Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Форс нашри: Остон Ўрунов "Ювентус"ни қизиқтириб қўйди! [34]

Меҳди Таремий: «Ўзбекистон — жуда кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, аммо Миср билан ўйнашни истагандик» [18]

"Барса" афсоналари Лапортадан Мессини қайтаришини сўрашди [12]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналдунинг дисквалификацияси ҳақида гапирди [11]

"Реал" ўзига кераксиз икки нафар ҳимоячини аниқлаб олди. Улар ёзда текинга жамоадан кетади [11]

«Барса» қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган вариантларни тузди [9]

"Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини эълон қилди [7]

Суарес: "Одамлар менинг "Барселона"да фақат битта яхши мавсумим бўлган, деб нотўғри фикрлашмоқда" [5]

Шахмат. Жаҳон кубоги. Нодирбек Ёқуббоев илк ўйинда ғалаба қозонди, Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади [4]

Карвахаль "Реал"да бирга ўйнаганлардан идеал футболчи йиғди [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Нефтчи гранд клублар сафига қайтмоқчи»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу кунларда олий лига жамоалари иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни давом эттиришяпти. «Локомотив» клуби Австрияда, «Олмалиқ» Туркияда, қолган клублар эса ўз қароргоҳлари ва айримлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишган. Пойтахтга қисқа муддатга келган жамоалардан бири  «Нефтчи»дир. Душанба куни Тошкентга ташриф буюрган Мурод Исмоилов шогирдлари бугун «Сўғдиёна»га қарши йиғин доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ташкиллаштириб, яна Фарғонага қайтишади. «Нефтчи» сешанба куни «Локомотив» клубининг ўринбосарлар таркиби билан илк ўртоқлик ўйинини ўтказди. Иккинчи давра олдидан жамоа 33 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Кўрсаткичлар чакки эмас. «Нефтчи» 15та учрашувнинг10тасида ғалаба қозонган. Уч бор дуранг ўйнаб, икки учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрган. Тўплар нисбати-23:9. Ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиш бўйича бу олий лигадаги энг яхши натижа ҳисобланади. Тўғри, «Бунёдкор» ҳам ўз дарвозасидан шунча тўп ўтказиб юборган. Лекин «қалдирғочлар» водийлик футболчиларга нисбатан рақиб дарвозасини икки бор кам ишғол қилишган. Агар «Нефтчи» иккинчи даврада ҳам шу суръатни сақлаб қолса, бемалол совринли ўринлардан бирини эгаллайди. Бу эса жамоага ОЧЛ йўлланмаларидан бирини тақдим этади. Буни клубдагилар ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. Биз «Локомотив» ўринбосарларига қарши кечган учрашув арафасида «Нефтчи» бош мураббийи Мурод Исмоиловдан интервью олдик.

- Мурод ака, тайёргарликлар режа асосида кетяптими?

- Иккинчи давра тадоригини 9 июлдан бошладик. 13 июлда футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди. Шундан сўнг машғулотларни ўз базамизда ташкил этдик. 21 июлдан эса Тошкентда қисқа муддатли йиғин бошланди. Фарғонадаги йиғин доирасида ўзимиз икки таркибга бўлинган ҳолда назорат ўйинини ўтказдик. Мана бугундан (суҳбат 21 июль куни уюштирилган, - муаллиф) йиғинимиз пойтахтга кўчди. Режага кўра, бугун «Дўстлик» стадионида «Локомотив» ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 23 июль куни «Сўғдиёна» билан ўйнаймиз ва эртаси куни Фарғонага қайтамиз. Аслида ушбу йиғинда «Пахтакор» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз керак эди. Лекин миллий терма жамоанинг йиғини сабабли, бу режа амалга ошмай қолди.

- Фарғонадаги сўнгги йиғинингларда ҳам ихтиёрингизда 10 кун вақт бўлади. Бу муддат оралиғида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш режалаштириляптими?

- Албатта, биринчи лигада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган «Цементчи» ва «Ёзёвон лочинлари» клубларининг бири билан назорат ўйини ташкил этишни мўлжаллаб турибмиз. Катта эҳтимол билан 28 июль куни «Ёзёвон лочинлари» жамоаси билан ўйнаймиз. Афсуски, олий лига клублари билан ўйин ўтказишнинг имкони йўқ.

- Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

- Биринчи даврада камроқ ўйин амалиётига эга бўлган Ойбек Нурбоев ва Отабек Ҳайдаровни «Қўқон-1912» жамоасига ижарага бердик. Яхши савияли футболчилар бўлишгани учун уларга ўзларини кўрсатишлари учун имконият тақдим этдик. Келганларга тўхталсам, «Олмалиқ»дан Кашкавал, «Пахтакор»дан эса дарвозабон Абдумавлон Абдужалиловни ўз сафимизга қўшиб олдик.

- Легионер дарвозабонларга қўйилаётган чеклов туфайли жамоанинг асосий посбони Черемисин келаси мавсум «Нефтчи»га ёрдам бера олмайди. Абдужалиловни сафга қўшиб олишдан кўзланган мақсад ,Черемисинга муносиб издош тайёрлашми?

- Айнан шу мақсадда уни таркибга жалб этдик. Абдумавлон ўтган йили ҳам жамоамизда ўйнаган ва ўзидан жуда яхши таассурот қолдирганди. Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Бу йил ўз устида ишлаши натижасида яхшигина ўсишга эришди. Қолаверса потенциали юқори. Унга ўйин амалиёти керак. Олимпия терма жамоамиз учун ҳам бу жуда муҳим. Иложи бўлса, уни икки йилга сафимизда олиб қолмоқчимиз. «Пахтакор» раҳбарлари ҳам буни тўғри тушунишди.

- Кашкавални ижарага олдингларми?

- У «Нефтчи»нинг тўлақонли аъзосига айланди. Икки томоннинг келишувига кўра у «Олмалиқ» билан шартномасини бекор қилди. Агар «Нефтчи»даги шароитлар унга тўғри келса, келаси мавсумга ҳам келишувни узайтиришимиз мумкин.

- Жамоангизнинг биринчи даврадаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда талабчан мухлисларга эгамиз. Ўтган йили ўз ўйинимиз ва якундаги натижамиз билан уларни ранжитгандик. Бу йил ҳаракат қиляпмиз. Ўтган мавсумда йўл қўйил­ган хато ва камчиликларни такрорламасликка интиляпмиз. Тегишли хулосаларни чиқариб олдик. Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов сингари асли фарғоналик йигитларни жамоага қайтардик. Уларнинг атрофида Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев каби истеъдодли ёшларни тўплашга эришдик. Ўйлашимча, натижа ёмон бўлмаяпти. Турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибмиз. Тўғри, мавсум бошида жамоамиз олдига катта мақсадлар қўйил­маганди. Турнир жадвалида 5-6-ўринлардан тушиб кетмаслик айтилганди. Мана, ўзингиз гувоҳ бўляпсизки, биринчи даврадан сўнг совринли ўринда кетяпмиз. Бу Фарғонада рақобатбардош жамоа шаклланиб бораётгани, клуб ички муҳитининг яхшилигидан далолат беради. Йигитлар мураббийлар штаби олиб бораётган фалсафани тушуниб етишди. Бу эса ўз мевасини бермоқда. Ҳали амалга оширадиган ишларимиз кўп. Ўйинни ташкил этиш, техника ва жисмоний тайёргарликни янада ошириш устида ишлашимиз керак. Энг муҳими, тўхтаб қолмаслигимиз лозим. Агар таркиб ўзгараверса, ҳар йили 5-6 нафар футболчи жамоани тарк этиб, уларнинг ўринларини янгилар эгаллайверса, юқори натижага эриша олмаймиз. Клуб раҳбарларидан ҳам шуни талаб қилишни бошладик. Ҳозирча кўз тегмасин, ҳаммаси яхши кетяпти. Молиявий томондан ҳам нолимаймиз. Йигитлар маошларини олиб туришибди. Етакчи футболчилар билан камида икки йиллик шартнома тузиб олсак, марра бизники. 

- «Пахтакор» ва «Бунёдкор» мисол­ида академияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўряпмиз. Шу маънода «Нефтчи»да олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз? Ўринбосарлар тайёрлаш масаласи қандай йўлга қўйилган?

- Тўғри, сўнгги 2-3 йилда «Нефтчи»ни истеъдодли футболчилар тарк этишди. Лекин ҳозир уларни секин-аста яна ортга қайтаряпмиз. Миллий термадан тортиб, то кичик ёш тоифасидаги жамоаларимиз таркибида ҳам фарғоналик футболчиларни кўриш мумкин. Улар ўз вақтида Фарғонадан чиқиб кетишганди. Энди бундай ҳолатларнинг олдини олиш устида бош қотиряпмиз. Бу борада амалга оширган илк ишимиз  1999 ва 2000-йилларда туғилган 3-4 нафар иқтидорли футболчилар билан шартнома имзоладик. Яқинда ўтказилган «Умид ниҳоллари» мусобақасидан сўнг уларнинг кўпчилигига харидорлар чиққан эди. Ҳозирда бу ўйинчилар ўсмирлар терма жамоасига номзод ҳисобланади. Энг муҳим янгилик сифатида шуни айтишим керакки, «Истиқлол» стадиони ёнида кўркам академия бунёд этилди. Билишимча, сентябрь ойида у тўлиқ фойдаланишга топширилади. Илгари ҳакамлик қилган Султон Зайлобиддинов бу академияга директор этиб тайинланган. Келажакни ўйлайдиган мураббийларни ишга таклиф қилишяпти. Вилоятнинг энг иқтидорли ёшлари бу академияда таҳсил олишади. Бундан ташқари, «Нефтчи» қошида футбол мактаби фаолият юритяпти. Бир ҳафта мобайнида шахсан ўзим бу мактаб тарбияланувчиларини кузатдим. Эрталаб ва кечки пайт машғулот ўтказиляпти. Болалар кўплигидан жой ҳам етмай қолмоқда. Бу йил шу мактабдан 1997 йилда туғилган икки футболчи ўринбосарлар таркибимизга жалб қилинди. Қолаверса, вилоят олимпия захиралари коллежидан 2-3 нафар ўйинчини кўз остимизга олиб қўйдик. Энди олдимизда турган энг олий мақсад  «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Насаф»­даги каби академия фаолиятини тизимли равишда йўлга қўйиб олиш. Агар бу вазифани уддаласак, яқин йилларда «Нефтчи» жамоаси яна гранд клублар қаторига қайтади.

- «Нефтчи» билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Фарғона футболи, хусусан, «Нефтчи» учун ҳар қанча ишлашга тайёрман. Клуб билан 2-3 йиллик шарт­нома имзолаганмиз. Бир-икки йилда рақобатбардош жамоа шакллантириб бўлмайди. Қўлдан келганича ҳаракат қиламан.    

- Ташқаридан қараганда олий лигамиз ўсаётгандек таассурот қолдиряпти. Шу жараённинг ичида юрган мутахассис сифатида бу борадаги холис фикрингиз қандай?

- Мутахассис кўзи билан қараганда, бу йилги чемпионатнинг бошланиши ва 10-тургача бўлган ҳолат мени қувонтирди. Ҳақиқатан ҳам шиддатли ўйинлар бўлди. Лекин айрим ўхшамаган учрашувларда, чиройли чиқмаган ҳолатларда мухлислар яна аввалги келишилган ўйинлар, ҳакамларнинг нохолис бошқарувини ёдга олишяпти. Энди ёмонликка оладиган бўлсак, ҳамма нарсадан хато топишимиз мумкин. Шунинг учун яхши ният қилиш, ишлашда давом этишимиз керак. Ақлли одам ўзганинг хатосидан хулоса чиқариб уни такрорламасликка ҳаракат қилади. Охирги беш йилликни оладиган бўлсак, бир қадам олдинга силжидик.

- Иккинчи даврадан нималар кутяпсиз? Биринчи даврада яхши ўйин намойиш этган клублар чарчаб қолмасмикан?

- Энди бу ўша жамоаларнинг тайёргарлиги ва руҳиятига боғлиқ. Энг катта масала - бу  молия. Чунки биринчи давранинг ўзида бир нечта клублар молиявий қийинчиликларга дуч келиб улгуришди. Айрим жамоаларда молиявий муаммолар сабаблими, бош мураббийлар ишдан кетган бўлса, баъзиларида ижобий натижа қайд этилмагани сабаблими, истеъфога чиқарилди. Мураббийларнинг қўнимсизлиги ҳам футболимизнинг ривожланиш суръатига салбий таъсир ўтказади. Уларга ишонч билдирилиб, имконият яратиб берилаётган клубларда эса ўсиш ҳам бўляпти. Футболчиларга маошларни тўлашда узилиш бўлмаслигини таъминлаётган жамоаларнинг натижалари ҳам яхши. Ўтган йили моддий жиҳатдан камчиликларимиз бўлмаган. Аммо жамоавий ўйин, футболчиларнинг бир-бирини тушуниб ҳаракат қилмасликлари натижасида жиддий танқидларга учрагандик. Бу йил мана, секин-аста оёққа туряпмиз. Айтмоқчи бўлганим, мураббийларга бироз имконият бериш ва футболчиларнинг меҳнатини ҳам муносиб тарзда баҳолаш керак.

- Чемпионлик йўлида қайси жамоанинг имкониятини юқорироқ баҳолайсиз?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Асосий даъвогар сифатида «Пахтакор» ва «Локомотив» айтилаётган бўлса-да, «Насаф», «Олмалиқ», қолаверса, биз ҳам қараб турмаймиз.

- Келаси йилда ҳам Ўзбекистон учун ОЧЛда 3}1 лимити амалда бўлади. Агар турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолат сақланиб қолса, «Нефтчи» ҳам катта танаффусдан сўнг ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Шу маънода, жамоа бундай катта мусобақада иштирок этиш учун тайёрми?

- Агар вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, жамоанинг стадиони ва мухлислари бунга тайёр. Жамоамиз эса ҳозирги ҳолатидан яна 2-3 баробар ўсиши шарт. Мабодо, ОЧЛда иштирокимиз амалга ошса, табиийки, клуб раҳбариятининг талаби ва эътибори ҳам ўзгаради. Кўз тегмасин, ҳомийларимиз футболни жуда ҳам яхши кўришади. Вилоят ҳокими нафақат футбол, балки барча спорт турларини ҳам ривожлантиришга эътибор қаратяпти. Энг муҳими, ўзимизга бўлган талабни оширишимиз лозим. Футболчиларимиз хафа бўлишмасин-у, ОЧЛ талаби умуман бошқача. Бу бор гап. Кўряпсиз, араб клубларида қандай савиядаги легионерлар ўйнашяпти. Забардаст клубларимиз - «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор», «Насаф» ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олишмади. Шунга қараб ҳам хулоса чиқариб олсак бўлади. Мураббий сифатида ўзим ҳам, футболчилар ҳам камида икки баробар кучайишимиз керак.

- Миллий ва олимпия терма жамоаларида катта ўзгаришлар бўлди. «Пахтакор» клубига бефарқ эмассиз. Нима деб ўйлайсиз, Самвел Бабаяннинг клубдан кетиши «Пахтакор» натижаларига салбий таъсир ўтказармикан?

- Очиқ айтиш керак, таъсири бўлади. Самвел Бабаяннинг ишларни унча-бунча одам қилиш у ёқда турсин, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳам кўтара олмайди. Бу инсон деярли ухламайди. Кўп йил бирга ишлаганим учун ҳам бу гапларни айтяпман. Лекин Самвел Вячеславович «Пахтакор»ни ўз ҳолига ташлаб қўймай, имкон қадар хабар олиб турса керак. Қолаверса, Нўъмон Ҳасанов ва куни кеча мураббийлар штабига қўшилган россиялик мутахассис Григорян ҳам бошланган ишни муносиб тарзда давом эттиришларига ишонаман.

- «Нефтчи»нинг уй учрашувларига кириш ҳуқуқини берувчи чипталар «Истиқлол» стадиони кассаларида жуда ҳам қиммат нархда сотиляпти. Бу  эса мухлислар орасида ҳақли эътирозларни келтириб чиқарган. Қолаверса, айрим ўйинлар куннинг иссиқ пайтида ҳам ўтказилди. Бу ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун қандай чора-тадбирлар кўриляпти?

- Ҳақиқатан ҳам сиз айтиб ўтган камчиликларга дуч келдик. Айни пайт­да клуб раҳбарияти тегишли идора мутасаддилари билан бу муаммоларни бартараф этиш ҳақида бош қотиряпти. Стадион ёритгичлари нотўғри ўрнатилгани учун айрим ўйинларимиз куннинг иссиқ пайтида бошланди. Куни кеча ёритгичлар қайтадан ўрнатилиб, тартибга келтирилди. Иккинчи даврада учрашувларимиз мухлислар учун қулай пайтда бошланади. Қолаверса, журналистлар учун мўлжалланган медиа-трибуна ва матбуот анжумани хонаси ҳам тартибга келтирилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:45, 28.07.2015. Ўқилди: 4386 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.