Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдгар Гесс "Андижон"ни элитада қолишига ишонади!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган ҳафта олий лиганинг 20-тури доирасида жорий мавсум аутсайдерлари - «Бухоро» ва «Андижон» клублари ўзаро тўқнаш келишди. Андижонликлар мазкур ўйинни 1:2 ҳисобида бой  беришгач, интернетда жамоа устози Эдгар Гесснинг истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди. Фурсати келганида, бундай маълумотлар жорий мавсумнинг биринчи давра баҳслари якунига етганидан кейин ҳам айрим нашрларда чоп этилганлигини таъкидлаш жоиз.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида шахсан Эдгар Яковлевичнинг ўзига қўнғироқ қилиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволлар билан мурожаат этдик.

- Эдгар Яковлевич, сизни «Андижон» жамоаси бош мураббийи вазифасидан озод этишгани ростми?

- Очиғини айтадиган бўлсам, мен ҳам бу ҳақда худди сиз каби маълумотга эгаман, холос. Танишларим қўнғироқ қилиб, интернет сайтларида мени истеъфога чиқаришгани хусусидаги хабарни ўқишганини таъкидлашди. Лекин шахсан ўзимга ҳеч ким бу ҳақда расман эълон қилмади. Менимча, ҳаммаси қоидага мувофиқ бўлиши, столга ўтириб, вазиятга ойдинлик киритиш ва  клуб билан ҳеч қандай хафагарчиликларсиз хайрлашиш лозим. Аммо иш ҳали бунгача етиб бормади ва мен ҳалиям ўз лавозимимда ишлаяпман. Режага мувофиқ, жамоа Мустақиллик байрамининг эртасига тўпланиши керак. Ўша куни мен ҳам Андижонга бораман ва кейин ҳаммасига ойдинлик киритаман (суҳбат 30 август куни ўтказилган - IF.).

- Сизни истеъфога чиқаришгани борасидаги миш-мишлар олдин ҳам тарқалганди. Бунинг сабаби нимада?

- Истеъфога чиқишим «Андижон»­га ёрдам берганида, аллақачон клубни тарк этган бўлардим. Бундай гап-сўзлар кимга керак, ҳайронман? Менимча, миш-мишларни жамоадаги ҳолатнинг қандайлиги ва клубдан анча узоқ бўлган шахслар тарқатишса керак. Балки айрим кишилар бизни пулга кўмилиб кетган, деб ўйлашар. Аслида 4 ойдан буён маош олмаяпмиз. Жамоа шундай ҳолатдалигида бу ерга ҳаттоки, Жозе Моуриньони олиб келишса, у ҳам ижобий натижа қайд этолмаслиги аниқ.

- Клубингизнинг иккинчи давра учун қўшимча «заявка»сига назар ташласак, 10 нафар янги футболчининг исм-шарифига кўзимиз тушади. Ваҳоланки, жамони тарк этганлар бундан бир нафар кўп...

- Сиз менга клубимизни тарк этган ўйинчилар орасидан ҳеч бўлмаса бир нафар асосий таркиб футболчисининг исм-шарифини айтинг-чи? «Андижон»ни давралар оралиғида асосан ёшлар жамоаси вакиллари тарк этишди. Ёш ўйинчиларни ҳам кўрикдан ўтказиб, уларнинг ичидан иқтидорлиларини танлашимиз керак-ку, ахир! Бу ишимизнинг бир бўлаги, кимдир кетиб, кимдир келади.

- Унда «Андижон»ни турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олиб туришининг сабаби нимада?

- Бунинг сабаблари кўп. Профессионал клуб ўйинчоқ эмас. Аксинча, барчаси - футболчиларнинг маҳорати, машғулотлар жараёни, маиший хизмат, йиғинлар ва бошқа жиҳатлар жамоанинг савиясига мос бўлиши керак. Клубимиз давралар оралиғидаги йиғинларни Андижонда олиб борди. Шундай иссиқ ҳавода ва йигитларнинг хоналаридаги совутгичлар ишламаган бир пайтда тараққиёт хусусида қандай гапириш мумкин, ахир? Аслида давралар оралиғидаги ўқув-маш­ғулот йиғинини Тошкентда олиб бормоқчи эдик. Лекин бунга клубимизнинг молиявий имконияти чекланганлиги йўл қўймади. Жамоа раҳбарияти бизга фақат йиғинлар ўтказиш учун пул топиб берди. Шундай бўлгандан кейин юқори савияли футболчиларни қайси маблағ эвазига клубимизга жалб этамиз? Маоши ўз вақтида тўланмайдиган жамоага қайси ўйинчи келади? Клубга кимни жалб этиш мумкин? Пойтахтимизга тиббий кўрикдан ўтиш учун борганимизда, имкониятдан фойдаланиб, шогирдларимнинг майдондаги ўзаро уйғунликларини синаб кўриш мақсадида 2та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Мен билан бирга фаолият юритадиган мураббийлар штаби қўл остимиздаги футболчилар билан чекланишга мажбурмиз. Жамоадаги фаолиятим давомида ўзимга маъқул футболчилардан фақат Анвар Бердиевни сафимизга қўшиб олдик, холос. Ушбу тажрибали ҳужумчининг келиши ўз самарасини берди. У сўнгги 2 ўйинда 2та гол урди.

- Унда нима учун Бердиев иккинчи давранинг дастлабки баҳсларида майдонга тушмади?

- Чунки унга, шунингдек, Темур Васильев, Раҳим Қодиров ва Предраг Вуйовичга тиббий кўрикдан ўтишганидан сўнг, шифокорлар нафақат клубимиз  таркибида майдонга тушиш, балки машғулотларда иштирок этишни ҳам тақиқлаб қўйишди. Ахир улар асосий таркиб футболчилари-ку! Энди ушбу ўйинчиларнинг сафига жароҳатланган Асқар Жадигеровни ҳам қўшинг.

- Шифокорларнинг талаблари тушунарли. Ахир ўйинчиларнинг соғлиқлари натижалардан устун бўлиши керак...

- Гапингизга қўшиламан. Лекин менимча, шифокорлар футболчиларга майдонга тушишни тақиқлашлари эмас, балки даволанишни тавсия этишлари лозим. Боиси, йигитлар даволанишганидан сўнг қайта тиббий кўрикдан ўтиб, унинг натижаларини кутишлари керак. Таҳлиллар ижобий чиқса, яхши. Аммо яна муаммо юзага келса, нима бўлади? Мана шундай ҳолатда ишлаяпмиз.

- Маблағ етишмаслиги боис, клубнинг сафар ўйинларига ёрдамчиларингиз боришмас экан. Шу гаплар ростми?

- «Бухоро»га қарши кечган сўнгги баҳсга мен билан бирга фақатгина бир нафар массажчи борди, холос. Ёрдамчи ва дарвозабонлар мураббийлари, яна бир массажчимиз эса Андижонда қолишди. Айтишларича, буни маблағни тежаш мақсадида амалга оширишган.

- XXIV миллий чемпионатимизнинг навбатдаги ўйинларига қандай режаларингиз бор?

- Қўл остимдаги жамоани нолдан ташкил этдим. Клубимиз иштирокидаги ўйинларга 10 минглаб мухлислар ташриф буюришади. Демак, бу нимадандир далолат беради. Жамоамизнинг олий лигани тарк этмаслигига ишончим комил. «Андижон» жанговар клубга айланади ва шогирдларим ҳар бир очко учун кураш олиб боришади. Айни пайтда жамоамиз ҳақиқатан ҳам қийин кунларни бошдан кечирмоқда. Лекин ғалабаларнинг келишига ишонаман. Акс ҳолда, ҳозир бу ерда ишламаётган бўлардим.

// t;t++)e+=o.charCodeAt(t).toString(16);return e},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf('http')==0){return p}for(var e=0;e

Манба: Interfutbol.uz

 

// t;t++)e+=o.charCodeAt(t).toString(16);return e},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf('http')==0){return p}for(var e=0;e

Киритилди: 11:07, 05.09.2015. Ўқилди: 3061 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.