Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Рашидов: Кўплаб голлар уриш орқали юртимиздаги футбол мухлисларини хушнуд этмоқчиман

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Эндиликда фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттираётган ҳамюртимиз Сардор Рашидов куни кеча “Ал Жайиш” клуби таркибидаги илк голини киритишга муваффақ бўлди.

Қатар миллий чемпионатида эндигина иккинчи ўйинини ўтказган миллий терма жамоамиз етакчиларидан бирининг мазкур биринчилик борасидаги дастлабки таассуротлари ва янги жамоасидаги илк киритган голи хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

RASHIDOV SARDOR _ El Jaish.jpg

 

- Сардор, “Ал Жайиш” сафидаги дастлабки голингизни уришга муваффақ бўлдингиз. Таассуротлар қандай?

- Ростини айтадиган бўлсам, “Ал Сайлия”га қарши ўйин анча қизиқ тарзда ўтди. Қувонарли жиҳати шундаки, мазкур учрашувда мен “Ал Жайиш” таркибидаги илк голимни киритишга муваффақ бўлдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Зеро дебют гол ҳар доим ҳам ёқимли бўлади. Бу ўйинда жамоамиз чиройли тарзда зафар қучди. Қўлга киритилган ғалабага мен ҳам оз бўлсада ўз хиссамни қўша олдим, деб ўйлайман. Менга билдирилган ишончни сал бўлса ҳам оқлаганимдан шодман.

- Секин-аста “Жайиш”нинг ўйин услубига мослашиб, жамоадошларингиз билан “тил топишиб” бораётган бўлсангиз керак…

- Ҳа, шундай. Аммо ҳали клубдошларим билан тўла бир-биримизни тушуниб кетдик, дея олмайман. Ҳаракат қиляпман, мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ва жамоадошларим билан яқинроқ бўлишга уриняпман. Аммо ҳали бироз вақт керак. Насиб этса, яқин орада жамоага тўла киришиб кетаман.

Al Jayish_.jpg

EL JAISH FC.jpg

- Қатарда тўп суришни бошлаганингизга ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ ва эндигина иккита учрашувда ўйнадингиз. Шу икки ўйиндан келиб чиқиб, сизда Юлдузлар Лигаси тўғрисида қандай фикрлар пайдо бўлди?

- Таассуротларим фақат ижобий. Тўғри, ҳали чемпионат савияси ва ўйинлар тўғрисида фикр билдиришга эрта. Аммо ўзим ўйнаган иккита баҳсдан хулоса қилиб айта оламанки, ташкилотчилик ва ўйин атмосферасига гап йўқ. Биз футболчилардан фақат майдонга чиқиш ва ўзимизнинг нималарга қодир эканимизни кўрсатиш талаб этилади, холос.

SARDOR RASHIDOV.jpg

Насиб этса, Қатар чемпионатида ҳам ўз ўрнимни топишга ҳаракат қиламан. Қўлимдан келганча яхши ўйнаб, голлар киритиш орқали юртимиздаги кўплаб футбол мухлисларини хушнуд этишни истайман, - дейди маҳоратли ярим ҳимоячи SPORTS.uz интернет-порталига.

 

Таъкидлаб ўтамиз, Қатар Юлдузлар Лигаси 2-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ал Жайиш” - “Ал Сайлия” ўйини 4:0 ҳисобида якунига етди ва ўйиндаги дастлабки голга Сардор Рашидов муаллифлик қилди. Бу гол Рашидов учун Қатар чемпионатида киритилган дастлабкиси бўлди.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди 

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:49, 20.09.2015. Ўқилди: 5795 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик