Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Давлат Турдиалиев бошқача эди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телетрансляциялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу жумлани мухлислар, айниқса футбол ишқивозларидан  бот-бот эшитиб турамиз. У киши оламдан ўтганига салкам бир йил бўляпти, аммо ҳали-ҳануз кўниколмаймиз, қўмсаймиз. Самимий, кулиб турган чеҳраси, ширали овози, таҳлил ва мушоҳадага бой шарҳларини... Таниқли спорт шарҳловчиси Давлат Турдиалиевни ёдга олиб, яқинлари, дўстлари, шогирдларига мурожаат этдик.

     Ҳаётига оид фактлар

1962 йилда, Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган.

1987 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.

 1988 йилда Ўзбекистон телевидениесида фаолиятини бошлаган.

2011-2013 йилларда “Спорт” телеканалига раҳбарлик қилган.

2014 йил, 2 августда вафот этди.

 “Талабаликдан охирги кунларигача”

Тоҳир Саидов, Ўзбек Миллий академик театри актёри:

     - Давлат ака билан институтда, драма театри ва кино актёрлиги факультетида бирга ўқиганмиз. Икки йил бирга ижарада ҳам турганмиз. Ҳарбий хизматни тугатиб келганлари, бир-икки кўйлак ортиқ йиртганлари учун менга ака қаторида эдилар, курсимизда ҳам “староста” бўлган. У кишининг турмуш ўртоғи – Соҳибжамол Турдиалиева ҳам курсдошимиз бўлган, бўлажак рафиқам  Дилобар билан ётоқхонада, бир хонада туришарди. Тақдир синоатини қаранг: Давлат ака фарғоналик, Соҳибжамол Навоий вилоятидан, мен бухоролик, Дилобар эса Намангандан.  Давлат ака спортга, айниқса футболга иштиёқини бизга ҳам юқтирган. “Пахтакор” стадионига илк бор шу киши етаклаб борган. Ҳозир бўлса миллий чемпионатми, дунё футболими, қолдирмай кўраман.

      1991 йили Тошкентнинг Юнусобод туманидан ёш ижодкорлар учун уй берилди, у ерда ҳам қўшни бўлдик. Давлат аканинг уйида таҳсил пайти Соҳибжамолнинг жияни Азамат яшаган, бизнинг уйда эса Дилобарнинг жияни Замира бир муддат турган. Икки оиланинг яхшигина борди-келдиси бўлганлиги учун бу икки ёш ҳам танишиб, кўнгил қўйиб, тўйлари бўлиб кетди,  ҳозир фарзандли ҳам бўлишган.

       Давлат ака оғирлашиб қолганларини ҳақида шу куёвимиз – Азамат хабар қилди. Етиб борсам, касалхонада, кома ҳолатида ётган эканлар. “Давлат ака, мен келдим, Тоҳирман” дедим. Бир муддат кўз очгандек бўлдилару, кейин... Талабалик йилларида ҳам, оилали бўлганимизда ҳам, охирги йўлга кузатаётганда ҳам ёнларида бўлганимдан фахрланаман. Ўғлини, насиб, шу йил уйлантирамиз, отасининг ўрнини босишга ҳаракат қиламиз, лекин Давлат аканинг барибир ўрни билинади-да...

“Шарҳловчиликка темирдан тиш керак”

       Даврон Файзиев, спорт шарҳловчиси:

     - “Ёшлар” телеканалига бориб спортга, айниқса, футболга қизиқишим, шу йўналишда фаолият юритиш ниятим борлигини айтганимда Давлат акага рўпара қилишганди. У киши ўша пайтларда (2001 йиллар ҳақида гап кетяпти) “Давр”нинг спорт саҳифасини олиб борар, “Интерфутбол”ни тайёрларди. “Шарҳловчи бўлмоқчиман” деб ниятимни айтдим, у киши аввал адабий тил қоидаларини ўрганиш, талаффузни яхшилаш, жумла тузишни ўрганишни маслаҳат бердилар, матн ёзиб келишни топширдилар. Айтганларига амал қилиб, бир йил-бир ярим йил  лавҳалар   тайёрлаб юрдим. Шундан кейингина шарҳлашга чақирдилар. Ўрганиб, то кўниккунимча бирга шарҳладик, кейин ўзимга қўйиб бердилар. 2002 йил бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан бошлаб катта турнирлар, муҳим ўйинларни шарҳлай бошладим. У кишидан олган энг катта сабоғим – ўз ишига профессионалларча ёндошиш, берилган топшириқни ўрнида ва вақтида бажариш.

