Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роман Широков: «Таркибдан жой олишимга ишонгандим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Пайшанба ва жума кунги машғулотларни умумий гуруҳдан четда ўтказган Роман Широков майдонга чиқиши борасида шубҳага борганини таъкидлади.

- Ўйин бошланишига тобора оз фурсат қолаётган бир паллада таркибдан жой олишим шубҳа остида эди, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли тайёр ҳолга келдим, - деди ўйиннинг 83-дақиқасида алмаштирилган Широков. - Хайрият, аввал рақибни сиқувга олдик, кейин эса ташаббусга эга бўлдик.

- Тоза голингизни инобатга олишмаганидан ачинмадингизми?

- Ўша гол чиндан ҳам тўғри ҳолатда урилган бўлса, албатта, бу кишини хафа қилади. Анчадан буён тўп киритмаяпман, дарвозани ишғол қилишни жуда хоҳлагандим. Ўз нав­батида, Дзагоевнинг ажойиб пасини эътироф этиш жоиз. Ўша вазиятда ҳимоячилардан анча ортда эдим. Ён чизиқ ҳаками офсайдни қаердан ўйлаб топди, билмайман.

- Ўйин якуни хавотирли кечдими?

- Тўпни иложи борича майдоннинг рақиб жойлашган қисмида ушлашга интилдик. Аммо буни уддалаш осон кечмади. Шу ўринда иккита қулай вазиятни вужудга келтирганимизни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

- Кийиниш хонасида Игорь Акинфеевга нима дедингиз?

- Унга ташаккур билдирдик. Игорь сўнгги пайтларда бизни тез-тез қут­қармоқда.

- Сизнингча, Россия терма жамоасининг бугунги ўйини аввалгиларидан нимаси билан фарқланади?

- Ҳиссиётлар жунбушга келди. Қолаверса, ишқибозлар ҳам бизни бутун баҳс давомида тинмай қўллаб туришди. Менимча, айнан уларнинг мададлари якуний паллаларда рақиб ҳужумини бартараф этишимизга замин яратди.

- Смольников товонингиз билан пас беришингизни сезганмиди ёки ҳаммаси тасодифан рўй бердими?

- Буни аввалдан пайқаган кўринади. Ҳар ҳолда, у билан бирга ўйнаганмиз.

- Гуруҳда ҳеч бўлмаса иккинчи ўрин қўлга киритилишига ишонасизми?

- Албатта. Ахир майдонга шу мақсадда чиқяпмиз-ку. Кейинги уч ўйин­ни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилишимиз шарт. Шундан сўнг гуруҳда қандай вазият вужудга келишини билиб оламиз.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:08, 14.09.2015. Ўқилди: 1775 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.