"Барселона" ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес, шунингдек, "Реал ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА 2014/15 мавсумининг энг яхши ўйинчиси совринига номзод бўлдилар.
УЕФА расмий сайти хабарига кўра, ғолиб 27 август куни аниқланади.
Жюри УЕФА таркибига кирувчи 54 миллий ассоциациялар вакиллари бўлган журналистлардан тузилган. Ҳар бир журналист ўзинингкучли бешлигини аниқлайди. Ҳар бир биринчи учун футболчи 5 очко олади, иккинчи ўрин учун - 4 ва учинчи ўрин учун - 3 ва шу тартибда.
10 футболчи навбатдаги босқичга йўл олди, улар орасидан учтаси танлаб олинди. 27 август куни Монакода жюри уч номзоддан бирини аниқлайди.
Авалги йилларда бу совринни Лионель Месси (2011), Андрес Иньеста (2012), Франк Рибери (2013) ва Криштиану Роналду (2014) қўлга киритганлар.
Биринчи ўнлик билан танишинг.
4. Жанлуижи Буффон (Италия, «Ювентус») — 24 очка
5. Неймар (Бразилия, «Барселона») — 23
6. Эден Азар (Бельгия, «Челси») — 21
7. Андреа Пирло (Италия, «Ювентус», ҳозирда «Нью-Йорк Сити») — 12
8. Артуро Видаль (Чили, «Ювентус», ҳозирда — «Бавария») — 11
9. Карлос Тевес (Аргентина, «Ювентус», ҳозирда — «Бока Хуниорс») — 8
10. Поль Погба (Франция, «Ювентус») — 5.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).