Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бенитеснинг баҳонаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Янги мавсумни Хихондаги нурсиз дуранг (0:0) билан бошлаган «Реал» кучли танқидга дуч келди. Лекин Рафа Бенитес «тегирмон»дан бутун чиқиш йўлини топа олади.

Гол уриш муаммоси

Мавсумолди тайёргарлик доирасидаги 8та ўртоқлик учрашувларининг тенг ярмида «Қироллик клуби» рақиблар дарвозаси томон йўл тополмаганди. Энди «Рома», «Милан», «Валеренга» ҳамда «Бавария» клублари билан қайд этилган қониқарсиз натижалар қаторига «Спортинг»га қарши чемпионатнинг илк беллашуви ҳам қўшилди. Бироқ испаниялик мураббий буни муаммо сифатида қабул қилмаяпти. «Бизда ҳаммаси жойида. Таркибимиз ҳужумчига муҳтож эмас. Сафимизда Бензема ва Хесе каби иқтидорлар, исталган пайтда ҳужум чизиғини кучайтира оладиган Роналду бор». Хихондаги «қуруқ» ўйиндан кейин Бенитес қуйидагича фикр билдирди: «Ғалаба учун бизга ҳал қилувчи тўп узатилиши ва аниқ зарбалар етишмади!»

Тўғри, пойтахтликлар дарвозани ишғол этиш учун рақибдан кўра кўпроқ вазиятларни яратишди. Лекин 22та зарбанинг 8таси аниқ чиқди, холос. Улар ҳам самара бермади. Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги 3 мавсумда «Реал» атиги 3та беллашувда 0:0 ҳисобини қайд этган: ўтган йили ЕЧЛ доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳс, 2012|2013 йиллар мавсумида «Осасуна» ва 2013|2014 йиллар мавсумида «Хатива»га қарши ўйинлар. Дарвоқе, Бенитес билан умуман чиқиша олмайдиган Жозе Моуриньонинг Мадриддаги қисқа фаолияти ҳам («Мальорка» билан) айнан шундай бошланганди.

 

Мухлислар инъоми

Ўз ишқибозларининг таъна-дашномлари етмагандек, «Реал» футболчиларига маҳаллий ишқибозлар ҳам «илтифот» кўрсатишди - Хихонга ташриф буюрган клуб автобуси учун ажратилган махсус жой Каталониянинг таниқли жамоаси рамзлари билан безатилди.

 

Ҳужумчиларга эркинлик

«Мен ўз шогирдларимга эркин ҳаракатланиш имкониятини яратишни хуш кўраман», - дея жавоб қайтарганди мураббий Гарет Бэйлнинг позицияси хусусидаги саволга жавобан. Аммо у кўзлаган эркинлик тез орада тартибсизликка айланди. Уэльслик ҳужумчи «иккинчи тўлқин» сифатида дарвозага хавф солишга урингандек бўлди. Бироқ у Хамес ёки Исконинг ўтган  мавсумдаги савиясида ўйнай олмади. Олдинги чизиқда тўсатдан пайдо бўлган Хесе шунчалик «жон куйдирди»ки, 56 дақиқа ичида бор-йўғи 2 марта зарба йўллади! Бошқа чизиқ вакилларига қаратилган саволлар ҳам етарли. Масалан, мазкур беллашувда Данило Коэнтраудан устун эканлигини исботлай олдими? Матео Ковачичга ишонч билдирган мураббий қандай омиларга таяниб иш кўряпти?

 

Роналдунинг донишмандлиги

Устозидан фарқли ўлароқ, Криштиану Роналду ўз жамоасининг омадсиз стартини хаспўшламади: «Сизнинг муҳаббатингиз кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшади, танқидий фикрларингиз ўсишдан тўхтаб қолишга имкон бермайди». Ҳа, «Қироллик клуби»га келганидан буён Бенитес етарлича таъна-дашномларни эшитди. Фақат жамоада силжиш сезилмаяпти.

Черишевнинг йўқлиги қандай изоҳланмоқда?

Хорхе де Хуан, шарҳловчи: «Денис Черишевнинг «Реал»даги келажаги аввал бошиданоқ мавҳум эди. Ҳозир ҳам вазият шундайлигича қолган. «Спортинг»га қарши ўйинда унинг «заявка»га киритилмагани буни кўрсатиб турибди. Футболчининг расмий вакили Хинес Карвахаль клуб вакиллари билан учрашиб, Денисни «Вильярреал»­га қайтаришни таклиф этди. Бироқ Рафа Бенитес жамоа ёзги трансфер мавсумида таркибни кучайтира олмаганини баҳона қилиб, Черишевни қўйиб юбормаслигини айтди. Албатта, Денис тентак эмас, унга АПЛ вакиллари жиддий қизиқаётганликларидан хабардор. Бир нечта ноль билан ифодаланадиган маош ёш ярим ҳимоячини Испания пойтахтидан чиқиб кетишга ундаши аниқ. Дарчанинг ёпилишига саноқли кунлар қолган бўлсада, ҳали кўп ишларни амалга ошириш мумкин».

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:13, 30.08.2015. Ўқилди: 6956 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.