Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек жамоаларида ишлаган легионер мураббийлар ҳозирда нима билан машғул?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллий чемпионатимизда 24-мавсум ўтиб бормоқда. 

Шу вақт ичида қанчадан-қанча легионер футболчилар юртимизда тўп суриб кетишди. Улар орасида айнан бизнинг чемпионатимиздаги ўйинлари орқали ўз юртида танилиб, миллий терма жамоасидан ўрин эгаллаганлари ҳам бор. Буни биласиз…

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Олий Лигасида нафақат хорижлик футболчилар, балки четдан келган мутахассислар ҳам фаолият олиб боришган. Луис Фелипе Сколари, Зико, Анатолий Демьяненко ва Игорь Криушенко каби тажрибали ва таниқли мураббийлар ҳам бўлгани сиз-у бизни қувонтирмай қўймайди, албатта.

Хўш, ушбу легионер мураббийлар юртимиздан кетгач қаерларда меҳнат қилишаётган экан?! Шу саволга жавоб қидириб кўрдик.
 

Луиc Фелипе Сколари

97da4a89c239dd97336e09a7de6a5910.jpg
Ўзбекистон Олий Лигасида қачонлардир фаолият олиб борган энг машҳур мураббий – бу, албатта, бразилиялик Сколари. Ўз иш фаолияти давомида Европа, Жанубий Америка ва Осиёнинг энг гранд клублари-ю терма жамоаларига устозлик қилган ушбу таниқли мутахассис 2009–2010 йиллар давомида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини ҳам бошқарди. “Қалдирғочлар”га Сколаридек машҳур мураббий устозлик қилгани бутун дунё футбол жамоатчилиги эътиборини тортмай қолмади, албатта. Қолаверса, “Бунёдкор”га 2002 йилда Бразилияни Жаҳон чемпионига айлантирган бу мураббийнинг кимсан – “Челси”дан келгани каттагина шов-шувга сабаб бўлгани бор гап. Бироқ салкам бир йил давомида “қалдирғочлар” жамоасига бошчилик қилган Луиc Фелипе Сколари ўз олдига қўйилган асосий вазифани уддалай олмади. У “Бунёдкор”ни Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантириши лозим эди. Аммо жамоа ўша мавсумда ОЧЛдаги юришини кутилганидан анча олдин якунлади. 

c01f826c10b353876991bd3878244261.jpg

Шу тариқа 2010 йилнинг май ойида Сколари “Бунёдкор”дан кетди. Сўнг у “Палмейрас”ни бошқарди. Анча вақтдан бери мундиал ғолиблигини соғиниб қолган Бразилия аҳли Сколарининг 2002 йилги муваффақиятни такрорлай олишига ишонди ва ушбу тажрибали мураббийни яна терма жамоага устоз этиб тайинлашди. Лекин иккинчи уриниш Сколарига омад келтирмади ва Бразилия ўз уйида ўтган мундиалда бош мукофотни қўлга кирита олмади. Шундан кейин 2014 йилнинг 29 июлида Сколари қадрдон “Гремио” жамоасини қабул қилиб олди. Ушбу клубда деярли бир йил меҳнат қилган 66 ёшли жаҳонгашта мураббий Осиё Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмаганини эслаб қолди ва бу турнирни ютиш армон бўлиб қолмаслиги учун Осиёга қайтди. 

dacef61cc24dd56dbdcd36ef9aace9bd.jpg

У ушбу ёзда “Гуанчжоу Эвергранд”ни қабул қилиб олди. Жамоа аллақачон ОЧЛ чорак финалига етиб келган. Кўрамиз, тажрибаси улкан Луиc Фелипе Сколари “Бунёдкор”да қила олмаган ишини, “Гуанчжоу” билан амалга ошира олармикан…
 

Зико 

613d37a5ed580ad9629ac34a383bcff3.jpg
“Бунёдкор”га устозлик қилган яна бир таниқли мураббий – Зикодир. Ўтган асрнинг энг яхши футболчиларидан бири саналадиган Зико “Бунёдкор”га катта режалар билан ташриф буюрган эди. У ҳам Осиё Чемпионлар Лигасида зафар қучиш ниятида эди. Аммо ушбу мураббий “Бунёдкор”да узоқ вақт ишлагани йўқ. Чунки унга Россиянинг “ЦСКА Москва” клубидан таклиф тушди ва Зико ушбу клубга ўтиб кетди. Рус клубини бизнинг жамоамиздан устун қўйган тажрибали мураббийга Россияда ҳам узоқ ишлаш насиб этмади.
2009 йилнинг ўзида Зико “Олимпиакос”га йўл олди. Сўнг бир муддат Ироқ терма жамоасини бошқаришга ҳам улгурди. 

25a05b0facb32bc26514df1de7ada4fd.jpg

Ҳозирда эса ушбу мутахассис Ҳиндистоннинг “Гоа ФК”  клубини бошқармоқда. Шуниси диққатга сазоворки, Зико мураббийликдан зериккан кўринади. Зеро у келаси йил февралда бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги учун сайловда иштирок этишни истамоқда. Бразилия футбол федерацияси эса уни бу борада қўллаб-қувватламоқда. Ажаб эмас, Зикони келаси йил бутун дунё бош футбол ташкилотида раҳбар лавозимида кўриб қолсак…
 

Анатолий Демьяненко 

1c95be2dfd5d047f6e7e0c106bac6389.jpg
Юртимизда ишлаб кетган МДҲлик мутахассилар орасида энг машҳури – бу, сўзсиз, украиналик Анатолий Демьяненкодир. Украин мураббийи “Динамо Киев”даги фаолияти билан бутун МДҲга танилган эди. Кейинроқ “Насаф”га келгач, Демьяненкони янада яхшироқ таниб олишди. Зеро ушбу мутахассис қўл остида қаршиликлар 2011 йилда ОФК Кубогида зафар қучишди. Тўғри, “Насаф” Осиё Чемпионлар Лигасини ютмади. ОФК Кубоги эса қитъамизда клублар миқёсида ОЧЛдан кейинги ўринда туради. Аммо ўзингиз ўйлаб кўринг, сўнгги йилларда бирорта клубимиз Чемпионлар Лигасида хатто ярим финалга етиб бора олмаётган экан, ОФК Кубогидаги ғалаба ҳам – бизнинг футболимиз учун жуда катта муваффақият эмасми?! 

0a88989e1d35bda121afc1af9494c99d.jpg

Демьяненко “Насаф”да ёмон ишламади. Ўзидан барчада яхши таассурот қолдира олди. Сўнг у кетди, ўз юртига – Украинага қайтди. Бир мавсум давомида “Волынь”га устозлик қилгач, ўзи интервюларидан бирида таъкидлаганидек, “ижодий танаффус”га чиқди. Ҳозирда Анатолий Демьяненко катта футболдан дам олмоқда. Аммо унинг тез орада яна ишга қайтишига ишонсак бўлади. Зеро қўшни Қозоғистоннинг бир нечта гранд клублари ушбу мутахассини ўзларида кўришни исташмоқда…
 

Игорь Криушенко

04771a73ffd365e7ca83d6b43c4de959.jpg
Игорь Криушенко – Белоруссиялик таниқли мураббий, 2011—2012 мавсумларда Ғузорнинг “Шўртан” клубига устозлик қилган. Криушенконинг “Шўртан”га келиши ҳам МДҲда етарлича шов-шув кўтара олганди. Зеро Россиянинг “Сибирь” клубини Европа Лигаси саралашига қадар олиб боришни уддалаган ушбу мураббий кутилмаганда Ғузор клубига келганди. 

88a467e2877c7fd44892efd70756a5ba.jpg

Игорь Криушенко “Шўртан”да яхши фаолият олиб борди. Фақат маълум сабабларга кўра, у ушбу клубда узоқ вақт ишламади. Сўнг у 2012 йилда юртига қайтди ва ўшандан буён “Торпедо-БелАЗ” клубига устозлик қилмоқда. Шуни таъкидлай оламизки, Криушенко ҳам юртимизда қачонлардир фаолият олиб борган маҳоратли мураббийлардан биридир.
 

Виктор Кумыков 

42fc6b77d8322cb7ee6e905f646709bd.jpg

Россиялик мураббий Виктор Кумыков ўзининг мураббийлик фаолиятининг асосий қисмини Қозоғистонда ўтказиб келмоқда. Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, Кумыков тўрт йил давомида Ўзбекистонда ҳам ишлашга улгурди. У дастлаб 2006—2007 йилларда Муборакнинг “Машъал” клубига устозлик қилди. У “газчилар” жамоасида жуда яхши фаолият олиб борди ва натижада 2008 йилдан “Насаф”га таклиф этилди. “Насаф” бошқарувида ҳам Кумыков яхши фаолият олиб борди. Унинг қўл остида “аждарлар” жамоаси жуда яхши ўйин намойиш этди. 

dd0f2a9b796b4c0ebdcaa533a891a9ab.jpg

Сўнг Виктор Кумыков яна Қозоғистон чемпионатига қайтди. Дастлаб у 2011—2014 йиллар давомида “Шахтёр”да ишлади. Сўнг ўтган йили кузда истеъфо берди ва бироз муддатлик танаффусдан сўнг “Ордабаси”да иш бошлади. Лекин ўтган ҳафта 52 ёшли мутахассис Чимкент клубидан ҳам кетди.
 

Валерий Непомнящий

eed48dc9d12d233394b3f10d1cbc534e.jpg
Валерий Непомнящийни нафақат МДҲда, балки Хитой, Туркия, Камерун, Япония ва Жанубий Кореяда ҳам жуда яхши билишади. Ушбу улкан тажрибага эга мураббий ушбу мамлакатларда камида биттадан жамоада ишлашга ва муваффақият қозонишга эришган. 2006 йилда тақдир чархпалаги Непомнящийни Ўзбекистонга етаклади. У бир муддат “Пахтакор”га мураббий бўлди. Аммо нимадир сабаб бўлиб ушбу мутахассис қандай шов-шув билан келган бўлса, шундай кетди. Кейинроқ “Томь” клубини қабул қилиб олди ва ўртада кичик танаффус билан ҳали ҳамон шу жамоада ишлаб келмоқда.
 

Миодраг Радулович 

4fbb1f51562e2fdb2c3341bd2c5ae82b.jpg
“Пахтакор” жамоаси тарихида не-не мураббийлар жамоани бошқаришмади, дейсиз. Улар орасида оз муддат ишлаган бўлса-да, ўзидан яхши таасурот қолдира олганларидан бири – бу, шубхасиз, Черногориялик мутахассис Миодраг Радуловичдир. Радулович 2010 йилги мавсумда байроқдор клубимизга устозлик қилганди. Аммо илгари бир қатор собиқ Югославия клубларини бошқарган ушбу мураббий юртимизда узоқ фаолият олиб бормади. Уни Миодраг Божович Россиянинг “Динамо” клубига таклиф қилди.


612c1f3deb946d67af8df84a7e7682ae.jpg

Рус клубини “Пахтакор”дан афзал билган Радулович ушбу таклифни қабул қилади ва бир мавсум давомида “Динамо Москва”да ёрдамчи мураббий вазифасида иш олиб боради. Кейинроқ у “Будучност” (Черногория), “Казма” ва “Ал Жахра” (Қувайт) ва Қозоғистоннинг “Атирау” клубларида ҳам ишлади. Ҳозирда Миодраг Радулович Ливан терма жамоаси устози саналади.
 

Деян Журжевич 

6f95df819ae1d53af6920014b71358c7.JPG

Деян Журжевич 2011—2012 йилги мавсумда чемпионатимизда фаолият олиб борганди. Сербиялик ушбу мураббий ўшанда “Пахтакор”га устозлик қилганди. Аммо илгари “ОФК Белград” ва “Чукарички” клубларида иш олиб борган Журжевич “шерлар”ни катта муваффақиятларга бошлай олмаганди. Сўнг у ўз юртига қайтиб кетди ва яна ўзига қадрдон “ОФК” клубида иш бошлади. 

4a784252130b671cbdacb7cb48c0b207.JPG

Тақдир чархпалагини қарангки, Деян Журжевичга яна Ўзбекистонга қайтиб келиш насиб этган экан. У эндиликда Терма Жамоалар Марказида фаолият олиб бормоқда. Журжевич олдига улкан вазифалар қўйилган. Тажрибали серб мураббийидан олимпия ва миллий терма жамоаларимизнинг муваффақиятга эришишида ва Жаҳон чемпионати ҳамда Олимпиада ўйинлари йўлланмалари қўлга киритилишида ёрдам бериш талаб этилади. Умид қиламиз ва ишонамизки, Деян Журжевич ёрдамида бош жамоамиз орзиқиб кутилган мундиал йўлланмасини қўлга киритади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:51, 26.08.2015. Ўқилди: 4898 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.