Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 17 37
2 Нефтчи 17 33
3 ОКМК 17 33
4 Динамо 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сурхон 17 20
11 Хоразм 17 18
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо
17-тур Қўқон-1912 1-2 Нефтчи
17-тур Насаф 1-1 Андижон
17-тур Хоразм 2-2 Сурхон
17-тур Қизилқум 1-0 Бухоро
17-тур Бунёдкор 1-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 733 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.08.2025

      06:30 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      19:15 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ". Прямая трансляция.
      01:25 Новости футбола.
      01:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос". Прямая трансляция.
      04:25 Новости футбола.
      04:30 "Всё о главном". Виталий Дьяков.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Д/ф "Новак Джокович. Только победа".
      09:00 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      10:30 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанная эстафета.
      11:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:25 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:55 "Век нашего спорта". Анзор Кавазашвили.
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      17:45 "Страна спортивная".
      18:00 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:15 "Физруки. Будущее за настоящим".
      22:50 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 45 кг.
      00:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 49 кг.
      01:10 "Культовые".
      01:40 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 55 кг.
      02:50 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 59 кг.
      04:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 64 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.08.2025

      07:30 Матч! Парад.
      08:00 Смешанные единоборства. ACA 189 в Грозном, Россия. Абдул-Азиз Абдулвахабов против Али Багова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      14:35 Новости.
      14:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Шинник" (Ярославль) - "Нефтехимик" (Нижнекамск). Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:15 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 4-й тур. "Ростов" (Ростов-на-Дону) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:30 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:55 Новости.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Матч! Парад.
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Енисей-СТМ" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      07:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      09:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      11:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      12:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 3.
      13:30 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 4 эп.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      16:20 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      19:45 LIVE Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3. Прямая трансляция.
      01:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. Этап 1. Киль, Германия. Старт.
      03:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      04:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳабиб Аллахбердиев: «Зидан спортдаги кумирим»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тез орада россиялик машҳур боксчи Ҳабиб Аллахвердиев яна рингга қайтади. Аниқроғи, у 3 октябрь куни америкалик рақиби Эдриэн Бронер билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олиши лозим. Эдриен Бронерни эса қайсидир маънода, «иккинчи Флойд Мейвезер» деб аташ мумкин. Зеро бу икки боксчи нафақат ташқи кўринишдан, балки ҳеч кимга ўхшамаган қилиқлари, пулни ахлатдек совуришлари томонидан ҳам бир-бириларига ўхшатиш мумкин. Аввалроқ уларнинг енгилмаслиги ҳам қиёсланарди. Аммо Бронер 2013 йилнинг14 декабрида Маркос Майданага ютқазиб қўйиб, бир поғона пастлади. Аммо у бемаъни қилиқлар борасида Флойддан анча илгарилаб кетган. Масалан, у яқинда Мэнни Пакьяони «қизалоқ» деб атади. Бир даста пулни ахлатга ташлаб, бу лаҳзаларни интернетга жойлади. Шунчалик олифтгарчиликка қарамай, Бронер – топ-даражади боксчи: 30 ғалаба, атиги икки мағлубият. Шунинг учун бу жангда деярли бир йилдан бери рингга чиқмаган Ҳабибга аутсайдер сифатида қаралмоқда. Аммо Ҳабиб рақибидан умуман қўрқмаяпти. Буни унинг қуйидаги интервьюсидан билиб олиш қийин эмас.

 

- У ҳақдаги фикрим - инсонийлик тарафдан у ҳақда ҳеч бир ижобий фикр билдира олмайман, - дея сўз бошлади Аллахвердиев. - Эҳтимол, у атай ўзини шундай кўрсатишга уринар, аммо менимча, Бронер ҳаётда ҳам худди шундай - беандиша, тарбиясиз ва ифлос одам. Агар Мэйвезер худди машина сингари ишлаб, пул топаётган бўлса, Бронер умуман ҳар қандай чегарадан чиқиб кетди.

