Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игорь Голбан: “Қўқонлик мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

 «Қўқон-1912» жамоасининг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан қисқа фурсат ичида ўзининг ишончи ўйинлар орқали мухлислар меҳрини қозона олди. Яқинда 25 ёшини қарши олган ҳимоячи клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Игорь «Динамо» устидан қозонилган ғалаба билан табриклаймиз.

- Раҳмат. Ниҳоят мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандман.

- Футболга қандай кириб келганингиз барчага қизиқ?

- 6 ёшимда дадам мени теннис тугарагига олиб борган эди, бир йил у ерда  шуғулландим ва теннис менга унчалик ёқмади. Кейин падари бузрукворимга футболчи бўлишимни айтди. 7 ёшимдан бошлаб футбол билан шуғулланганман.

- Футболдаги дастлабки қадамларингизни қайси жамоада қўйгансиз?

-16 ёшимда Сочи шаҳрининг «Сочи-04» жамоаси билан биринчи шартномамни имзолаганман. Бир йил ўринбосарлар таркибида ўйнаб иккинчи йилдан асосий таркибга кирганман.

- Қандай қилиб Қўқонга келиб қолдингиз?

- Дастлаб Тошкентнинг «Локомотив» жамоасига таклиф қилишган эди, кўрикдан сўнг маълум сабабларга кўра, улар билан шартнома имзоламадик. Шу вақтда қўқонликлар таклиф билан чиқишди ва мана Қўқондаман.

- Олдин ҳам юртимизга келганмисиз?

- Биринчи марта келишим. Ўзбекистон менга жуда ёқди. Чиройли шаҳарлари, табиати ва меҳмондўст инсонлари бор. Қўқон ҳақида гапирсам бу шаҳар тарихий шаҳар экан. Эшитишимча, бундан 2 йил олдинги Қўқон бошқача бўлган экан. Ҳозир эса замонавий ва чиройли шаҳарга айланган.

- Жамоа биринчи даврада унчалик яхши натижаларни кўрсата олмади. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Албатта, биз 1-даврада мухлисларимизни натижаларимиз билан хурсанд қила олмадик. Сабаби жамоамизда  деярли янги футболчилар, бир-бирларини тушуниб яхлит бир жамоа бўлишимиз учун маълум вақт керак бўлди. Биз ўйинларда ҳисобда ютқазган бўлсак-да ўйин борасида ҳеч қайси жамоага ютқазмадик деб ўйлайман. Вақт ўтиши билан  ўйинимиз шаклланиб секин-аста натижалар ҳам бошланди. «Пахтакор»дан очко олдик, «Динамо»ни ютдик. Ўйламанки, бундан буёғига чиройли ўйин ва яхши натижалар билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Игорь «Динамо» билан ўйинда ғалаб қилинди, лекин ўйин темпи у қадар юқори бўлмади.

- Гапингизга қўшиламан. Биласизми, шу куни самарқандликлар жудаям ёпиқ ўйин таклиф қилишди. Ўзлари ҳам ўйнашмади бизни ҳам ҳимояга ётиб олиб қийнашди. Шунинг учун ўйин секинга ўхшаб туюлди. Шу куни ҳаво ҳам жуда иссиқ бўлиб, майдонда нафас олиш қийин бўлди. Ўйиннинг охирига бориб рақибларимиз чарчаб қолишди ва биз 2 та кетма-кет гол урдик.

- Эндиги рақибларимизнинг номлари анча жарангдор «Пахтакор», «Насаф», «Олмалиқ»…

- Биласизми менга шундай рақиблар билан ўйнаш ёқади, сабаби сен ўзингни нималарга қодирлигингни, аслида қандай даражадаги футболчи эканлигингни ва бу ерга бекорга келмаганингни исботлашга имкон бўлади. Биз албатта ҳар қандай жамоага қарши курашамиз, шунчаки ҳеч кимга осонликча очко бермаймиз.

- Жамоада ким билан яқинроқсиз?

- Ҳамма билан. Бизда ҳамма йигитлар яхши, душманлар йўқ (кулади). Албатта Аргун билан ёшликдан бирга ўсганмиз, қалин дўстмиз. Лекин у кетди, футбол шунақа. Кўпроқ ёшлар билан Дониёр, Қувондиқ билан ҳазиллашиб турамиз. Жамоамиз аҳил хамма бир-бирини ҳурмат қилади. Мураббийлар билан ҳам ҳаммаси жойида.

- Қўқонлик мухлислар ҳақида нима дейсиз?

- Ҳамма футболчилар кўп мухлислар қаршисида ўйнашни яхши кўришади. Қўқонлик мухлисларимизга раҳмат уларни натижа билан хурсанд қила олмаган бўлсак ҳам ўйингоҳга келишди. Албатта дастлабки ўйинлардаги каби ўйингоҳ  тўлмаётган бўлса ҳам, ҳар ўйинимизда 6-7 минг мухлис  бизни ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Кейинги ўйинларда янаям кўпроқ мухлисларни ўйингоҳга қайтарамиз деб ўйлайман. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоамиз номидан уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

- Қўқонга келганингиздан афсусда эмасмисиз?

- Аксинча бу ердалигимдан яратгандан миннатдорман. Қўқонда ҳаммаси яхши, раҳбарларимиз бизга ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қилишяпти. Тўғри баъзида оиламни, қизалоғимни соғиняпман. Шунинг учун сентябрь ойида терма жамоа ўйинлари сабабли чемпионатимизда бўладиган танаффус вақтида уйимга бориб келиш учун раҳбариятдан рухсат олдим.  Умид қиламанки, кейинги йилда Қўқонда янада кучли жамоа бўлади.

- Агар жамоа раҳбарлари кейинги йилга янги шартнома таклиф қилишса нима дейсиз?

- Олдин таклиф қилишсин, бажонидил кўриб чиқишга тайёрман.

 

Бизнинг маълумот:

Тўлиқ исми: Игорь Валерьевич Голбан

Туғилган сана: 31 июль 1990 йил

Туғилган жойи: Сочи шаҳри

Фуқаролиги:  Россия

Буйи: 191 см

Вазни: 83 кг

Амплуаси: Марказий ҳимоячи

 

Ўйнаган жамоалари:

2008    Сочи-04        21 (0)

2009 -2011     Жемчужина-Сочи   17 (1)

2011 -  Локомотив (Москва)          0 (0)

2012 - 2013    →  Сигма       5 (0)

2013 - 2014    →  Шинник   14 (0)

2014 →  Химки        0 (0)

2015 - ... →  Қўқон -1912    

 

Терма жамоалардаги фаолияти:

2009 - Россия (U-19) 8 (1)

2011 - Россия (U-21)  5 (0)

Ҳуқуқий жиҳатдан мавсум сўнгигача «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:38, 04.08.2015. Ўқилди: 3777 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик