Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темур Кападзе: "Ўз устимда ишлашни истаяпман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи ва кейин ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган Темур Кападзе терма жамоа штабидан кетди. У раҳбариятга расмий равишда ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этиш бўйича ариза тақдим этган. Унинг айтишича, бу қарор — фаолиятни бош мураббий сифатида давом эттириш, ўз ғоя ва қарашларини амалга ошириш истагидан келиб чиққан. Мураббий Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги учун батафсил интервью берди ва фаолияти, қарорлари, келажак режалари ҳақида очиқ гапирди.

- Кечадан бери ОАВда сиз миллий терма жамоа штабидан кетганингиз ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу маълумот қанчалик тўғри?

- Ҳа, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келади. Биринчи навбатда, менга ишонч билдириб, бу масъулиятли лавозимни таклиф қилган федерация раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоа билан ишлаган даврим мен учун жуда муҳим тажриба бўлди. Мутахассислар, футболчилар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Жаҳон чемпионатига йўл олганимиз мустақил мураббийлик фаолиятимдаги энг катта ютуқлардан бири бўлди. Бу осон бўлмаган. Лекин жамоа ва штаб жуда бирлашди, шунинг учун натижа келди. Янги мураббий келганда мен раҳбариятга: «қолган икки йиғинда унга ёрдам бераман, кейин эса ўз йўлимни давом эттирмоқчиман», - деганман. Улар бу фикримни тушунишди. Ҳозир менга бир неча яхши таклифлар бор. Ҳар бирини чуқур ўйлаб чиқяпман. Аммо қаерга бормай, қайси жамоа билан ишламай, мен бир нарсани ўзимга талаб қиламан — ўз устимда тўхтовсиз ишлаш.

- Жаҳон чемпионатида бош мураббий сифатида ишлаш ниятингиз бор эди. Демак, бу режадан қайтдингиз?

- Аслида ҳар бир мураббийнинг профессионал орзуси — жаҳон чемпионатида ишлаш. Менда ҳам шу орзу бўлган, бўлади ҳам. Терма жамоа билан бундай имконият яратилгани — мен учун катта шараф. Албатта, Каннаваро келгач, унинг штабида қолишим мумкин эди. Лекин мен бундан олдин узоқ ўйладим. Бу ерда фақат лавозим эмас, балки профессионал этика, ички ҳиссиёт, жамоа ичидаги муҳит ҳам муҳим. Агар мен қолганимда Фабио ўзини бироз ноқулай ҳис қиларди. Чунки ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси, ўз ишлаш услуби, ўз йўли бор. Каннаваро ҳам, мен ҳам бир-биримизга ҳурмат билан қараймиз, лекин бир вақтнинг ўзида икки хил ғояни мослаштириш доим ҳам осон эмас. Мен қароримни шуни ҳисобга олган ҳолда қабул қилдим.

- Ўзингиз қайсидир терма жамоа ёки клубни бошқариш ниятидасизми?

- Ҳа, ҳозирги пайтда бир нечта вариантлар бор. Айниқса хориждан келган таклифлар диққатга сазовор. Лекин шошилмаяпман. Менга нафақат молиявий ёки машҳурлик омиллари, балки мақсад, лойиҳа ва ишонч даражаси ҳам жуда муҳим. Ўзбекистон терма жамоаси билан қолишим ҳам мумкин эди, буни яширмайман. Лекин менда ўз ғояларим, ўз режаларим бор. Шунинг учун янги йўналишда ишлашни, ўзимни янада ривожлантиришни истаяпман.

- Сиз 10 ой давомида миллий жамоани бошқардингиз ва жамоани ЖЧга олиб чиқдингиз. CAFA турнирида ғолиб бўлдингиз. Бу муваффақиятлар ҳақида қандай фикрдисиз?

- Бу 10 ой — менинг мураббийлик карьерамдаги энг эмоционал ва энг масъулиятли давр бўлди. Лекин шуни айтишим керакки, бу вазифа мен учун янги эмас эди. Чунки бунинг олдида 4 йил давомида Олимпия терма жамоаси билан ишладим, хал­қаро турнирларда қатнашдим, катта мусобақаларга тайёрладим. Миллий жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш — фақат менинг эмас, бутун жамоанинг, футболчиларнинг, штаб аъзоларининг, федерациянинг ва мухлисларнинг умумий меҳнати натижаси.

- 4та расмий учрашувда жамоани бошқардингиз. Қайси ўйинда режангиз тўлиқ ишлади, қайсида хатолар бўлди?

- Жамоани қишдаги йиғинда қабул қилганимда, олдимизда жуда муҳим, жуда тез қарор талаб қиладиган учрашувлар турган эди. Вақт кам, вазият мураккаб. Айрим ўйинларда тактик жиҳатдан режаларим тўлиқ ишлади. Айримларида эса, албатта, хато ва камчиликлар бўлди — мураббий бундай вазиятдан қоча олмайди. Лекин бир нарсани тан оламан: ўша пайтда асосий вазифа - натижа эди. Ва биз натижани олдик.

- Яқин орада жаҳон чемпионати қуръаси ташланади. Ўзбекистон қандай натижа кўрсатиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Мен асосан оптимистман. Терма жамоамиз гуруҳдан чиқишига ишонаман. Бизнинг футболчиларда куч, истак, тажриба бор. Албатта, қуръа жуда катта рол ўйнайди. Чунки бу чемпионатда жамоалар сони кўпаяди, рақобат янада кучаяди. Лекин шунга қарамай, Ўзбекистон кучли рақиблар билан ҳам тенгма-тенг ўйнай оладиган жамоа эканини бир неча маротаба исботлади.

- Хориждан таклифлар ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритсангиз.

- Ҳа, бу ҳақиқат. Индонезия терма жамоасидан таклиф бор. Шунингдек, Туркия ва Хитой чемпионатларидаги бир қатор клублар билан ҳам мулоқотлар бўлган. Қозоғистон термасидан эса таклиф бўлмаган. Бу миш-миш холос. Ҳозир бу таклифларни чуқур ўрганяпмиз. Қаерда насиба бўлса, ўша ерда ишлаймиз. Ҳатто Ўзбекистонда қолиб, Суперлига клубини бошқариш вариантим ҳам бор.

- Агар Суперлигада ишласангиз, клубдан нимани талаб қилган бўлардингиз?

- Мақсад. Фақат шу. Клубнинг аниқ ва реал мақсади бўлса, ўша жамоа билан узоқ режаларни ишлаб чиқиш мумкин. Профессионал футболда ҳамма нарса аниқ режа билан боғлиқ. Мақсад кучли бўлса, иш ҳам қизиқарли, сафарлар ҳам, натижа учун курашиш ҳам ривожли кечади.

Маълумот учун:

- Темур Кападзе 2025 йил январда миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланган.

- У 9та ўйин ўтказиб, 5 ғалаба ва 4 дурангга эришган.

- Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди.

- Олимпия терма жамоаси билан 4 йил давомида кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этди ва Тошкентда ўтган ёшлар Осиё чемпионатида ўзини намоён қилган мураббий сифатида танилди.

- CAFA халқаро мусобақасида Ўзбекистонни чемпионликка етаклади.

Манба: uza.uz
Киритилди: 23:58, 22.11.2025. Ўқилди: 1851 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.