- Боксчи сифатида-чи?

- Тезкор, иқтидорли йигит.

- Рақибингиз ўзини шундай тутса, сизга яхшими?

- Бўлиши мумкин. Негаки, тарбия кўрган рақиб сен билан яхши муомала қилса, унга қарши туриш учун ички ҳиссиётларни ўзинг уйғотишинг керак. Биздаги ҳолатда эса бунга эҳтиёж йўқ. Шундоқ ҳам унинг таъзирини бериб қўймоқчиман.

- қайси лаҳзаларда унга нисбатан нафратингиз кучайди?

- У пулларни унитазга ағдараётганини кўрдингизми? Бу - даҳшат! Бундай қилиқларни соғлом одам бажаришига шубҳам бор.

- Унинг бўҳтонларига қарши туриш осон бўлмас?

- Мен инглиз тилини унчалик тушунмайман. Шунинг учун кўп гапларга умуман эътибор бермай қўя қоламан. Агар Бронер менга яқинлашиб, турткилайдиган бўлса - Билмадим. Менимча, имкон қадар уни масофада ушлаб туришга қодирман. Мен учун спортдаги буюк тимсоллардан бири - Зайниддин Зидан. Хусусан, Матерацци билан бўлган воқеада айнан Зиданнинг тарафдориман. Бордию Матерацци ростдан ҳам Зиданнинг яқинларини ҳақорат қилган бўлса, Зидан энг тўғри қарорга келди: қўлиши ишлатмади, жанжал бошламади. Шунчаки, биргина ҳаракат билан рақибини ерга қулатди.

- Лекин сиз рақибни бош билан эмас, қўл билан нокаут қилсангиз керак-а?

- Албатта, яхши зарбага имкон туғилса, «ўлжа»ни қўйиб юбормайман.

- Бронернинг рақибларидан бири жанг олдидан у соқолини қирдиришини талаб қилганди. Унинг талаби қондирилган...

- Мен бундай қилмайман. Чунки бу - ожизлик нишонаси. Бронер соқолдорми-йўқми, менга умуман фарқи йўқ.

 

Рамазондаги машҒулот

Хабиб 2014 йилнинг 12 апрелида Жесси Варгас билан учрашгунга қадар енгилмас боксчилардан бири эди. Аммо ўша мағлубиятдан сўнг сира ўзига ўхшамай қолди. Ваҳоланки, Ҳабиб ўшанда WBA таснифидаги камарини ҳимоя қилган ва унинг имкониятлари жуда юқори баҳоланганди.

- Мағлубиятдан сўнг бир йилча деярли шуғулланмадим. Бу вақтда жанг борасида таклифлар бўлди, аммо улар менда қизиқиш уйғотмади. Ҳар гал залга кириб, бироз машқ қилардиму, кейин яна барига қўл силтардим. Ҳаттоки, Владимир Хрюнов билан ҳамкорликни ҳам тўхтатдим. Кейинроқ эса вақт ўтиб бораётганини, мен эса бирор фойдали иш қилмаётганимни тушундим. Кўп ўтмай, Рамазон ойи бошланди ва миямда бир умр бундай яшаб бўлмаслиги ҳақида фикрлар айлана бошлади. Бу орада тўртинчи фарзандим дунёга келди. Рамазон бошлангач, рўза тута бошладим ва айни вақтда енгил машғулотларга киришдим. Худди шу вақтда Владимир Хрюнов менга ушбу қизиқарли таклиф билан мурожаат қилди.

- Рамазонда шуғулланиш? У қандай бўлади?

- Кечаси соат бир-иккиларда саҳарлик таомни еб, уйқуга ётардим. Кечрок уйғониб, фарзандларим билан соя-салқинда вақт ўтказардим. Кечки соат 5ларда спортзалга бориб, енгил, аммо жуда қизиқарли машқларни бажарардим. Мураббийим мени ҳоли-жонимга қўймай, зал ичида судрагани-судраган эди (кулади). Машқлар тугаганида эса ифторлик вақти бўлиб қоларди.

- Демак, сиз 15-16 соат овқатланмаган ҳолда машғулот ўтказгансиз, шундайми?

- Ҳа. Бунинг устига машғулотлар вақтида ҳам томоқни ҳўллаб олишга рухсат йўқ эди. Энди тасаввур қилаверинг... Лекин мен айтарли қийинчиликларга учрамадим. Рамазондан кейин таҳлил топширдим: ҳаммами кўнгилдагидек.

 

МаҒлубият сабаблари

- Ўшанда нега мағлуб бўлганингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

- Бўлмасам-чи. Аслида ҳеч бир жангга шунчалик қатъий тайёргарлик кўрмагандим. Ўйлардимки, бунақа оғир машғулотлардан кейин ҳар қандай рақибни янчиб ташлайман. Кейин, мағлубиятдан сўнг уч-тўрт кун ўтгач, ҳаммасини бошидан эсладим. Жангдан аввалроқ менда жароҳат бор эди. Беш ой вақт қолганда, тикланишни тўхтатиб, машғулотларни бошлашим керак деган фикрга келдим. Жангга уч ой қолганида, АқШга жўнаб кетдик. Илгарилари сира бундай қилмагандик. У ерга жангларга бир ой, бир ярим ой қолганида борардик. Хуллас, Альбукеркга келиб, янада кучлироқ машғулотларнни бошладим. Тестлар спорт формам ниҳоятда аъло даражада эканини кўрсатди. Ҳолбуки, жангга ҳали яна икки ой вақт бор эди. Формани узоқ вақт «чўққи»да ушлаб туришнинг эса иложи йўқ. Ниҳоят, 45 кун вақт қолганида Лас-Вегасга йўл олдим ва икки баравар кўпроқ спарринглар ўтказдим. Ўйлашимча, мен ўшанда ўзимдаги барча имкониятлардан фойдаланиб бўлган эканман. Жангга эса жуда чарчаган, толиққан ҳолатда етиб келдим.

- Ҳозир-чи?

- Айни пайтда кўл бўйида, мусаффо ҳаво ёрдамида шуғулланяпман. Кейинроқ Америкага парвоз қилиб, Жон Жексон (Сергей Ковалевнинг мураббийи) билан машғулотлар ўтаймиз.

- Агар Бронерни мағлуб этсангиз, режангиз қандай бўлади?

- Мабодо ғалаба қозонсам, янада яхшироқ жанглар ҳақида ўйлашим мумкин: Мейвезер ёки Брэдли билан.

- Мейвезер 12 сентябрь кунги жангда ғолиб чиқса, унинг кўрсаткичлари 49-0 кўринишини олади. Шундан сўнг у фаолиятини тўхтатишига ишонасизми?

- Йўқ. У барибир, ҳисобни 50-0 қилишни истайди, менимча. Чунки 49-0 натижаси Рокки Марчиано томонидан қайд этиб бўлинган. Мейвезер эса ўз анъаналарига содиқ қолиб, ундан ҳам юқорироқ кўтарилишга интилса керак.

- Яқинларингиз сизнинг жанггингизни кўришларига рухсат берасизми?

- Ўйлашимча, улар бу вақтда фақат тасодиф туфайлигина ухлаб қолишлари мумкин. Онамга эса имкон қадар жангни кўрмасликни маслаҳат берардим. Чунки она - она-да! Барибир, хавотирга тушади. У шунчаки, мени дуо қилиб турса, бўлгани. Уларнинг залда ҳозир бўлиб, ўйинни бевосита кўришларини эса умуман тасаввур ҳам қила олмайман.

Манба. Sovsport.ru

И.РАҲИМОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:56, 31.08.2015. Ўқилди: 2915 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.