Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров: "Машъал" ўз уйида тажавузкор ўйин кўрсатади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Нефтчи" (2: 1)учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди ва дастлаб меҳмонлар устози Андрей Фёдров иштирок этди.

Мурод Исмоилов бетоблиги боис Муборакка ташриф буюрди лекин захира ўриндиғида ўтирмади ва меҳмонлар учун ажратилган жойда кузатиб борди.

"Машъал" уйида жуда ҳам ташаввузкор ўйин кўрсатишини билар эдик. Ўтган йили ҳам худди шундай ўйинда имкониятни бой берган эдик. Фарғонада бўлган баҳсда ҳам ажойиб ўйин кўрсатган эди. Ўйинни бошланиши мени ҳайрон қолдирди. Биз бошидан рақибдан ҳужумкор ўйин кутган эдик лекин ундай бўлмади. Биринчи бўлимда ёмон ўйин кўрсатмаган эдик. Биринчи бўлиб гол уриш ҳам насиб этди. Афсуски бўлим охиригача буни сақлаб қола олмадик. Бўлим охирида толиқишдан сўнг гол қўйиб юборишга мажбур бўлдик. Бу эса "Машъал"га руҳий мадад, бизни йигитларга зарба бўлди. Шунга қарамай танаффусда яхши гаплашиб олган эдик. Ўйин йўналишини ўзгартиш мақсадига гаплашиб олдик. Иккинчи бўлим бошидан киритилган гол эса натижага таъсир ўтказди. Ёчиниш хонасидан кечроқ чиқдим. Шу боис голни ҳам кўра олмадим. Ўйин дурангга мос эди. Биз мағлубиятга муносиб эмас эдик" , - дейди Андрей Фёдоров

- Терма жамоамизнинг тарихидаги энг кучли ҳимоячи сифатида "Нефтчи"нинг бугунги ҳимоя борасида қандай фикрдасиз?

Ҳимоямиз жуда ёмон ўйин кўрсатди. Негаки улар йўл қўйиши умуман керак бўлмаган хатони қилди. Олий лигада бундай хато қилишга ҳеч бир ҳимоячини ҳаққи йўқ.

- Нефтчи бой тарихга эга. Унинг тарихи жуда ҳам кучли лекин бугуничи ? Ҳозирги футбол ҳақида қандай фикрдасиз ва нима етишмаяпди?

Мен икки йилдан буён "Нефтчи" жамоаси билан биргаман. Ҳозирги футболчиларга барқарорлик етишмаяпди. "Нефтчи"нинг бугунги ҳолатига ҳам айнан мана шу нарса сабабчи. Таркибни бир маромда сақлаб туриш керак. Бу нима деган гап. Бир йилда саккизта футболчимиз асосий таркибдан янгиланди. Футболда тез-тез янгиланиш билан жамоани бир маромда ушлаб туриш жуда ҳам қийин. Йигитларни жамоага кўникиши ва бир бирини тушиниши ҳам қийин кечади. Мақсадларимизни ва ўйлаганларимизни уларни онгига сингдира олмаймиз. Бу бутун ўзбек футболини муаммоси. Афсуски ҳозир бизни футбол шундай аҳволда. Ҳамма футболчи бир йилга ёки ярим йилга шартнома имзолайди. Янаги йилда эса яна бошқа жамоага кўчиб кетаверади. Биз ўйнаган вақтда барқарорлик, ватанпарварлик, содиқлик деган нарсалар бор эди. Бир жамоада беш-олти йил бирга ўйнаб борар эди. Ҳамма бир-бири билан дўст, ака-ука бўларди. Бутун жамоа бугун мураббий нимани истаётганини , унинг қарашини билиб олса бўладиган даражага етиб борар эдик. Мураббийларни кўрсатмаларини эса сўзсиз тушиниб борар эдик. Ҳозир унақа футболчини топишни ўзи бўлмаяпди. Бутун ўзбек футболида шу нарса кетмоқда. Бир йил давомида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари, клубларнинг халқаро ўйинлари ва Олий лига баҳсларидан кўплаб ўйинларни кўрдим. Ҳозирги ёшлар озгина бўлса ҳам қийинчиликка дош бера олмайди. Кўпчилиги жуда ҳам сабрсиз. Четдан қараганда буни яққол сезса бўлади. Булар мени шахсий фикрларимиз. Ҳозирги футболчиларни мақсади биринчи навбатда футбол бўлмай қолган. Улар бошқа нарсаларни орзу қилади. Бунақа футболчиларни ўйинга тайёрлаш жуда ҳам қийин бўлади. Нафақат "Нефтчи"нинг балки ўзбек футболининг ҳам энг асосий душмани мана шулардир.

- Акмал Холматов жамоа сардори сифатида яхши ўйин кўрсатиб бораётган эди. Нега захирага олишни афзал кўрдингиз ?

Биз голдан сўнг икки ҳужумчи билан ўйнашни истадик. Захирага эса ёки Акмални, ёки Мансур Саидовни олишим керак эди. Мансур яхшироқ формада бўлгани боис уни сақлаб қолган ҳолда Акмални олдим ва икки ҳужумчи билан ўйнадик.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 07:31, 27.08.2015. Ўқилди: 3178 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.