Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Соғлиқда муаммо бор ёхуд тиббий кўрикдан ўтолмаганлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Соғлиқ - ҳар нарсадан устун. Шу боис тиббий кўрик масаласига жиддийроқ ёндашиш талаб этилади. Сўнг­ги йилларда юртимизда футболчилар соғлиғига жиддий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Биласиз, ҳар йили аксарият ўйинчиларнинг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмаётганликлари гувоҳига айланамиз. Мазкур ҳолат жорий йилги чемпионат баҳсларида ҳам кузатилди. Айниқса, давралар оралиғида шундай ҳолатлар кўп кузатилди. Буни тўғри тушуниш керак, зеро шифокорлар спортчиларнинг турли хасталиклардан йироқ юришларини таъминлашга интиладилар. Аммо футболчиларнинг тиббий кўрикдан ўта олмасликлари айрим жамоалар учун жиддий йўқотиш сифатида баҳоланмоқда. Қуйида эътиборингизга давралар оралиғида тиббий кўрик пайтида қийинчиликка дуч келган футболчилар хусусида сўз юритамиз. Эътиборлиси, бу муаммо асосан легионерларни безовта қилмоқда.

Горан ЖЕРКОВИЧ

Франциялик ҳужумчи иккинчи даврани «Машъал»да давом эттириши мумкин эди. Аммо...

1986 йилда туғилган Жеркович фаолияти мобайнида кўплаб жамоаларда тўп сурган. Қолаверса, Осиё футболидан ҳам хабардор. У Таиланд, Эрон сингари мамлакатларда фаолият юритиб, кўплаб голлар муаллифига айлангани билан ёдда қолганди. Горан «Машъал»дан таклиф тушгач, юртимизга ташриф буюрганди. Қолаверса, жамоа билан шартнома борасида ҳам келишувга эришганди. Бироқ ушбу футболчи тиббий кўрикдан ўта олмади ва «газчилар» у билан хайрлашишга мажбур бўлдилар. Айтиш керакки, бу футболчи жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида таклиф этилганди. Бироқ унинг соғ­лиғида муаммолар борлиги аниқланди. Бу эса унинг юртимизда тўп суришига тўсқинлик қилди. Аслида Жеркович биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этган Владислав Ивановнинг ўрнига олиб келинганди.

Умуман олганда, ўтган мавсумда ҳам клубда шундай ҳолат юз берганди. Ўшанда камерунлик Эбах Тоби тиббий кўрикдан ўта олмагач, юртига қайтиб кетганди.

Вячеслав ШЕВЧЕНКО

Бу каби ҳолат Шевченкода биринчи маротаба рўй бераётгани йўқ. Ёдингизда бўлса, «Локомотив» жамоасида ўйнаган кезларида ҳам Вячеслав тиббий кўрик жараёнида талабга жавоб бермагани туфайли ортига қайтганди. Қишда у «Қизилқум» билан келишиб олди. Биринчи даврада жамоага катта фойда келтирди. Айниқса, Баҳриддин Ваҳобов билан ҳужумда яхши тандем ҳосил қилди. Умуман олганда, клубдагиларнинг Шевченкодан умиди катта эди. Афсуски, давралар оралиғида қайтадан топширилган тиббий кўрик жараёнида Вячеславнинг соғлиғида муаммолар борлиги аниқланиб, унинг иккинчи даврада тўп суришига рухсат берилмади. Оқибатда, украиналик ҳужумчи ўз юртига қайтишга мажбур бўлди. Қийин вазиятда қолган навоийликлар эса ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида, таркибга бир йўла икки нафар ҳужумчи - Наврўзбек Алимов ҳамда Виктор Клишинни таклиф қилдилар. Хабарларга қараганда, кейинги мавсумда Вячеслав олий лигадан таклиф тушса, юртимизга қайтишни режалаштирмоқда.

 

Рой РОК

Давралар оралиғида «Насаф» клуби жиддий йўқотишни бошдан кечирди. Гап шундаки, қаршиликлар ҳимоясида бар­қарор ўйин намойиш этган Рой Рокка ҳам шифокорлар майдонга тушмасликни маслаҳат бердилар. Словениялик ўйин­чи Қарши клуби ишқибозларининг ёқимтойига айланиб қолганди. Албатта, чемпионлик учун курашаётган жамоага бу йўқотиш жиддий таъсир ўтказиши турган гап. Қолаверса, «Насаф» Ўзбекистон кубоги финалига чиқишга асосий даъвогарлардан бири. Айни вазиятда Ройнинг ёрдам бера олмаслиги ачинарли ҳол. Шунга қарамай, «Насаф» словениялик футболчини қўйиб юборгиси келмаётганди. Буни бош мураббий Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманларида ҳамкасбларимиз берган саволлар жараёнида ҳам кўп маротаба таъкидлади. Мураббий ўз интервьюларида Ройнинг қайтадан тиббий кўрикдан ўтиши кераклигини таъкидлаганди. Бу уринишлар ҳам самара бермаган кўринади.

 

Юрий РИЖКО

Наманганликлар сафида ишончли ўйин­лари билан ном қозонган Рижкони ҳам бундай қисмат четлаб ўтмади. Биринчи даврани «Навбаҳор» сафида ўтказган ҳимоячи давралар оралиғида  «Бухоро»га ўтди. Айтиш жоизки, машғулотлар жараёнида мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдиришга улгурганди. Афсуски, тиббий кўрик вақтида Рижконинг соғлиғида ҳам муаммо борлиги аниқланди. Шундан сўнг футболчи бироз даволанди. Қайта ўтказилган текширувларда ҳам унинг муаммодан халос бўлмагани аёнлашди. Айнан шундан кейин у ватанига қайтиб кетди. Сўнгги паллада олган хабаримизга кўра, у ўзига янги жамоа топган.

 

Предраг ВУЙОВИЧ

Биринчи даврани «Андижон»да ўтказган ушбу ярим ҳимоячининг ҳам иккинчи даврада тўп суришига рухсат берилмади. Шу қатори Раҳим Қодиров ва Анвар Бердиев сингари моҳир футболчиларга даволаниш тавсия этилди. Кейинчалик Бердиев сафга қайтди ва ўтказган ўйинларида гол уриб, мухлисларни қувонтирди. Шундоқ ҳам танг аҳволдаги жамоанинг Вуйович хизматларидан фойдалана олмаслиги ачинарли, албатта. Черногориялик ярим ҳимоячи даволаниб, соғлиғи тикланса, қолган баҳсларда жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда. Биз ҳам бу футболчининг тезроқ майдонга қайтишига умид қилиб қоламиз

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:11, 10.09.2015. Ўқилди: 3455 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик