Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна Месси ва Роналду ўртасидаги рақобат муҳокамаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мавзу ҳали-вери эскирмаса керак. Хориж матбуоти дуч келган машҳур шахсдан жаҳон футболидаги икки дурдона юлдузни ўзаро таққослаб беришини бот-бот сўрайди. Мисол учун, France Football нашри ҳам «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Франсиско Карраскони суҳбатга чорлар экан, Месси-Роналду рақобати муҳокамасини асос сифатида танлади.

- Айтингчи, айни пайт Роналду ва Месси қандай формада? Шахсий фикрингизча, қайси бири яхшироқ ҳолатда?

- Месси майдонда кулимсираб югуряпти. Бу унинг ишлари жойида эканлигидан далолат. Ҳарқалай, кайфияти чоғ, стадионга ҳар сафар хотиржам келяпти. Бир қарашдаёқ Леонинг иштиёқи ҳамон баланд эканлигини сезиш мумкин. Қолаверса, у январь ойидан буён ҳозирги «Барса»нинг ўйинига тўла мослашиб олди. Менимча, барчаси руҳиятга боғлиқ. Лео менга ҳозир «Барселона»нинг асосий жамоасига энди-энди кирган пайтини эслатяпти. Муҳими, футболдан ҳамон завқланиб, тўп сурмоқда. Тажрибаси ошганини ҳам айтиш ўринли. Лео эндиликда майдон бўйлаб ҳаракатланиш, тўп узатиш бобида кўпинча ягона тўғри йўлни танлаяпти. Умумий олганда, ўйинни янада яхшироқ ҳис этяпти, тушуняпти...

- Роналду-чи?

- Бир қарашда, Криштиану руҳий томондан қийналаётгандек. Унинг жамоадаги ҳаракат доираси бироз чекланиб қолди ва бу ҳолат футболчига ёқмаслиги табиий ҳол. Ахир юлдузлар ҳам биринчи навбатда, инсон ва бундай муаммолар уларнинг ишларига акс таъсир этади. Тан олиш жоиз, португалиялик ҳеч нарсага эътибор қаратмай, ишга профессионал ва жиддий ёндашишда давом этяпти. Бу мақтовга лойиқ хислат. Аммо барибир, унга нимадир етишмаяпти. Қолаверса, Криштиану ўтган йили нафақат Испания чемпионати, балки ЧЛда ҳам энг яхши тўпурар бўлди. Бироқ Мессининг голлари муҳимлик нуқтаи назаридан, кўпроқ тош босгани ҳам ҳақиқат. «Реал» ва «Барселона» клубларининг мавсумнинг охирги ойлари икки хил кўринишганини айнан шу сабабга боғлайман. Яъни жамоа етакчилари руҳий тарафдан турли ҳолатда эдилар.

- Хўш, Месси ниманинг ҳисобига ўйинини қайта жонлантирди?

- Менга маълум нарса шуки, бошқача овқатланиш тартиби футболчига ижобий таъсир қилди. Энди Лео олдингидек кўнгил айниш каби ёқимсиз ҳолатга дуч келаётгани йўқ. Одатга кўра, доимо футболчиларда ортиқча вазн бор ёки йўқлигига алоҳида эътибор қаратаман. Бу масалада Мессига қандайдир эътироз билдириш қийин. Ахир футболда биргина истеъдод билан иш битмайди. Истеъдодга яраша, кучли жисмоний тайёргарлик ҳам талаб этилади. Шахсий фикримча, январь ойида Месси ва мураббий Луис Энрике ўртасида вужудга келган баҳс айниқса, футболчи фойдасига хизмат қилди. Яъни у ўзини кўрсатишга қўшимча туртки олгани баробарида мураббий билан муносабатларини яхшилади.

- Умуман, Месси ва Роналду ўртасидаги «абадий» рақобат хусусида яна нима дея оласиз?

- Криштиану - буюк ва бетакрор ҳужумчи. Ҳеч ким дарвоза томон унингдек зарба беролмайди. Роналдунинг ҳар қандай позициядан дарвозани ўққа тутиш маҳоратига фақат ҳавас қилиш мумкин. Шундай бўлсада, Месси кучлироқ. Худди дўстим ва жамоадошим Диего Марадона ўз даврида тенгсиз бўлгани каби. Тан олиш керак, Лео ақл бовар қилмас иқтидор билан сийланган. Аммо салгина бўшашса, Роналдунинг ундан ўзиб кетиши муқаррар. Иккисининг ўзаро рақобатлашаётгани шунчаки, ажойиб. Бундан нафақат мухлислар ва футбол, балки уларнинг ўзлари ҳам манфаатдорлар. Дейлик, Роналду бўлмаганида, эҳтимол, Месси ҳозирги даражага чиқмасмиди? Ёки Мессининг рақобатисиз Роналду бунчалик ёрқин ўйнамасмиди...?

Битта нарсага аминман, агар Лео жисмоний томондан муаммо сезмаса, уни енгиш мушкул. Боз устига, Мессига майдон бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган. Бу нарса хилма-хил ўйнаши, тўпни кўпроқ назорат қилишини таъминламоқда. У ҳамон «Барселона» ўйинининг чинакам констуктори! Хави кетгач, жамоадаги роли янада ошиши турган гап. Яъни Лео буёғига нафақат тўпурарлик, балки дирижёрлик бобида ҳам янада ёрқинлашса, ажабмас. Хуллас, у икки карра агент (кулади). Криштиану эса, шунчаки, Жеймс Бонд...

Месси-Роналду рақобати

Роналду «Олтин тўп»ни биринчи марта 2008 йили қўлга киритганди. Ўшанда у сўровда Мессига нисбатан деярли 2 маротаба кўп овоз тўплаган  - 446та (Месси - 281та). Бу шундан далолат берадики, Криштиану рақобатда олдинроқ «старт»га чиққан. Ахир португалиялик футболчи аргентиналикдан 2 ёш катта. 2009 йили «Реал»га ўтган Криштиану сезиларли даражада кучайди. У Испания чемпионатида ўзини худди жонажон уйидагидек ҳис қилди. Бироқ Лео ҳам бу вақтда жим турмади. У бир йил ичида «болакай»дан ҳақиқий йигитга, шунингдек, рақиб жамоалар учун «қотил»га айланди. Кетма-кет 4 йил давомида «Олтин тўп»ни бегона қилмагани барчасини айтиб турибди. Кейин эса, негадир тезликни бирозгина пасайтирди ва Роналду катта саҳнанинг чўққисига кўтарилиш имкониятини қўлдан чиқармади. Хуллас, охирги 2 йилда «Олтин тўп»ни ўзиники қилган португалиялик бу борадаги ҳисобни минимал даражада қисқартирди - 3:4. Асосийси, икки юлдуз 6 йилдан буён битта чемпионатда тўп суриб, ўзаро рақобатни максимал ҳолатга келтирди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:15, 13.09.2015. Ўқилди: 6141 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.