Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10123 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Челси"нинг ЧЛдаги тўпурарлари ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Гранд жамоаларнинг Чемпионлар лигаси турниридаги тўпурарлари билан таништиришда давом этамиз. Бу сафар "Челси"нинг мусобақадаги энг яхши 10 та тўпурари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

10. Оскар. 23 ўйин – 6 гол
Оскар Чемпионлар лигасидаги дебют ўйинидаёқ "Ювентус" дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бразилиялик ярим ҳимоячи 2012-йилдан бери мазкур мусобақада ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйди. Афсуски ярим ҳимоячи 16 ўйиндан буён гол кирита олмаяпти. Кўрамиз унинг голсиз серияси қачонгача давом этаркан.

9. Бранислав Иванович. 54 ўйин – 7 гол
Иванович “Челси” сафида Чемпионлар лигасидаки иккинчи ўйинидаёқ ўзини кўрсатган. Турнирнинг чорак финалида Лондонликлар сафарда “Ливерпуль”ни 3: 1 ҳисобида таслим қилишганида, ҳимоячи ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйган эди. Бранислав шунингдек 2012 йилда нимчорак финалда “Наполи”га қарши баҳснинг иккинчи қўшимча таймида “Аристократлар” учун муҳим бўлган голни уриб, жамоасини чорак финалга олиб чиққан. Умуман олган сербияликнинг деярли ҳар бир голи олтинга тенг ҳисобланади.

8. Саломон Калу. 49 ўйин – 7 гол
Саломон "Челси"да ЧЛда 7 та гол уриб, рўйҳатнинг 8-поғонасини эгаллаб турибди. Африкалик футболчи илк голини уриш учун 18 та ўйин керак бўлган. Унинг Лондонликлар учун урган энг муҳим голи 2012-йили чорак финалда "Бенфика"га қарши ўйинда қайд этилган. Ўшанда Саломоннинг ягона голи Ди Маттео шогирдларига Португалиядан ғалаба билан қайтиш учун етарли бўлган.

7. Рамирес. 40 ўйин – 7 гол
Бразилиялик футболчи 2010-йилдан буён "Аристократлар" сафида тўп сурмоқда. У турнирда ўз ҳисобига жами 7 та гол ёзиб қўйди. Рамиреснинг жамоа учун урган энг муҳим голи 2012-йилда "Барселона"га қарши ўйинда қайд этилади. У 45-дақиқада Валдес дарвозасига парашют услубида гол киритиб, ҳисобни қисқартирган эди. Якунда "Челси" финалга йўл олиб, ҳал қилувчи ўйинни ҳам ғалабага эришди.

6. Туре Андре Фло. 14 ўйин – 8 гол
Норвегиялик ҳужумчи "Челси" сафида фақатгина 1 мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этган, бўлишига қарамасдан тўпурарлар рўйҳатидан жой олган. Фло 1999/2000 йилги мавсумда 14 ўйинда рақиблар посбонларини 8 марта ранжитган. У чорак финалнинг илк ўйинида "Барселона" дарвозасига иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирганди. Бироқ жавоб ўйинида Лондонликлар барибир мағлубиятга учрашади. Фло ана шу ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этмаганди.

5. Жон Терри. 105 ўйин – 10 гол
Топ рейтингнинг экваторидан жамоа сардори Жон Терри ўрин эгаллади. Унинг ҳимоячи амплуасида тўп суришини инобатга оладиган бўлсак, бу шунчаки ажойиб натижа. Терри 2005-йилги мавсумда нақ 4 та гол урганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Дарвоқе у "Барселона"га қарши ўйинларда ўзини кўрсатишни хуш кўради. Ҳимоячи каталанонияликлар билан бўлган учта ўйиннинг биттасида гол урган, яна бирида эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, учинчисида 37-дақиқадаёқ майдондан четлатилган.

4. Фернандо Торрес. 29 ўйин – 10 гол
Торрес жамоанинг энг омадсиз трансферларидан бири бўлса ҳам, ЧЛда чакки натижалар қайд этмаган. Испаниялик ҳужумчи "кўклар"нинг 10 та голига муаллифлик қилган. У 2012-йили "Барса"га қарши кечган ярим финал жавоб ўйинида 90 дақиқада гол уриб, жамоасининг финалга чиқиши учун охирги "нуқта"ни қўйганди. Охир-оқибат ўша йили Торрес ва унинг жамоаси нуфузли соврин соҳибига айланди.

3. Николя Анелка. 37 ўйин – 12 гол
2007-2012 йиллар давомида Лондонликлар шарафини ҳимоя қилган француз ҳужумчиси ўз ҳисобига Члда 12 та гол ёзиб қўйди. Анелка голларининг барчасини унчалик ҳам кучли бўлмаган жамоаларга қарши ўйинларда киритган. Николядан жабр чеккан энг машҳур клуб бу – "Порту"дир. Француз 2012-йили финал ўйинида қатнашмаган бўлса ҳам, жамоаси билан бирга олтин медалларга сазовор бўлди.

2. Френк Лемпард. 102 ўйин – 23 гол
"Челси" тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ҳисобланадиган Лемпард ЧЛдаги голлари бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди. Френк ҳисобида 23 та гол мавжуд. У жамоасининг кўплаб муҳим голларига муаллифлик қилган. "Барселона", "Бавария" ва "МЮ" каби жамоалар дарвозабонлари айнан инглиз ярим ҳимоячисининг зарбаларидан сўнг, ўз дарвозаларидан бир нечта тўп олиб чиқишган. Лемпард 2012-йилда азалий орзусига етишди.

1. Дидье Дрогба. 74 ўйин – 36 гол
"Аристократлар"нинг Чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурари Дрогбадир. Ивуарлик ҳужумчи жамоа сафидаги илк ўйинидаёқ "дубл"га эришади. Жумладан у бир марта "хет-трик"ка ҳам эришади. Дидье жамоаси учун бир неча марта муҳим голларни урган. 2008-йили ярим финалда "Ливерпуль" дарвозасини икки марта ишғол қилиб, жамоасини финалга йўл олишини таъминлаган бўлса, 2012-йилги финалда ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида мувозанатни тиклашга эришган. Дрогба ўша йили жамоасининг мусобақада ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган эди. Ҳужумчи шунингдек қизил карточка олишда ҳам жамоасининг етакчиларидан биридир. У "Барселона", "МЮ" ва "Интер"га қарши беллашувларда майдондан четлатилган. Энг қизиғи Лондонликлар ана шу ўйинларнинг барчасида таслим бўлишган.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

"Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги тўпурарлари ТОП-10

"Барселона"нинг ЧЛдаги тўпурарлари ТОП-10

Киритилди: 10:20, 08.09.2015. Ўқилди: 5857 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.