Испания Солиқ Агентлиги "Барcелона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскеранога нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллашни режалаштирмоқда.
El Pias хабарига кўра, Аргентиналик 2011 ва 2012 йилларда унинг тасвиридан фойдаланиш ҳуқуқини сотгач, Испания Солиқ Агентлигига ярим миллион евро тўламаган.
Маскерано ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашиб, аллақачон жазо миқдори сифатида 20 минг евро тўлаган, бироқ солиқ органлари ҳали солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича иккита ҳолат устидан шикоят қилишмоқда.
Хабар қилинишича, хавбекка нисбатан минимал қамоқ жазоси ҳам қўлланиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).