Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” – “Бухоро” ўйинини кўриб…

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

80-90-йилларда футболда жамоавий ўйин эмас аксинча бир футболчининг маҳорати кўп нарсани ҳал қилган бўлса, бугунги кунда унинг тескарисига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Пеле, Марадона сингари майдоннинг исталган жойидан уч тўрт рақибни кўрдим демай алдаб ўтиб, рақиб ҳимоя қўргонини ҳам яксон қилиб камида дарвозабонни ҳам “устидан кулиб” гол уриб кетадиган футболчиларни ҳозир деярли кўрмаймиз.

Ҳозирги кунда бундай футболчилар йўқ, мабода учраб қолса ҳам мураббийларнинг тактикасига кўп ҳам мос тушаверишмайди. Кечаги ўйинда «Насаф»га айнан Пеле ва Марадона сингари футболчилар етишмади. Жамоавий ўйин ёрдам бермади, беролмасди ҳам. Ўйин бошланишидан аввал ҳамма «Насаф» осонликча ғалаба қилади деб, ўйлаб олдиндан жамоа ҳисобига 3 очкони ёзиб қуйганлар кўпчиликни ташкил этиши аниқдек эди. Аммо футбол жамоага қарши бўлса унда футболчилар нима ҳам қила оларди.

“Насаф” футболчиларига раҳмат айтиш керак шундай оғир пайтда “Бухоро”га қарши жон куйдириб ўйнашди. Шунчаки тактик жиҳатдан “Насаф” ютқазди. Ҳа айнан ютқазди. Қаршида аутсайдерга берилган бир очко ҳам мағлубиятга тенг.

“Бухоро” шунчаки “Насаф”га қарши тактика тайёрлади ва очко ишлади. Ўйиндан сўнг “Буҳоро” мураббийи ҳам буни тан олиб айтди. «Биз “Насаф”ни қандай ўйнашини билардик. Ҳимоявий футболни танладик»,- деб. Мураббий футболчилик пайтида қайси позицияда тўп сурганига қараб, жамоа ўйинини ҳам айнан шунга мослаб тактика танлаши футбол мухлисига аён бўлган ҳақиқатлардан бири. Бердиев футболчилик пайтида ярим ҳимояда ўйнагани учун “Насаф”да ҳам ярим ҳимоя вакиллари кучли ва жамоа тактикаси ҳам шунга монанд тузилган. Кечаги баҳсда ҳужумда Шомуродовнинг йўқлиги ҳам билинди. Яъни “Буҳоро” ҳимоясини чалғитадиган футболчи топилмади жамоада. Аввалги учрашувларда Илҳом ҳимоячиларни чалғитган ва бу орада эса Алланиёзов, Геворкян, Гадоевларда имконият бўлиб, “Насаф” учун муҳим голларни уриб, ғалаба келтиришган.

“Бухоро”га қарши ўйинда Илҳом йўқ, Алланиёзов ҳимоячилар томонидан яхши қўриқланди. Гадоев биринчи бўлимнинг узида майдондан четлатилди ва “Насаф” шу туришда тўхтатилди. Айнан Гадоев рақиб дарвозасига энг кўп хавф солиб турган эди, агар Гадоев майдонда қолганида бари-бир ҳимоячиларни хато қилишга мажбур этар эди. Қолган дақиқаларда “Бухоро” дарвозаси олдида айтарли ҳавфли вазият яратилмади. Бутун жамоа бўлиб ҳимояланган жамоага қарши ўйинда рақиб ўйининни “бузиш”га Бердиев ҳам ҳеч нарса ўйлаб топа олмади.
“Насаф” тўқсон дақиқа давомида дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. “Бухоро” эса бемалол қарши ҳужумда тўпни олдинга тепиш орқали ҳужумни ташкил этди ва Суюнов икки бор жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Яна бир эътиборга молик жиҳат: “Насаф” чемпионатда уч бор мағлуб бўлди ва уччала ўйинда ҳам атиги бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Яъни “Насаф” биринчи ҳисобни очган ўйинларда мағлуб бўлмаган. Аксинча ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборгач, вазиятни ўнглай олмаган ва мағлуб бўлган.

Бу борада ҳам ишлаш керакка ўхшайди. Кечаги ўйинда ҳам бизга яна шу нарса аён бўлдики, жамоада кайфият, руҳий ҳолат яхшига ўхшамапти. Ўйинчиларда ғалабага бўлган аввалгидек иштиёқ кўринмади, қандайдир асаблар ҳам жойида эмасдек. Бердиевга жамоанинг руҳий ҳолати ва ўйин тактикасига бошқача эътибор қаратинг деган, бўлар эдик.

Биз мухлислар “Насаф”дан ҳар доим ғалаба ва юқори натижаларни кутиб қоламиз. Ҳаёт давом этаверади энг муҳими ишонч йўқолмасин…

Улуғбек Яҳёев

Манба: voha.uz
Киритилди: 12:50, 23.08.2015. Ўқилди: 5858 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик