Саудия Арабистони терма жамоаси ҳимоячисининг ЖЧ-2026 олдидан паспорти ўғирлаб кетилди
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси Сауд Абдулҳамид паспорт йўқолгани сабабли ЖЧ-2026 олдидан йиғинда жамоага қўшила олмади.
«Саудия Арабистони футбол федерацияси миллий терма жамоанинг ЖЧ-2026 финал босқичига тайёргарлиги доирасида Сауд Абдулҳамиднинг йиғинга кечикиб қўшилаётгани ҳақида расмий маълумот беради.
Футболчи режага кўра бугун Ар-Риёдга учиб келиши керак эди. Аммо у оиласи билан никоҳ маросимида қатнашиш учун бўлиб турган Амстердам шаҳрида шахсий автомобили бузиб очилган. Ҳодиса оқибатида унинг шахсий буюмлари, жумладан паспорти ҳам йўқолди.
Саудия Арабистони футбол федерацияси тергов жараёнини назорат қилиш мақсадида Спорт вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, футболчининг жамоага қўшилиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш борасида Саудия Арабистонининг Нидерландиядаги элчихонаси билан иш олиб борилмоқда.
Саудия Арабистони футбол федерацияси ушбу вазиятда Сауд Абдулҳамидни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва унинг миллий терма жамоа йиғинига хавфсиз етиб келишини кутмоқда», — дейилади федерациянинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Испания, Кабо-Верде ва Уругвайга қарши баҳс олиб боради.
Манба: championat.com
Киритилди: 08:19, 26.05.2026. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар