Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғайрат ЎДАЕВ: «Хоразм»ни олий лига кўришни истайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Урганчнинг «Хоразм» клуби дарвозабони Ғайрат Ўдаев ўзининг яшил майдондаги сергаклиги ва эпчиллиги билан футбол мухлислари қалбидан жой олиб улгурган. Қолаверса, хушмуомалалик,  очиқ кўнгиллилик ва меҳр-оқибатлилик унинг инсоний фазилатлари ҳисобланади. Умуман, ушбу кипер кейинги йилларда воҳа футболи ривожига муносиб улуш қўшаётган фидойи спортчилар сирасига киради.

- Ғайрат, суҳбатимиз аввалида нима сабабдан дарвозабонликни танлаганингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Умумтаълим мактабида ўқиб юрган чоғимда, футбол бўлимига қатнардим. Аслида, ўша кезлари ярим ҳимояда ўйнардим. Кунларнинг бирида  жамоамиз назорат учрашувида иштирок этадиган бўлди. Аксига олиб шу куни дарвозабонимиз келмади. Натижада майдондаги футболчилар билан навбатма-навбат дарвозада туришга келишдик. Ўйин тугади. Ҳаракатларим мураббийимиз Одамбой Қурбонниёзовга маъқул тушган шекилли, дарвозабон бўлишимни маслаҳат берди. Шу-шу, дарвозабонлик чекимга тушди. Кейинчалик, Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида киперлик маҳоратимни оширдим.

- Бундан афсусланмайсизми?

- Нега энди. Тақдир экан, дарвозабонлик ҳаётимнинг мазмунига айланди. Умуман, касбнинг яхши-ёмони йўқ. Ишингизга меҳр билан ёндошсангиз, уни севсангизда бунга амин бўласиз.

-   Дарвозабонлик борасида кимларни устозингиз деб биласиз?

- Жамоамиз олий лигада иштирок этганида унинг сафида кўплаб таниқли дарвозабонлар фаолият юритишганди. Ўша дамлар Ғайрат Ҳасанов, Эркин Жабборов, Валентин Полтавец сабоғини олганман. Айни дамда, Мансур Қурбонов маслаҳатларига таяняпман.

- Олий лигада илк бор қачон майдонга тушгансиз?

- Бу 2009 йили рўй берганди. Урганч­да «Навбаҳор» жамоасига қарши ўйин­дан икки соат олдин асосий дарвозабон Эркин Жабборов жароҳати туфайли майдонга туша олмаслигини айт­ди. Натижада устозимиз Вали Султонов мени асосий таркибда майдонга туширишга мажбур бўлди. Қувонарлиси, дебютим омадли чиқиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

-  Энг яхши ўйинингизни эслай оласизми? 

- Албатта. Умуман, фаолиятим мобайнида бундай учрашувлар кўп бўлган. Бироқ 2007 йили Тошкентда ўтказилган «Универсиада»нинг футбол турнирида 3-ўрин учун Қорақалпоғистон республикаси жамоасига қарши  кечган учрашув сира ёдимдан кўтарилмайди. Ўшанда ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган, кетма-кет учта пенальтини бартараф этганман. Натижада мусобақанинг бронза медалини қўлга киритганмиз.

- Сарҳисобларга қарасак, 12 йилдан буён футбол оламидасиз. Ўтган давр мобайнида фақат  воҳа жамоалари шарафини ҳимоя қилдингиз. Бошқа клубларга ўтмаслигингизни сабаби нимада, ўзи?

- Очиғи, айрим клублардан таклифлар бўлган. Ўша пайтда  таркибига нисбатан тажрибали дарвозабонлар бор бўлиб,  биринчи рақамли посбонга айланишим учун кўп вақт талаб этиларди. Ўша клубларда маълум вақт захирага «мих»ланиб қолишдан кўра «Хоразм» ва «Хазорасп»нинг асосий таркибида ўйнашни хоҳлаганман.

- Биринчи лиганинг икки босқичли тизимда ўтишига қандай қарайсиз?

- Бундан кўзланган мақсад жамоаларнинг  маблағларини тежашга қаратилган, деб ўйлайман. Афсуски, бу ерда ҳеч қандай иқтисод кўзга ташланмаяпти. Барибир, мавсум мобайнида 16та жамоа бир-бири билан ўйнайди. Бу тизим саккизталикка кира олмаган тўрт жамоа учун  фойдали бўлиши мумкин. Менимча, биринчи лигани 16та, кўпи билан 18та жамоа билан давравий шаклда  уюштириш мақсадга мувофиқ.

-  Футбол сизга нима берди?

- Авваламбор, ўз мухлисларимни орттирдим. Қолаверса, элга танилдим, дўстларим кўпайди. Бунинг баробарида олийгоҳда таҳсил олдим. Умуман, ҳаётда ўрганган, қўлга киритган нарсаларимнинг футболга боғлиқлиги бор.

-  «Хоразм» бу йил олий лигага чиқади...ми?

- Иккинчи босқичдан олдинги мусобақа жадвалига эътибор қаратсангиз, «Хоразм»да кучлилар сафига қайтиш учун имконият катта эканлигини илғаш мушкул эмас. Агарда раҳбарият жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қувватласа,  хоразмлик ишқибозларнинг йиллаб кутган орзу-умидларининг ушалишига аминман. Ўз навбатида, олий лигага чиқишни мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам истаяпмиз. Зеро, мамлакатимизнинг номдор жамоалари билан куч синашиш биз учун катта шарафдир.

- Мақсадларингиз рўёбга чиқишига тилакдошмиз.

МАЪЛУМОТ УЧУН

 

Ғайрат Ўдаев

Туғилган санаси ва манзили: 1986 йил 27 август, Урганч шаҳри

Урганч Давлат университетининг жисмоний маданият факультетини бакалавр (2009 йил) ва магистратура (2011 йил) таълими бўйича тугатган.

Амплуаси: дарвозабон

Бўйи: 175 см.; вазни: 76 кг.

Биринчи мураббийи:  Одамбой Қурбонниёзов.

Ўйнаган жамоалари: «Хоразм» (Урганч, 2003-2004, 2007 йилдан шу давргача),  «Хазорасп» (Хазорасп, 2005-2006).

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:49, 06.08.2015. Ўқилди: 3661 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик