Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Ла Лигада 70 йиллик рекорд: Голсиз дуранглар сони кескин камайди [0]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [0]

Бастони ўрнига "арзонроқ" вариант: "Барселона" бразилиялик ҳимоячи трансферини кўриб чиқмоқда [0]

Диего Симеоне ва «Арсенал» ҳимоячиси ўртасида тўқнашув юз берди (Видео) [0]

Унаи Эмери Рэшфордни жамоасида кўрмоқчи [0]

"ПСЖ" ва "Бавария" ўйинидаги 9 та гол италиялик жаҳон чемпионининг кескин танқидига сабаб бўлди [0]

"Барселона" Ансу Фати бўйича якуний қарорга келди [0]

«У Мбаппе ёки Винисиус эмас»: Хавьер Пасторе Мастантуононинг «Реал»даги ҳолати ҳақида гапирди [0]

«Манчестер Сити» аъзоси «Арсенал» билан чемпионлик учун кураш ҳақида: «Биз ўзимизга ишонамиз» [0]

Энцо Фернандес «Реал»га ўтадими? Футболчининг агенти Мадрид ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Спорт" ТВ ва футбол клублари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Спорт» телеканали - юртимизда спортга оид янгиликларни ёритадиган ягона медиа-тармоқ ҳисобланади. Телеканал бу ишни имкон қадар бажариб келмоқда. Айтайлик, юртимизда ташкил этилаётган турли мусобақаларни «зангори экран» орқали кузатиш имкониятига эгамиз. Шунингдек, дунё бўйлаб ўтказилаётган беллашувлар ҳам «Спорт» назаридан четда қолмаяпти. Масалан, охирги кунларда қиличбозлик ва енгил атлетика (ёшлар) бўйича жаҳон чемпио­натлари ўтказилди, футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати баҳслари ҳам яқиндагина якунига етди. «Спорт» бу мусобақаларни баҳоли қудрат ёритди, кейинчалик ҳам ёритиб боради, албатта. Бу томонлама ҳеч қандай муаммо йўқ. «Спорт»га раҳмат.

Аммо шу билан бирга бизни анчадан буён қийнаб келаётган муаммолар бор ва уларни айтмасак бўлмайди. Аслида айтиш ҳам шарт эмас, чунки ҳаммамиз шундоқ яхши биламиз. «Спорт»да спорт бўйича мусобақалар намойиш этилгани яхши, аммо футбол мухлисларининг талаблари ҳар доим қаноатлантирилмай қолаётгани ачинарлидир. «Спорт» ташкил этилганига 14 йилдан ошди, аммо шу вақтга қадар олий лига ўйинларининг тўлиқ намойиши йўлга қўйилмади. Ўзбек футболи мухлислари фақат пойтахт­да ўтадиган ўйинларни томоша қилишлари мумкин. Қолгани учун ҳар душанба намойиш этиладиган «Футбол шарҳи» кўрсатувини кутишга тўғри келади. Аммо ҳар бир учрашувга 1-1,5 дақиқа вақт ажратадиган кўрсатув билан мухлислар чанқоғини қондириш мумкинми?

Аммо бу ҳам танганинг фақат бир томони, холос. Илгари Ўзбекистон чемпионатидан трансляциялар танқислиги Европадаги кучли 5та лига баҳслари билан тўлдириларди. Бироқ бу ҳам пешонамизга кўп кўринган экан, 2 йилдирки, еврофутболдан бебаҳрамиз. Ҳарқалай, «Спорт» охирги мавсум Германия чемпионати билан чекланди.

Боя «Спорт» телеканали 14 йилдан буён фаолият олиб боришини айтдик. Бу вақт ичида телеканал ривожида арзирли ўзгариш кўзга ташланмади. Аксинча, баъзи масалаларда ортга кетиш ҳам кузатилди. Албатта, вазият ҳар доим шундай қолиши мумкин эмас. Чунки соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган канал ўз олдига қўйиладиган талабларга ҳар томонланма мос бўлиши шарт. Шундай экан, ўзгаришларга қўл уриш вақти келмадимикан?

Албатта, бошқалар ишини танқид қилишдан осони йўқ. Танқидимиз асоссиз ва қуруқ бўлиб қолмаслиги учун «Спорт» телеканали иши бўйича бир қатор таклифлар беришга қарор қилдик. Европа чемпионатлари ўз йўлига. Балки вақти келиб, «Спорт» «Эл-класико»ни ҳам бевосита Мадрид ёки Барселонадан жонли узатадиган кунларга етармиз. Ҳозирча олий лига ўйин­лари трансляциялари бўйича қуйи­дагича таклиф билдира оламиз, холос.

1.     «Спорт» телеканали ЎФФ, ПФЛ ва клублар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Жорий мавсум баъзи вилоят клублари ўз ўйинлари тран­сляциясини амалга оширишни режалаштирганди, аммо сўнгги вақтда бу иш амалга ошмай қолди. Бунинг учун клублар «Спорт» ҳисобига маълум миқдорда маблағ ўтказиб бериши лозимлиги айтилган. Бу маблағ трансляция харажатларини қоплаш учун сарф­ланади. Бир қарашда кулгули, аммо биз ўрганиб қолдик - агар Европада трансляция учун телевидение  клубларга пул тўласа, бизда аксинча ҳолат. Нима бўлганда ҳам, мавжуд вазиятдан чиқишнинг йўлларидан бири - телеканал ва клублар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. «Спорт» мавсум бошида ПФЛ билан шартнома имзоласин ва трансляция жадвали тузиб, биргаликда тасдиқдан ўтказсин. Клублар эса худди олий лиганинг аъзолик бадалини тўлашгани сингари йил бошида трансляция учун керакли маблағ беришсин. Шунда телеканал ҳам бутун бошли мавсум учун ўз ишини режалаштириб, трансляцияларни амалга ошираверади. Масалан, Европада кучли чемпионатлар тақвими телевидение талабига мос келадиган қилиб тузилади. Айтайлик, Испания чемпионатида «Реал» ва «Барселона» клублари иштирокидаги ўйинлар ҳеч қачон бир вақтга белгиланмайди. Чунки ҳар икки ўйинга талаб жуда юқори, мухлислар эса бирини кўриш учун бошқасидан маҳрум бўлмасликлари лозим. Айнан шу сабабга кўра, ўтган йилдан эътиборан клублар кундузи ҳам ўйнашга маҳкум этилдилар.

2.     Олий лига клублари «Спорт» билан шартнома имзолаб, унга керакли маблағни тўлаб берган тақдирда ўйин олдидан, танаффусда ва ундан сўнг ўз ҳомийларини реклама қилиш ҳуқуқига эга бўлишлари лозим. Чунки улар ўз харажатларини чиқариб олишлари керак-да. Ахир ҳомийлар бекордан-бекорга пул сарфламайдилар-ку. Ўшанда бу шартнома озми-кўп профессионаллик мақомига ҳам мос тушарди.

3.     «Спорт» телеканалида олий лига тарғиботини кучайтириш мақсадида турли таҳлилий кўрсатувлар сонини ошириш лозим. Ахир қачонгача фақат «Футбол шарҳи» билан яшаймиз? Барча ўйинлар трансляцияси йўлга қўйилган тақдирда, «Спорт» журналистлари ихтиёрида кўрсатув тайёрлаш учун етарлича материал мужассамлашади. Ўз нав­батида, бундай кўрсатувлар футболимиз савияси ошишида катта хизмат қилади.

Хуллас, шунақа гаплар. Албатта, ҳозир бу гаплар ушалмас орзудек туюлар, аммо иш тўғри йўлга қў­йилган тақдирда, самара бериши мумкин. Фақат, бунинг учун истак ва хоҳиш барқ уриши керак-да...

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:22, 02.08.2015. Ўқилди: 9269 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик