Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Эминов: "Қўқондаги шароитлар мени қониқтирмоқда"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

 ФИФА кунлари муносабати билан 3 ва 8 сентябрь кунлари Жаҳон чемпионати 2018 саралаш баҳсларида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Бундай кунларда эса миллий чемпионатларда ўйинлар тўхтатилади. Миллий терма жамоамизнинг ўйини муносабати билан олий лигамизда ҳам кичик танаффус юзага келди. Олий лигада танаффус бўлганидан фойдаланиб клублар ўз тайёргарлик жараёнларини давом эттирди. Хусусан, жорий мавсумда олий лигада дебютини ўтказаётган «Қўқон-1912» футболчилари Тощкентда қисқа вақт давомпда машғулотлар олиб борди. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоа етакчиси Сардор Эминов билан суҳбатлашик. (Суҳбат “Машъал” билан ўйиндан олдин ушютирилган).

 - Сардор ака, ФИФА кунлари муносабати билан олий лигамизда кичик танаффус юзага келди. Бундан клубингиз қандай фойдаланди?

- Айни пайтда чемпионатимизда қизиқарли ўйинлар сони ортган. Шу боисдан ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади. Чемпионатнинг қисқа вақтга тўхтаб қолганидан унумли фойдаланган ҳолда, Тошкентда йиғин олиб бордик. Қолаверса, «Бунёдкор» жамоаси ёшлари билан назорат учрашувида майдонга чиқиб, ўйин амалиётимизни оширдик.

- «Олмалиқ»дан учралган мағулбиятдан кейин, жамоа ўйинчиларининг кайфиятлари қандай?

- Бу мағлубиятни унутганмиз ҳамда кейинги ўйинларга яхши кайфият орқали тайргарликни давом эттиряпмиз. Албатта, уйда мағлуб бўлиш аламли ҳисобланади. Қолаверса, мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. Афсуски, ўйин давомида бир қатор визятларни яратишда фаол бўлганимизга қарамай, гол уриш бобида ишимиз юришмади. Олмалиқликлар эса битта имкониятдан фойдаланиб қолди ва меҳмондан ғалаба билан қайтди. 

- Умуман олганда, жамоанинг намойиш қилаётган ўйинлари яхшику, натижа бўлмаяпти? Бунга нималар сабаб бўлмоқда?

- Биринчи навбатда омадсизликлар сабабдир. Ҳар бир ўйинда ташаббусни ўз томонимизга олиб, ҳаракат қилмоқдамиз. Гол киритишга келганда эса оқсамоқдамиз. Бу билан ҳужумчиларимизнинг савияси паст дейиш фикридан йироқдаман. Фақатгина, гол кириши учун омад етишмаяпти.  Бунинг оқибатида эса рақиб жамоа битта имкониятдан гол уриб, ғалабани илиб кетмоқда. Шу боисдан омадсизликлар билан чекланиб қолмоқдамиз. Агар омадимиз ҳам келиб турганида вазият бундай тус олмаган бўларди.

- Айтингчи, жамоа олий лигада қолиш имконияти бошқалардан юқорироқми?

- Биз албатта элитада жон сақлаб қоламиз. Бунинг учун имкониятимиз етарлича. Айни пайтдаги ўрнимиз билан чекланиб қолмаймиз ва кўпроқ ғалабаларни қўлга киритиб, юқорироқ ўринларга даъвогарлик қилишни режалаштиряпмиз. Ишонаманки, жамоа олий лигада қолади. Кейинги йилга келиб жамоани кучайтириб, яхши даражадаги футболчилар таклиф этилса, совриндорлар қаторига чиқиш учун кураша оламиз.

- «Сўғдиёна»дан «Қўқон-1912»га ўтгандингиз. Жамоангизни алмаштиришннгиз сизга фойда бердими?

 - Фойдали бўлди. Ўйинимни янада кучайтира олдим. Муҳит ўзгарди ва тажриба ҳам шунга яраша ортди. Ишонч ҳисси янада ошди. «Қўқон-1912»да менга барчаси қониқтирмоқда. Аҳил жамоа билан машғулотларда иштирок этяпман. Ўйинларимиз ҳам ёмон эмас. Асосийси, жамоавий аҳиллик юзага келган ва биз ҳаракатимизни бўшаштирмасдан интилсак, кўзланган маррага албатта ета оламиз.

- Ўзингиз ижро этадиган ўйинингиздан қониқиш ҳосил қиласизми?

 - Биласизми, мен ўзимнинг ҳаракатларимга ҳеч қачон баҳо беришни ёқтирмайман. Қолаверса, футболчининг ўйиндан кўнгли тўлиши кайфиятга боғлиқдир. Жамоа ютса, хурсанд бўласиз ва ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Агар жамоа ютқазса, минг яхши ўйин кўрсатманг, барибир кўнглингиз тўлмаслиги мумкин. Мен айнан шундай фикрдаман.

- Игорь Голбан Сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

 - Яхши. Легионер футболчи номига яраша ўйин кўрсатиб бориши шарт. Голбан ҳам яхши ўйнамоқда ва жамоага фойдаси тегиб боряпти. Тажрибали футболчи эканлиги маълум. Менимча, Голбандан раҳбариятнинг ҳам кўнгли тўқ. Фойдаси тегмаган футболчини жамоада ушлаб туришдан, заррар кўриш мумкин холос.

- «Қўқон-1912»да молиявий муаммолар безовта қилмаяптими?

- Раҳбарият барча муаммоларни бартараф қилиш ва юзага келадиган камчиликларни йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқда. Тўғри, молиявий тарафдан олий лигада кўпгина жамоалар қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

“Аср Футболи” газетасидан олинди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:02, 14.09.2015. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик