўп сурмоқда ва клуб билан бирга барча совринларни қўлга киритди.

Ўтган мавсум якунланганидан сўнг, Алвес каталонияликлар билан тузилган шартномаси муддатини узайтирди ва бундан «Барселона»нинг кўпчилик мухлислари хурсанд бўлишди.

 

7. Арда Турон

Трансфер нархи: 23,80 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2015 йили «Атлетико»дан

Ортда қолган мавсум натижаларидан келиб чиқиб, «Барселона» бош мураббийи Луис Энрикенинг қарорига қўшилса бўлади. Энрикега Туронга ўхшаш ярим ҳимоячи чинданда керак бўлса, демак, у янги мавсумга ниманидир режалаштираётгани аниқ. Турон фақатгина улкан иқтидор эга бўлмай, «Атлетико» билан бирга Испания чемпионати, кубоги ва суперкубогида ғолиб чиқди. Шунингдек, Европа Лигаси ва УЕФА суперкубогида ҳам зафар қучди.

Демак, каталонияликлар уни бежизга харид қилишмаган.

 

6. Марк Овермарс

Трансфер нархи: 25 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2000 йили «Арсенал»дан

Марк Овермарснинг «Барселона»да ўтказган икки мавсуми бир-биридан жуда катта фарқ қилди. Голландиялик ярим ҳимоя­чи Каталониядаги дебют мавсумида асосий таркибдан жой олиб, 8та гол билан бир нечта учрашувлар тақдирини ҳал қилади. Аммо кейинчалик Марк жароҳатлар сабабли, захира ўриндиғидан ўрин олади. Оқибатда, 2004 йили ўз фаолиятини якунлайди.

 

5. Давид Вилья

Трансфер нархи: 24,2 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2010 йили «Валенсия»дан

Топ-5 рўйхатини Давид Вилья очиб беради. Ушбу форвард «Барселона»га ўтгунича «Валенсия» таркибида 100тадан ортиқ расмий ўйинларда майдонга тушганди. Испаниялик ҳужумчининг «Барселона»даги фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ бўлган. Аммо жиддий жароҳат олиб, ярим йил муддатга сафдан чиққанлиги боис, ЕВРО-2012 турнирида иштирок эта олмайди.

 

4. Сеск Фабрегас

Трансфер нархи: 35 млн. миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2011 йили «Арсенал»дан

«Тўпчилар»нинг режаларида Сескни сотиш фикри умуман бўлмаган ва уни ўз таркибларида олиб қолиш учун лондонликлар барчасини қилишди. Бироқ ярим ҳимоячи «Барселона»да ўйнаш аввалдан унга орзу бўлганини яшириб ўтирмади. 2011 йили ниҳоят Фабрегаснинг кўп йиллик орзуси амалга ошиб, каталонияликлар сафида ўйнашга муяссар бўлди. Лекин «Барселона»да тўп суриш учун хоҳиш ва орзунинг ўзи етарли эмасди.

Уч йиллик танаффусдан сўнг испаниялик ярим ҳимоячи яна Лондонга қайтди. Аммо бу сафар «Арсенал» эмас, балки «Челси» таркибидан жой олди ва премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди.

 

3. Неймар

Трансфер нархи: 48,5 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2013 йили «Сантос»дан

Бразилиялик футбол юлдузи учун кечган курашда «Барселона» фаол қатнашиб, ўз мақсадига эришди. Неймарнинг Европа футболига кўникиши унчалик қийин кечмади. «Анорранг­лилар» бу сафар ҳам футболчи танлашда адашишмади ва ҳеч қайси клуб қўл урмаган трансферни амалга оширишди. Неймар айни пайтда жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлибгина қолмай, трансфер бозорида ҳам нархи анча кўтарилиб қолди.

2. Златан

Ибрагимович

Трансфер нархи: 40 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2009 йили «Интер»дан Қ  Это'о, жами: 60 миллион фунт стерлинг

Златан Ибрагимович 2009 йилнинг ёзида «Интер»­дан «Барселона»га 60 миллион фунт стерлинг (бундан 20 миллиони Самуэл Это~онинг трансферига ажратилган) эвазига кўчиб ўтганди. Аммо Каталонияда Златаннинг ишлари унчалик юришмайди ва унга жамоа муҳитига салбий таъсир ўтказадиган футболчи сифатида қарашади. Шу сабабли швециялик ҳужумчи Италияга қайтишни ўзи учун энг маъқул йўл деб ҳисоблайди.

Хўш, Ибрагимовичнинг «Барселона»дан кетишига нима сабаб бўлган? Ушбу саволга швеция­лик форварднинг автобиографик асарини мутолаа қилиб, ойдинлик киритиш мумкин.

 

1. Луис Суарес

Трансфер нархи: 75 миллион фунт стерлинг

Қайси клубдан: 2014 йили «Ливерпул»дан

Каталонияликларнинг энг катта «сенсация» келтириб чиқарган трансфер харидлари бу - Луис Суарес. Уругвайлик ҳужумчи «Ливерпул»даги сўнгги мавсумини жуда ажойиб тарзда ўтказиб, 31та гол муаллифига айланди. Тўп­урарлик қобилияти кучли бўлган Луис 2014 йили «Барселона» футболчисига айланди. Дисквалификация туфайли Суарес ўтган йилнинг ноябригача расмий ўйинларда қатнаша олмади. Лекин бу ҳам уругвайлик форварднинг ўтган мавсум якунига кўра, энг яхши тўпурарлардан бири бўлишига тўс­қинлик қила олмади. Суарес, Месси ва Неймар триоси ўтган мавсумда бутун Европани ларзага солди. Суарес «Барселона»даги дебют мавсумини жуда зўр ўтказди.

А.Эшонхўжаев тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:48, 26.07.2015. Ўқилди: 10338 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.