Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Челси" "Арсенал"га қарши дерби баҳсида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Лондондаги "Стемфорд Бриж" ўйингоҳида АПЛнинг 6-тури доирасида "Челси" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги дерби баҳси ўтаказилди. Ушбу баҳсда 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди.

Ўйиннинг биринчи бўлимда дарвозалар ўз дахлсизлиги сақланиб қолди. Бўлим охирларида "Челси" ҳужумчиси Диего Коста рақиб ҳимоячиси Косьелнига нисбатан қўпол муомалада бўлди. Вазиятга эса "Арсенал" ҳимоячиси Габриэл Паулиста аралашди ва ҳар иккала футболчига ҳакам сариқ карточка кўрсатди. Тўп ҳали ўйинга киритилмасидан аввал Диего Коста яна бир марта провакация ишлатди ва Габриэль ўзини тепган дея ҳакамга кўрсатди. Майк Дин бу вазиятни кўрмай қолганди. Шунга қарамай, у Паулистани майдондан четлатди.

Иккинчи бўлим бошлангач, бир киши кўп бўлиб ҳаракатланган "Челси" олдинга чиқиб олди. Бу вазиятда Зума боши билан гол уриб ўзининг жамоадаги илк голини нишонлади. Ўйин охирлаши арафасида, 79-дақиқада Азарга нисбатан ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олган Санти Касорла ҳам майдонни шерикларидан барвақтроқ тарк этди.

Ўйин сўнггида Эден Азар "Челси"нинг иккинчи голни урди ва амалда учрашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, "Арсенал" АПЛ доирасида қаторасига бешинчи учрашувда "Челси" дарвозасига гол ура олмади. "Челси" эса яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалидаги аҳволини яхшилаб олди.

Англия чемпионати, 6-тур
Челси – Арсенал 2:0
Голлар: 1:0 – 53 Зума, 2:0 – 90 Азар.
Челси – Бегович, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Зума, Фабрегас, Матич, Оскар (Рамирес, 69), Педро, Азар, Диего Коста (Реми, 82).
Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Ўзил (Жиру, 75), Рэмзи, Уолкотт, Коклен (Чемберс, 46), Санчес (Окслейд-Чемберлен, 75), Касорла.
Огоҳлантиришлар: Касорла (31), Диего Коста (45), Габриэл (45), Иванович (49), Оскар (64), Чемберс (72).
Четлатишлар: Габриэл (45), Касорла (79)

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:08, 19.09.2015. Ўқилди: 3982 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик