Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Симоне Индзаги: «Биз дунёда мағлуб бўлмай, олтин медалсиз қолган ягона жамоага айландик» [0]

«Реал» президентлигига номзод Клопп ва Холандни клубга олиб келишни режалаштирмоқда [0]

Жорже Жезуш чемпионликдан кейин «Ан-Наср»ни тарк этишини маълум қилди [0]

Неймарнинг жароҳати “Сантос” маълумот берганидан жиддийроқ бўлиши мумкин [0]

«Брюгге» Бельгиянинг 20-карра чемпионига айланди [0]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [0]

Норвегия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: Эдегор ва Холанд рўйхатда [0]

MLS ўйинда «соф ўйин вақти»ни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда [0]

Super Chess Classic. Синдаров мусобақа пешқадами Кеймерни мағлуб этди [0]

Луис Энрике нима учун Хосеп Гвардиолани жаҳондаги энг яхши мураббий деб ҳисоблашини тушунтирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Наврўз Алимов: “Орол”даги илк маошим 150 минг сўм эди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Орол” – “Оқ-тепа” (0:1) учрашувини томоша қилиб ўтирган пайтимиз ёнимизга иқтидорли футболчи Наврўз Алимов келди. Биз у билан учрашувни томоша қилдик ва эртаси куни у билан суҳбат уюштиришни режалаштирдик. Наврўз айтилган жойга вақтида келди. Очиғи суҳбатимиз бу қадар кўп давом этади деб ўйламаган эдим. Саволлар олдиндан тузилмаган эди, ҳаммаси суҳбатдан келиб чиқиб давом этди. Интервью анча чўзилиб кетгани учун ҳам уни алоҳида қисмларга бўлиб сизнинг эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдик.

Суҳбатнинг биринчи қисми Наврўзнинг клублардаги фаолияти, илк устозларидан тортиб илк маошига бўлди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

1. Нега айнан футболни танладингиз?
Болалигимдан кўчада футбол ўйнаб юрар эдик ва шу орқали футболга бўлган мухаббатим ортти.

2. Ота-онангиз бунга қаршилик қилмадими?
Бошида онам қарши бўлдилар. Биласиз футболда жароҳатлар кўп бўлади. Бир куни оёғим қайрилди, бир куни эса қўлим синиб уйга келганимда, онамдан танбеҳ эшитганман. Лекин шунга қарамай футболга қатнадим ва ўзимни кўрсата бошлаганимдан сўнг, онамни ўз томонимга оғдириб олдим (кулади)

3. “Орол”даги дебют ўйининггиз эсингиздами?

Эсимда албатта. 2007 йилда “НБУ Осиё” билан сафарда дуранг ўйнаганмиз.

4. Биринчи голингизчи?
Ростини айтсам биринчи голим эсимда йўқ.

5. Биринчи устозингиз ким?
Биринчи устозим Шакир ака Ниязов эди. Футбол интернатга қатнай бошлаганимдан сўнг эса Аҳмет Утемуратовнинг қўл остида шуғулландим.

6. Энг омадли мавсумингиз қайси бўлди?
2013/14 йилги мавсумлар мен учун энг омадлиси бўлди десам асло янглишмайман.

7. “Орол”дан “Динамо”га ўтгандингиз…
2012 йилда ижара асосида ушбу жамоа сафига ўтган эдим. Бироқ у ерга борган заҳотим операция бўлдим ва бирорта учрашувда иштирок этмасдан, ортга қайтиб келишимга тўғри келди. Ундан кейинг йили эса “Қизилқум”га ўтдим.

8. “Қизилқум”га йўл олишингизга ким сабабчи бўлди?
Бунга биринчи сабабчи бўлган инсон ёшлар терма жамоасининг ўша пайтдаги устози Алексей Евстафеев эди. Мен унинг қўл остида маълум вақт шуғулланган эдим. Айнан у киши мени “Қизилқум”га тавсия қилдилар ва шу тариқа Навоий клубига ўтдим.

9. Биринчи маошингиз қанча эди?
Ойлик тўғрисида гапирмай қўя қолай.

10. Майли, фақат биринчиси ҳақида айтақолинг.
“Орол”даги илк маошим 150 минг эди.

Наврўз Алимов: “Орол”даги илк маошим 150 минг сўм эди”

11. Нимага сарфладингиз ўша илк маошингизни?
Албатта ота-онамга олиб бориб бердим. Ота-онам ўғлимизнинг биринчи ойлиги деб хурсанд бўлиб ош пишириб байрам қилишган эди.

12. Футболчилик фаолиятингизда дарвозада турган пайтингиз бўлдими?
Йўқ, бунақаси ҳали бўлмаган.

13. Энг эсда қоларли ўйин қайси бўлди.
Бунақалари жуда кўп.

14. Келинг унда энг омадли ва энг омадсизи ҳақида тўхталиб ўтақолинг.
Энг омадлиси барибир терма жамоамиз сафида БАА терма жамоасига урган голим бўлса керак. Ўша ўйинни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман.

15. “Бунёдкор”га урган голингизчи?
Биласизми энди буниси алоҳида-да. Бу ўзимизни чемпионатда урган энг эсда қоларли голим. “Пахтакор”дан “Қизилқум”га қайтиб келганида кўпчилик Наврўз энди қандай ҳолатда экан, ўйнаб кета олармикан деб ўйлаб турган эди ва мендан кўп нарса кутишаётган эдилар. Худога шукр ўша ўйинда омадим келиб, яна мухлислар ишончига кира бошладим.

16. Энг омадсиз ўйининггиз ҳақида айтмадингиз?
Ўтган мавсумда Самарқанднинг “Динамо”сига қарши ўйин бўлса керак. Ўша ўйинда биз 2:0 ҳисобида юттик. Бироқ барибир бир нечта имкониятларни кўкка совурдим. Омад ўшанда ҳақиқатдан ҳам менда юз ўгирган эди.

17. Мураббийлар майдонда сиздан нимани талаб қилишади?
Биласиз ҳужумчи бўлгандан кейин вазифа гол уриш! Мураббийлар асосан мени марказий ҳужумга қўйишади. Лекин баъзи-баъзида қанотларда ҳам ўйнаб тураман. Умуман олганда мураббий қаерга қўйса ўша жойда ўйнаб кетавераман.

18. Кимгадир тақлид қиласизми?
Европадами ёки ўзимизданми?

19. Иккаласидаям.
Ўзимизда энди Анвар Солиев, Анвар Бердиев, Неъматулло Қуттибоев бор. Европадан эса иккита Роналдо ва Шевченко бор.

Наврўз Алимов: “Орол”даги илк маошим 150 минг сўм эди”

20. Нима деб ўйлайсиз “Орол” нима учун Олий лигага чиқа олмаяпти?
Шахсий фикрим, барибир молиявий тарафга боғлиқ.

21. Футболкадаги рақамингизни ўзингиз танлайсизми?
Ҳар доим ҳам эмас. Баъзан иложсиз катта рақам олишимга тўғри келиб қолади. “Қизилқум”да менга ўзим истаган рақамни олишимни айтишди. Шунда мен “44” рақамини танладим. Шундан кейин жамоадошларим менга хазиллашиб энди Тимошук бўласан марказда ўйнайсан дея бошлашди.

22. Ўзингиз ёқтирган рақамингиз қайси?
Менга кўпроқ “9” ва “11” ёқади.

23. “Пахтакор”дан нимага кеттингиз ва кейинчалик “Навбаҳор”га бориб қўшилиб сўнгра кутилмаганда “Қизилқум”га қайттингиз?
“Навбаҳор”га мени Бахтиёр Ашурматов чақирди. У билан терма жамоада бирга ишлаган эдик. Ўша пайтлари Наврўз Наманганга кел, бизни жамоада ўйнайсан дея таклиф билдирган эди. Биринчи даврадан кейин яна таклиф билдирди. Шундан сўнг у ерда машғулотларда иштирок этиб “Навбаҳор”да қоладиган бўлдим. Бироқ “заявка”га икки кун қолганида “Қизилқум”дан чиқишди. Хамид Актамов телефон қилиб, яна бизга қайт деди. Шунда мен “Навбаҳор” билан келишиб қўйдим, энди сўзимни устидан чиқишим керак, яхшиси сизлар Наманганликлар билан келишинглар дедим. Сўнгра иккала жамоа келишиб олишганидан кейин, “лочинлар” билан дўстона хайрлашдим.

Фурқат Юсупов, Адил Алланиязов суҳбатлашди
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:06, 30.08.2015. Ўқилди: 5123 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик