Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кўчада қолган «бало»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер мавсуми бир қанча кутилмаган воқеаларга бой бўлиши табиий. Бир клубнинг футболчилардан бирига оғиз солиши оддий ҳолат, жамоанинг ўз ўйинчисини бошқа клубга таклиф қилиши эса бироз ноўринроқ, қайси маънодаги бу футболчи учун ўта хунук ҳолат. Аммо яқинда содир бўлган воқеа шунчалик шармандали эдики, юқоридаги ҳолат ҳеч нарса бўлмай қолди.

Гап айни дамда «Ливерпуль» клубига умуман керак бўлмай қолган ва жамоа раҳбарияти томонидан чиқиш эшиклари кўрсатилган Марио Балотелли ҳақида кетяпти. Маълумотларга қараганда, италиялик ҳужумчи Англияда қиладиган иши қолмаганидан кейин ўзига жамоа қидиришга тушган. Биз назарда тутган воқеа эса ана шу жараён билан боғлиқ, Марио Миланнинг «Интер» клубига ўзини сотиб олишни таклиф қилди ва рад жавобини олди. Ҳа, айни дамда ишлари унчалик яхши кетмаётган, ўтган мавсум омадсизликлар гирдобига тушиб қолган ва, албатта, яхши ўйинчига муҳтож бўлган жамоа Балотеллини ўз таркибига қўшиб олишни истамади. Бундан кўриниб турибдики, айни дамда Марио Европада кучлилар у ёқда турсин, ҳатто яхши футболчилар сирасига ҳам кирмай қолибди.

ОСИЁДАН ТАКЛИФ БОР, ЛЕКИН...
Тўғри, Марио жамоасиз қолиб кетмаслиги мумкин, чунки унга таклифлар йўқ эмас. Хусусан, Осиёнинг бир қатор клублари италиялик футболчига қизиқиш билдиришмоқда. Аммо Балотеллининг ўзи бу таклифларни рад этяпти. Бунинг сабаблари бор, албатта. Биринчидан, Осиё футболи Европа даражасида эмас, Осиёдаги мусобақалар Европадаги турнирларда ўйнашга ўрганиб қолган футболчига хуш келмаслиги табиий. Иккинчидан, айни дам Европада тўп сурадиган футболчилар ёши бир жойга бориб қолгандан кейингина Осиё ва АҚШга йўл олишмоқда. Балотелли эса ҳали ёш, эндигина 25 га кирди. Бу ёшда эса футболчи ривожланиш чўққисига чиқиши керак.

«ЮЛДУЗЛИК КАСАЛИ»НИНГ БАДАЛИ
Хўш, нега Марио бундай аҳволга тушиб қолди? Яқин-яқинда «Супер Марио» дея таъриф бериладиган футболчи нима учун ҳозирда кераксиз ўйинчига айланиб қолди?

Бу саволларга турлича жавоб қайтариш мумкин. Кимдир Марионинг тақдиридаги нохушликларни унинг аянчли ўтмиши билан боғлайди. Ҳаёт ташвишларига эрта дуч келган, болаликнинг қувноқ лаҳзаларани фақат тушида кўриб, уйғонганида эса ташвишлар-у машмашаларга дуч келган болакай аламини футболдан оляпти, жаҳлдорлигига ҳам айнан шу жиҳат сабабчи, дея тахмин қилишади баъзилар. Аммо бу сабаб бўла олмайди. Мариянинг майдон ва майдондан ташқаридаги ҳаракатларида кўпроқ аламзадалик эмас, манманлик акс этиб турарди. Унинг турли хурмача қилиқлари нафақат жаҳлдорлик, балки кибрлиликнинг ҳам оқибати эди.

КЎЗГА ТАШЛАНМАГАН ИҚТИДОР
Баъзан футболчини у ҳақдаги турли миш-мишларнинг ўзиёқ машҳур ўйинчига айлантириб қўяди. Балотелли ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Негаки у фаолияти давомида қайси жамоаларда тўп сурган бўлса, мақташга арзигулик каромат кўрсата олмади. Шунчаки оддий ҳужумчи нима қилиши керак бўлса, шуни амалга оширди. Мавсум охирида уни алоҳида тилга олишмади, тўпурарлик борасида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Тўғри, «Милан»нинг «Интер»и билан яхши натижаларни қўлга киритди, лекин бунда унинг эмас, кўпроқ итальян клубининг ўша вақтдаги мураббийи Жозе Моуриньюнинг хизматлари каттароқ. Португалиялик мутахассис Миланда олиб борган икки йиллик фаолияти давомида Мариодан супер ҳужумчи ясашга уриниб кўрди, лекин бунинг уддасидан чиқа олмади. Оқибатда Балотелли жамоасини алмаштиришга мажбур бўлди.

ОМАДСИЗЛИКЛАР ДАВОМ ЭТАДИ
Марио Балотеллининг кейинги клуби — «Манчестер Сити» ҳам ундан унчалик қониққани йўқ. Тўғри, баъзи-баъзида гол киритиб турган ҳужумчи мухлислар-у мураббийларнинг эътирофига сазовор бўлди, аммо кейинчалик нурсиз ўйинлари билан бу ютуқларини ҳам йўққа чиқаради. Аксига олиб, айнан шу ерда Марионинг беўхшов қилиғи — гол урганидан кейин футболкасидаги «Нега доим мен?» ёзувини кўз-кўз қилиши кўпчиликка хуш келмади. Бу ҳақда ўша вақтда «шаҳарликлар» устози ҳисобланган Роберто Манчинининг фикрини сўрашганида у: «Балотеллига кўп бора айтдим, аммо у бу қилиғини ташламади. Тўғриси, камдан-кам гол урадиган футболчига бундай қилиқ ярашмайди. Бунинг учун Роналду ёки Месси бўлиш керак, аммо улар ҳам бундай йўл тутишмайди». Манчинининг фикрларида жон бор эди, Марио ўз ўйинига жуда юқори баҳо берарди.

ЎЗБОШИМЧАЛИКЛАР
Машғулотлар пайтида италиялик футболчининг ўзбошимчаликлари ҳаддан ортарди. Хусусан, турли видео ва расмларда Марионинг бош мураббий кўрсатмаларини бажармаслигини, жамоадошлари машқ қилаётган бир пайтда шунчаки ётганини, умуман, маълум тартиб-қоидаларга риоя қилмаслигини кўриш мумкин эди. Бу эса ҳар қандай инсоннинг жаҳлини чиқарарди. Эҳтимол, шунинг учундир, Балотеллининг навбатдаги миссияси ҳам узоқ давом этмади. Роберто Манчини билан ёқалашиши ва бошқа кўнгилни хира қиладиган ҳаракатлари сабаб Марио «Милан»га сотиб юборилди. Бироқ бу сафар ҳам унинг боши муаммолардан чиқмай қолди. Шундоқ ҳам муаммолар гирдобида қолиб кетган «Милан» учун янги харид қилинган ва катта умид боғланган футболчининг нурсиз ўйини умуман кераксиз ҳолат эди. «Милан»да Марионинг фақат бир ҳаракати эслаш мумкин — Балотелли жамоани Кларенс Зеедорф бошқараётган пайтда рақиб дарвозасини узоқ масофадан ишғол қилганди. Ўшанда кўпчилик «Балотелли қайтди», деб ҳисоблади, лекин, афсуски, бундай бўлмади.

ТЕРМА ЖАМОАДАН ҚУВИЛИШ
Италия терма жамоасини қабул қилиб олган Антонио Конте терма таркибини ўзгартирди. Энди унга фақат жамоага фойда келтириши мумкин бўлган ўйинчилар керак эди. Балотелли эса бу таркибга сиғмай қолди. Антонио уни умуман кераксиз деб ҳисоблади. Бу эса эндигина 25 ёшга тўлган, илгари терма сафида тўп сурган, ҳали келажаги олдинда бўлган футболчи учун фожианинг ўзгинаси эди. Афсуски, бу ҳам Мариога сабоқ бўлмади. Аксинча, у омма эътиборини ўйини билан эмас, турли гаплари билан тортишда давом этди. Айниқса, унинг «Олтин тўп» соврини Мессига насиб этганида «Бу йил фақат Месси мендан яхшироқ ўйнади» ёки бу совринни Роналду қўлга киритганида «Бу мавсум фақат Криштиану мендан кучлироқ эди», деган жумлалари футбол мухлислари ва мутахассисларининг энсасини қотирарди, холос. Балотелли эса бундай гапларни гапиришдан тўхтай демасди.

ҚУЮШҚОНДАН ЧИҚИШ
Балотеллининг «Ливерпуль»га ўтиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки аксарият мухлислар Марио ўртамиёна жамоалардан бирига ўтса керак, деб ўйлаганди, боиси Марио сўнгги пайтлардаги ўйини билан «Ливерпуль»да ўйнашга нолойиқ эди. Лекин Брендан Рожерс Мариога яна бир карра имкон берди ва шу пайтга қадар унга ишонган мураббийлар каби хатога йўл қўйди. Аксига олиб, Марио «Ливерпуль»нинг тирик афсонасига айланиб улгурган Стивен Жеррардга қўл кўтарди, буни эса мухлислар ҳам, мураббийлар ҳам кечиришмади. Энди эса «Ливерпуль» футболчидан тезроқ қутулишни ўйламоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Марио Балотелли учун ҳали ҳаммаси олдинда. У ёш ва кучга тўлган, маҳорати ва иқтидори етарлича. Фақат ҳозирда кўчада қолишига сабаб бўлган характерини ўзгартирса бўлгани. Ана шунда биз яна ўша супер Мариони кўра оламиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:30, 15.08.2015. Ўқилди: 7589 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.