        Бразилияда бўлиб ўтган охирги жаҳон чемпионати якунлари ҳақида Давлат ака кўрсатув тайёрлаб, мени меҳмон сифатида чақирадиган бўлдилар. Бир кун олдин ҳаммасини келишиб олдик, “Даврон, кеч қолмагин, шунақа одат чиқарибсан”, деб ҳазиллашдилар. Эртасига кўрсатувдан бир соат олдин студияга келдим, у кишидан дарак йўқ. Телефон қиламиз, кўтармайдилар. Охирги дақиқаларгача кутдик, келмадилар. Яқинлари билан боғлансак, “бирданига тоблари қочди, комада ётибдилар” дейишди. Ўзим эфирга чиқиб, кўрсатувни олиб бордим. Орадан икки ё уч кун ўтиб, устозни бой бериб қўйдик...

   “Учинчи хуружга дош беролмадилар”

        Ҳасан Турдиалиев, шарҳловчи, ўғли: 

       - Дадам ҳам, ойим ҳам серфарзанд оиланинг вакиллари бўлишган: дадам етти фарзанднинг олтинчиси, ойим эса ўн фарзанднинг кенжаси. Ўзимизнинг оилада эса икки нафар эдик, холос: мен ва синглим Зуҳра. Икковимиз ҳам дадам ва ойим ўқиган олий ўқув юртида таҳсил кўрдик. Ўзим эса у киши ишлаган “Спорт” телеканалида фаолият олиб боряпман. Ўзимни ўхшатиб ё фамилиямдан таниб, “Давлат аканинг ўғилларимисиз?” дейишса, бошим осмонга етади...

        Дадам футболни шунчалик нозик тушунар эдиларки, баъзида ҳатто мураббийлар ҳам у кишидан маслаҳат олаётганининг гувоҳи бўлганман. Спортга, айниқса футболга қизиқишлари оилавий. Амакиларим Фарғонадан эринмай Тошкентга, “Пахтакор” стадионига келиб кетишган, “Пахтакор” 1979 йилда ҳалок бўлганда ҳақиқий аза тутишган. Айтишларича, бувим “мен  ўлсам ҳам шунчалик аза тутмасаларинг керак” деб хафа бўлган эканлар.

     Синглим турмушга чиққач, хорижга кетди. Набирали бўлдилар, аммо қўлларига олиш насиб қилмади. Олдинроқ инсульт бўлиб, бир қўл-бир оёқлари яхши ишламай қолганди. Шундан сўнг телеканал раҳбарлигини топширдилар, яна аввалгидек шарҳловчи бўлиб ишлай бошладилар.

     Ошқозон ости безлари шамоллаган экан, охирги жаҳон чемпионати ўйинлари пайтида икки марта хуруж қилган. Шундай бўлса-да, ўзларини қўлга олиб, ўйинларни шарҳладилар. Инсульт ўтказганлари, қанд касали ҳам бўлгани учун операциядан умид йўқ эди. Учинчи хуружга эса дош беролмадилар...

        Давлат Турдиалиев бор-йўғи 52 йил умр кўрди. Аммо шу қисқа ҳаёти давомида ўзбек спорт журнлистикасида ўзига хос мактаб яратиб кетди. Буни бугунги кунда бемалол эътироф этсак бўлади.

                                                            Азизбек АБДУВАЛИЕВ.

Манба: sabo.uz
Киритилди: 14:22, 12.09.2015. Ўқилди: 9590 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик