Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Меҳмонхон Солиўжаев: «Жамоамизнинг натижалари қониқарли»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биринчи лига баҳслари тобора қизғин паллага кирмоқда. Айниқса, элитага чиқиш вазифасини қўйган клубларнинг очко йўқотишлари қуйи лига учрашувларига бўлган қизиқишнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Биринчи лига жамоалари орасида «Косонсой»нинг ҳам ўз ўрни бор. Кўп йиллардан буён қуйи лигада фаолият юритаётган косонсойликлар етакчи клубларга ҳам муносиб қаршилик кўрсатиб келишмоқда. Шу сабабли, «Косонсой»нинг ўз майдонида кечадиган ўйинларига биринчи лиганинг бошқа жамоаларига нисбатан мухлислар ташрифи анча юқори. Косонсойликлар ҳам ишқибозлар ишончини оқлашга интилишмоқда. Жумладан, иккинчи босқичнинг 5-тури доирасидаги «Косонсой» - «Орол» клублари ўртасидаги баҳсда стадионга йиғилган мухлислар 6та гол гувоҳига айланишди. Мезбонлар нукусликларни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ишқибозларига қувонч улашишди. Мазкур учрашувдан сўнг, биз «Косонсой» бош мураббийи Меҳмонхон Солихўжаев билан суҳбатлашдик.

- Меҳмонхон ака, «Орол»га қарши кечган ўйиндги ғалабани жамоангизнинг жорий мавсумдаги энг чиройли ютуғи бўлди, дея оласизми?

- Шогирдларим нукусликларни ажойиб тарзда мағлубиятга учратишди. Бироқ биринчи босқичда «Ёзёвон-Лочинлари» клуби устидан ҳам худди шу ҳисобда ғалаба қозонгандик. Мазкур учрашувдаги ҳисоб йирик кўриниш олганлиги боис, бу «Косонсой»нинг бу йилги энг чиройли ғалабаси бўлди, дейишингиз мумкин. Тўғри, ушбу ютуқ ҳам жамоамизнинг ажойиб ютуқлари қаторидан жой олади. Лекин «Косонсой»нинг мақсади, ҳар бир ўйинда чиройли ва мазмунли футбол намойиш этиб, ўз муваффақиятлари билан мухлисларга хурсандчилик улашиш. Клубимизнинг ўз майдонидаги учрашувига стадионга «Косонсой»ни қўллаб-қувватлагани кўплаб ишқибозлар ташриф буюришади. Биз эса уларни ўз ғалабаларимиз билан қувонтириб, уйларига яхши кайфиятда қайтишларига ҳаракат қиламиз.

- Мазкур ўйиндан олдин шогирдларингизнинг шундай йирик ҳисобда зафар қучишларини ҳис қилганмидингиз?

- Албатта ҳар бир мураббий жамоасининг муваффақият қозонишини чин дилдан истайди. Ўйингоҳга клубимизни қўллаб-қувватлаш ниятида кўплаб мухлислар ташриф буюриб, йигитларни ажойиб тарзда руҳлантиришди. Айнан шундай фидойи ишқибозларимизни қувонтириш учун ҳам футболчилар майдонда астойдил тер тўкишди.

- Жамоангизнинг ўйинлари ва натижаларидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Ҳа. Йигитлар берилган кўрсатмаларни бажаришга астойдил интилиш­япти. Тўғри, айрим пайтларда жамоа имкониятни бой беради ва шундай пайтда асабийлашишга мажбур бўламиз. Умумий фикр билдирадиган бўлсам, шогирдларим чиройли ўйин намойиш этган ҳолда, шунга мос натижалар қайд этишмоқда.

- «Косонсой»нинг қайси чизиқларида муаммолар бор?

- Клубимизнинг ҳар бир чизиғида етарлича муаммо мавжуд. Негаки, бир футболчимиз жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган пайтда, иккинчисида карточкалар сони ортиб боряпти. Хуллас, жамоамиз иштирокидаги ҳар бир учрашувда чизиқларда ўзига яраша муаммолар юзага келмоқда. Албатта, ушбу жиҳат мени қониқтирмайди. Лекин мураббий баҳона топишдан кўра, уни бартараф этиш йўлларини қидиргани афзал. Мен айнан шундай йўлни танлаганман ва юзага келиши мумкин бўлган салбий жиҳатларни қўлимдан келганча бартараф этишга интиляпман.

- Негадир сафар баҳсларида «Косонсой»нинг унчалик омади чопмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Бунга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан, сафар учрашувларига ўйин бошланишига жуда оз вақт қолганида етиб борамиз.

Чунки масофа узоқ ва уни босиб ўтиш учун кўп вақт сарфланади. Шундай бўлгач, футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилиши табиий ҳолат. Шу жиҳатдан олиб қаралса, йигитларда ўз имкониятлари даражасида тўп суриш борасида ўзига хос муаммолар юзага келяпти. Шундай бўлса-да, сафар баҳсларида ҳам мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатиб, очколарни қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Жорий мавсумнинг биринчи бос­қичида 15та гол уриб, биринчи лига тўпурарлари рўйхатини бошқариб турган ҳужумчи Даврон Исоқов  «Навбаҳор» сафига қўшилганидан сўнг, ҳужум чизиғида муаммолар пайдо бўлмадими?

- Исоқов жамоамиз тўпурари эди ва унинг ўрнини тўлдириш мақсадида клубимизга маҳаллий футболчи Абдураззоқ Жўраевни таклиф этдик. Жўраев биз кутган даражадаги футболни намоён қилиш билан бирга аста-секинлик билан жамоамиз ўйинига мослашиб бормоқда. Бундан ташқари, иқтидорли форвардимиз Анвар Ҳожимирзаев ҳам жорий мавсумдан асосий таркибга киритилди. У ишончни оқламоқда ва муҳим учрашувларда голлар уриб, «Косонсой»нинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Клубимиз таркибидаги ёшлар ўз ўйинларини шу тариқа давом эттириб, ўз устиларида кўпроқ тер тўкишса, келажакда юқори савияли футболчилар бўлиб етишишларига ишончим комил. Даврон Исоқов ҳам шундай ўйинчилардан эди. У биринчи бос­қич баҳсларида рақиблар дарвозасига 15та тўп киритиб, меҳнатига яраша олий лига клубидан таклиф олди. Келажакда, «Косонсой»дан иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқади, деган умиддаман.

- «Косонсой»нинг олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилмаган. Шундай экан, клубингизга биринчи лига баҳсларида   қатнашишдан қандай наф бор?

- Гарчи жамоамизнинг олдига элитага чиқиш каби катта вазифалар қўйил­маган бўлса-да, тузиб қўйган режаларимиз бор. Хусусан, олдимизда  иккинчи босқични юқори ўринларда якунлаш вазифаси турибди. Қолаверса, элита клубларига иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш бизнинг асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:18, 12.09.2015. Ўқилди: 2783 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.