Бугун 18 август, 2025 йил, душанба.

      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • 0:2
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 3:2
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • 2:1
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
      • 20.08.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Осасуна
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • 0:0
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
  • Суперлига
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Сурхон 19 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1639 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.08.2025

      05:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      07:00 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Всё о главном". Вадим Козлов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.08.2025

      05:10 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 55 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 61 кг.
      10:20 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      11:45 "Культовые".
      12:15 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      13:50 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakesurf. Женщины.
      15:20 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      17:50 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      19:15 Д/ф "Энди Маррей".
      20:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:40 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      23:50 "Вы это видели".
      00:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:10 "Культовые".
      01:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг.
      02:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг.
      03:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 67 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг. Прямая трансляция.
      12:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг. Прямая трансляция.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      19:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      02:30 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.08.2025

      06:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      07:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      08:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      11:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эскирмайдиган мавзу: Моуриньо яна можаролар гирдобида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Феъл-атвори португалиялик Жозе Моуриньо каби кишиларни бизда нима деб аташади? Унинг характерини бир сўз билан ифодалаш мумкинми, ўзи? Фикримизча, Моуриньо «арининг уясига чўп тиқиш»ни ёқтирадиган кимсалар тоифасидан. Бўлмаса, кераксиз вақтда кераксиз жойда жанжал кўтаришнинг нима кераги бор эди? Келинг, яхшиси ҳаммасини бир бошдан бошлайлик...

Англия чемпионати. Биринчи тур. «Челси» - «Суонси». Учрашувнинг 52-дақиқасида мезбонлар посбони Тибо Куртуа ўз жарима майдони чегарасида қўполлик ишлатиб, Бафетимби Гомиснинг йиқилишига сабабчи бўлди ва ҳақли тарзда майдондан четлатилди. Ҳакам «қизил» билан чекланиб қолмай, пенальти белгилади. Уни «жабрдийда»нинг ўзи амалга ошириб, мувозанатни тиклади - 2:2. Ўйиндан сўнг «Челси» четлатишга боғлиқ вазият юзасидан апелляция берди, аммо у қондирилмади. Бироқ ҳозир гап бунда эмас: ўйиндаги энг қизиқарли ҳолат 84-дақиқада, телекамералар нигоҳидан четроқда рўй берди. Худди шу дақиқада «Челси» етакчиси Эден Азар рақиб жарима майдонига яқинлашаётиб, Гилфи Сигурдссондан ўтиб кетмоқчи бўлди. Лекин исландиялик футболчи «Челси» хавбегининг белидан тутиб қолиб, уни йиқитди. Вазият «Челси» учун ўта таҳликали бўлгани боис (илк турдаёқ очко йўқотишни Моуриньо хоҳлармиди? Боз устига, «Суонси»га қарши ўйинда-я?!), Азар тезда майдонга қайтишга мажбур эди. Чунки «Челси» шундоқ ҳам майдонда бир киши кам бўлиб қолганди. Шундай бир пайтда Йон Фирн ва Ева Карнейролардан иборат «Челси» шифокорлари ҳакамдан рухсат олиб, майдонга чопиб чиқишди ва бельгиялик футболчини четга олиб чиқиб, ёрдам кўрсата бошлашди. Бу - одатдаги ҳолат, шундай эмасми? Жозе Моуриньо эса бундай деб ўйламаяпти.

«Очиғи, мен тиббиёт ходимларимизнинг ҳаракатларидан норозиман. Чунки сен захира ўриндиғида ўтирган шифокор ёки матбуот котиби бўлсанг ҳам аввало футболни тушунишинг шарт. Бундай жонкуярлик ярамайди. Шифокорлар эса футболчининг соғлиғи чиндан ҳам хавф остида бўлгандагина майдонга чиқишлари лозим. Аминманки, Азар ўша вазиятда жиддий жароҳат олмаганди ва бир неча сониядан сўнг ўйинни давом эттирарди. Керагидан ортиқ эътибор туфайли мен майдонда саккиз ўйинчи билан қолиб кетдим. Ваҳоланки, вазият ўта қалтис эди», - деди мутахассис ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Эҳ, бу гибралтарлик мафтункор хоним-эй! Нима учун бунгачалик куючаклик қилди-а?! Ёки у ўзининг касбига содиқлигини, «Челси»да шунчаки, маош олмаётганини кўрсатиб қўймоқчи бўлдимикан? Ундай десак, бунақа ҳолатда исталган клуб шифокори ҳам худди шундай йўл тутган бўларди-да! Айтайлик, Ева футболчига эътибор бермай жойида ўтираверганда, Азарнинг жароҳати эса жиддийроқ бўлиб чиққанда нима бўларди? Шубҳасиз, жамоа камида уч ҳафтага етакчи футболчисидан айриларди. Моуриньонинг жазаваси эса бундан баттар бўлардики, асло кам бўлмасди.

Айтганча, «Беназир» нега айнан Карнейрога заҳрини сочди? Ахир, биринчи бўлиб майдонга терапевт Йон Фирн югуриб чиқдику! Жавоб аниқ: Йон эркак киши ва у билан бўладиган жанжал умуман шов-шувли чиқмайди. Ева билан эса исталганча тортишиш мумкин. Зеро, айни кунда футбол оламидан ундан кўра машҳурроқ аёл йўқ ҳисоби.

Энди Моуриньонинг эътирозидан кейинги кичик «театр саҳнаси»га эътибор қаратамиз. Мураббийнинг ғазабланишидан сўнг унинг олдига биринчи бўлиб Карнейро қайтиб келди ва овозини анчагина баландлатиб жавоб қайтарди. Португалиялик мутахассис эса ҳиссиётларини жиловлай олмай, ўз тилида filha de puta (бу жумланинг маъноси ўта ҳақоратли бўлгани учун таржима қилмасликни лозим топдик) деб юборди. Агар шу воқеа бундан 10 йиллар илгари бўлганида ҳам, ҳеч ким ортиқча эътибор қаратмасди. Лекин испан нашрлари (аниқроғи, Marca) дарҳол вазиятни оммага эълон қилиб юборди. Уларга нима, нашр нусхалари кўпроқ сотилса, бўлди-да! Дарвоқе, шу пайтда келиб чиқиши британиялик бўлган иккинчи шифокор ортиқча ҳиссиётларга берилмай, жаҳлга минган Моуриньонинг кўзига кўринмай қўя қолди. 

Ким билади дейсиз, худди шу сабаб бўлди-ю, клуб раҳбарияти Карнейрони маълум даражада ўз вазифасидан четлатди. «Маълум даражада» деганимизни шундай тушуниш керакки, Ева бундан буён ҳам «Челси» ходими бўлиб қолаверади, аммо у энди машғулотлар, ўйинлар ва футболчилар жойлашадиган меҳмонхоналарда кўринмаслиги шарт. Фирнга эса бу чекловлар дахл қилмайди.

Мазкур шов-шувли тақиқдан кейин Азар дарҳол чиқиш қилиб, ўзи тушиб қолган вазият унчалик қўрқинчли бўлмасада, Ева фақат ўз зиммасидаги вазифани бажарганини таъкидлади. Қизиғи, ҳатто шу изоҳ ҳам «Челси» «босс» ларига кор қилмади. Бироқ «босслар»нинг «босси» бўлмиш Роман Абрамовичга Моуриньонинг ҳаракатлари сира ёқмади. Энди бу келажакдаги муносабатларга қандай таъсир кўрсатади - яқинда билиб оламиз.

Албатта, Карнейро кутилмаган воқеадан сўнг янада машҳурлашиб кетганидан хурсанд деб айта олмаймиз. Лекин Моуриньо ҳавридан тушгандан сўнг доктор билан яккама-якка гаплашиб, ундан бир оғиз узр сўраб қўйса, асакаси кетмасди.

Ҳозир Карнейрони Facebook тармоғида минг-минглаб кишилар қўллаб-қувватлашмоқда. Ева эса уларга миннатдорчилик билдириш билан овора. Унинг тарафини олаётганлар сафида футбол шифокорлари Ассосиацияси раҳбари Имонн Сэлмон ҳам бор. Унинг фикрича, инсон соғлиғи ҳар қандай ўйин, мусобақа ва ҳисобдан устун туради. Албатта, у буткул ҳақ. ФИФА бош шифокори Иржи Дворжак ҳам Моуриньони танқид қилиб, Карнейро ўзи масъул бўлган бурчни амалга оширди деб ҳисоблашини эълон қилди. Шунингдек, у сўзлари орасида «мураббийлар тиббиёт соҳасига аралашмай, ўз тактикалари ҳақида ўйлашсин», деб қўшимча қилишни ҳам унутмади.

«Бизнинг фикримизча, Карнейронинг «Челси» иштирокидаги ўйинлардан четлатилиши - ўта ноҳақлик. Чунки ўша вазиятда тиббиёт ходимларини майдонга бош ҳакам чақирганди. Агар Ева ва Йон бундан бош тортишганида, улар мижозлар олдидаги бурчларига амал қилмаган бўлишарди. Ҳозир Евага жуда оғир. Зеро, у ўз вазифасини сидқидилдан бажаргани учунгина ОАВнинг ҳаддан зиёд эътиборига тушиб қолди ва ҳаттоки касбини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Биз буни тиббиётга нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз. Ўз навбатида, АПЛ шифокорлари уюшмаси Карнейрони тўла қўллаб-қувватлашини маълум қиламан. Эслатиб ўтишим лозим, футболчининг саломатлиги ҳар қандай натижадан устун туради. Кейинги ўн йилликда премьер-лигада спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш улкан ривожланишга эришди. Аммо содир бўлган бу воқеа мазкур йўналишда ҳали амалга ошиши лозим бўлган ишлар кўплигини кўрсатиб берди. Биз истардикки, врачларнинг ўрни премьер-лигада кейинчалик муносиб баҳоланиши керак ва уларга ҳеч бир клуб ортиқча тазйиқ ўтказмаслиги лозим», - деди АПЛ врачлари уюшмаси бошлиғи Марк Жиллетт.

Шу билан бирга, Моуриньонинг тарафдорлари ҳам йўқ эмас. Масалан, яқин ўтмишнинг энг машҳур футболчиларидан бири бўлган Гари Линекер BBC телеканалида кўриниш бериб, одатдагидек, ёдда қоладиган ибораларни тилга олди: - «Челси»да шифокорлик вазифасини эгаллайдиган одам албатта, футболни чуқур тушуниши шарт. Тиббий билимлар эса иккинчи даражада!». Қизиқ, Линекернинг бу баёноти можарога янги саҳифа очиб бермасмикан?!

41 ёшга кирган, аммо ҳали-ҳамон латофатли Карнейро хоним эса воқеалар ривожидан тушиб қолиб, таътил олади ва нохушликни унутиш учун бирор кўнгилочар масканда ҳордиқ чиқаради деб ўйласангиз, янглишасиз. Айни пайтда Ева ўзини ҳақорат қилишларига йўл қўйиб берган «Челси» клубини судга бериб, товон ундириш пайида юрибди. Бунинг учун унга кимлар ёрдам беришмоқчи денг? Шаҳзода Чарлининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи бир гуруҳ машҳур адвокатлар! Кўриниб турибдики, тез орада Роман Абрамовичнинг сочларида оқлар кўпайиб кетса, ҳайрон бўлмаймиз. Буларнинг барига эса ўзбошимча мураббий сабабчи бўлади.

Хуллас, бу масала ҳали-бери тўхтаб қолмайди. Чунки Моуриньо иштирокидаги аксарият можаролар «Эскирмайдиган мавзу» тоифасига киради. Қани кўрайликчи, еврофутболдаги энг шов-шувли жанжалларнинг бири қандай якун топаркин?! Айтганча, тез орада Фулхэм-Роуд кўчаларидаги фаррошлар ҳам ерга супурги текказишдан олдин икки-уч марта яхшилаб ўйлаб олишса, ажабмас. Чунки «Овқат еб оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади». Айтинг-айтинг, тақдирнинг ҳазили билан бундай «қайноқ овқат» еган одам Моуриньонинг ўзи бўлиб чиқмасин...

Манба: Chempionat.com

И.РАҲИМОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:37, 26.08.2015. Ўқилди: 5268 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.