Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қуйида “йил ўйини”!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Якуний босқич
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Биринчи лиганинг тур ўйинлари ҳақидаги таҳлилий мақолаларимизни давом эттирамиз. Ўтган ҳафта Ўзбекистон Биринчилигида 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳафтанинг сўнгги кунида эса, 7-тур баҳсларига старт берилди. Аҳамиятлиси, 8-турга келиб қуйида росткамига “йил ўйини”нинг биринчи қисмига гувоҳ бўладиган бўлдик. Сабаби, олий лигани кўзлаётган “Обод” ва “Оқ-тепа” иккинчи босқич стартидан буён навбатма-навбат турнир жадвалида пешқадамлик қилишди. Гоҳида жамоалар орасидаги очколар орасидаги фарқ сезиларли даражада катта бўлди. Қолаверса, “Хоразм” ҳам пойтахтликларга ҳалақит беришга ҳаракат қилишди, бироқ дербига иккала жамоа ҳам бир хил ҳолатда етиб келди. Бунга 6-турда “Локомотив-БФК”нинг, 7-турда эса, “НБУ-Осиё”нинг қаҳрамонлик кўрсатгани сабаб бўлди.

6-тур. “Оқ-тепа”нинг кутилмаган хатоси
Даставвал ўтган ҳафта ўтказилган 6-тур учрашувлари ҳақида тўхталсак. 6-тур қаҳрамони “Локомотив-БФК” бўлди, деб бемалол айта оламиз. Суннатилла Абдурасулов мураббийлигидаги “темирйўлчилар” олий лигага чиқишга асосий даъвогар “Оқ-тепа”ни қабул қилиб, жиддий рақибини иродали тарзда мағлубиятга учратди. Ҳисоб мезбонлар томонидан очилди, кейин меҳмонлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди ва балки ҳисобда олдинга чиқиб ҳам олишди. Бироқ шундан сўнг мезбонлар ўз иродаларини намойиш қилган ҳолда Михаил Наумов қўриқлаган дарвозани икки марта ишғол қилди. Аҳамиятлиси, “Локомотив-БФК”нинг учинчи голига бундан уч йил муқаддам “Оқ-тепа” бош мураббийи лавозимида фаолият кўрсатган Воҳид Холбоев муаллифлик қилди. 

Бу турда яна бир пешқадам “Обод” “Пахтакор-2”ни қабул қилиб, рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақд (!) 7 марта ишғол қилди. Ёш “шерлар” ўтказиб юборилган етти голга битта ҳам жавоб қайтара олмади. Натижада асосий рақибининг очко йўқотишидан унумли фойдаланган “Обод” 6-турдан кейин пешқадамликни мустаҳкамлади. Иккинчи босқичнинг биринчи турида “Оқ-тепа”ни Тошкентда мағлубиятга учратиб, олий лига йўлланмаси учун курашга қўшилган “Хоразм” 6-турда ўз уйида “ЎзДонгЖу”га ютқазиб қўйди. Тўғри, Вали Султонов жамоасига “бўёқчилар”га қарши ўйинларда осон бўлмасигини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас эди, бироқ Урганчдаги учрашувда мезбонлар камида дуранг ўйнаши ёки ғалаба қозониши кутилганди. Аммо “Оқ-тепа”нинг ортидан “Хоразм” ҳам кутилмаган хатога йўл қўйиб, асосий рақиб “Обод”ни олдинга ўтказиб юборишди.

7-тур. Энди “Обод”дан хато ва “Хоразм” курашдан чиқмоқда!
Куни кеча якунланган 7-тур ўйинларидан кейин биринчи лигада йил бошидан буён кутилган “монополия” юзага келди. 6-тур ўйинларидан сўнг асосий рақиби “Оқ-тепа”дан уч очко олдинга ўтиб кетган “Обод” якшанба куни “Жар” стадионида “НБУ-Осиё” меҳмони бўлиб, мавсумдаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди. Аввалига меҳмонлар икки тўп киритиб, “банкирлар”ни қийин аҳволга солиб қўйганди. Лекин биринчи бўлим якунланиши арафасида Леонид Кошелев бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни биттага қисқартирди. Шу голдан кейин меҳмонлар ҳимоясига очиқчасига кўз тегди. Тажрибали Олим Навкаров, Музаффар Умрзоқов, Леонид Кошелев бошчилигидаги “банкирлар” иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасидаёқ барчасини ҳал қилишди. Очиғи, шахсан ўйинни бевосита стадионда кўриб “Обод”нинг ҳимояси бу даражада қўпол хатоларга йўл қўйишини кутмагандим. 

“Обод”нинг кутилмаганда очко йўқотиши “Оқ-тепа”га жуда қўл келди. Илдар Сакаев шогирдлари асосий рақибининг очко йўқотишидан унумли фойдаланди. “Ғарб” вакиллари орасида тошкентликларга жиддий қаршилик қилиши кутилган “Зомин” пойтахтга келиб, ҳеч нарса қила олмади. Аксинча, йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, “Оқ-тепа”нинг ва ҳужумчи Темур Ҳакимовнинг голлар сонини ошириб берди. Шу куни мезбонлар меҳмонлар дарвозасини олти марта ишғол қилди. Ҳакимов покерга эришди. Ғалаба “Обод” – “Оқ-тепа” учрашуви олдидан очколар тенглашишига замин яратди. Энди жамоалар бемалол ҳаммасини ўзаро ўйинларда ҳал қилишлари мумкин. Бу ҳақида сал қуйироқда.

“Обод”, “Оқ-тепа”нинг курашига қўшилишга ҳаракат қилган “Хоразм” охирги уч ўйинда мағлубиятга учраб, ҳозирча четга чиқишга мажбур бўляпти. Ҳозир пешқадамлар билан Вали Султонов жамоаси орасидаги очколар фарқи бештани ташкил қилмоқда. Агар икки Тошкент клуби 6-, 7 – турларда очко йўқотмаганида очколар фарқи 8тага ошиб кетарди. Кейин хоразмлик футболчиларга янада қийин бўларди, аниғи шуки, ҳозир ҳам уларга осон эмас! Хуллас, “Хоразм” 7-турда Тошкентда “Пахтакор-2” меҳмони бўлиб, ютқазиб қўйди. Бир тур аввал “Обод”га йирик ҳисобда мағлубиятга учраган ёш “шерлар” аламини “Хоразм”дан олди. Очиғи, кўпчилик бу учрашувда “шерлар”дан бу даражада матонат кутмаганди. 

Энг қизиғи, кучли учликдаги “монополия” тўхтагач, қуйидагилар ҳам катта тезликда юқорига ҳам етиб келишди. Хусусан, энди учинчи ўриндаги “Хоразм” билан унинг ортидан келаётган “ЎзДонгЖу”, “НБУ-Осиё” ва “Зомин” жамоалари орасидаги очколар фарқи сезиларли даражада қисқарди. Агар “бўёқчилар” 7-турда ўз уйида “Машъал-2”ни мағлубиятга учратганида фарқ биттагача қисқарарди, ҳозирча эса, фарқ учтани ташки қилмоқда. Демак, келаси турларда “Хоразм” ўзига келмаса, учинчи ўриндан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Яна бир қизиқ факт шуки, мабодо “Обод” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги кетма-кет икки ўйинда бир томон олти очко йўқотадиган бўлса, олий лига йўлланмасидан қуруқ қолиш билан бирга, ортидагиларни ҳам яқинлаштириб юбориш эҳтимоли жуда юқори. 

Қуйида “йил ўйини” ёхуд “Обод” – “Оқ-тепа” жанги хусусида
Келаётган ҳафта биринчи лигада иккита жуда муҳим ўйин бўлиб ўтади. Пешқадамлар “Обод” – «Оқ-тепа» ўзаро ўйинларда майдонга тушишади. Дастлабки учрашув 21 сентябрь куни “Обод” майдонида бўлиб ўтса, орадан беш кун ўтиб, энди пешқадамлар “Оқ-тепа” стадионида ҳисоб-китоб қилишади. Учрашувнинг аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда учрашувларни “йил ўйини” дейиш мумкин. Албатта биринчи лигадаги “йил ўйини”нинг биринчи қисми. "Йил ўйини"нинг иккала қисмига ҳам келаси ҳафтанинг ўзида гувоҳ бўламиз. Ҳолат шу даражадаки, жамоалар шунча очко йўқотишса-да, ўзаро ўйинларга бир хил ҳолатда етиб келишди. Қолаверса, рақобатчилар сезиларли даражада ортда қолишди. Энди ўзаро ўйинлар кўп нарсани ҳал қилади. Балки иккала учрашувда ҳам дуранг қайд этилар, аммо бу “Оқ-тепа”ни умуман қониқтирмайди. Сабаби, регламентга кўра, агар жамоаларнинг очкони тенг бўлиб қолса, ўзаро ўйинлардан кейин тўплар нисбатига эътибор қаратилади. “Обод” бу борада нафақат “Оқ-тепа”дан, балки биринчи лигадан бошқа клубларидан ҳам устун. Жамоа мавсум давомида рақиблар дарвозасини 70дан зиёд ишғол қилган. Шунинг учун Илдар Сакаев жамоаси албатта ғалаба учун ўйнайди. Табиийки, “Обод” футболчилари ҳам олий лига йўлланмасини эртароқ ҳал қилиш мақсадида ўзаро баҳслар ғалаба қозониб қўя қолишга ҳаракат қилади. Қисқаси, ажойиб ўйинлар гувоҳига айланамиз. 

Ўзаро учрашувлар
Бу жамоалар ўтган мавсум илк бор тўқнаш келишган. Факт шуки, “Оқ-тепа” ўзаро ўйинларда ҳали “Обод”ни мағлубиятга учрата олмаган. “Обод” стадионидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб баҳсида 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. “Оқ-тепа” мазкур ўйинларда бошқа-бошқа мураббийлар қўл остида ўтказган. Агар 21 сентябрдаги баҳсда меҳмонлар ғалаба қозона олса, Илдар Сакаев “Оқ-тепа”ни “Обод” устидан ғалаба қозонишини таъминлаган илк мураббийга айланади. 

“Обод” майдонидаги учрашув
2014 йил. 1-босқич. 2-тур
6 апрель. Тошкент. “Обод” стадиони. 155 томошабин.
“ОБОД” – “ОҚ-ТЕПА” – 2:1 (1:0)
Голлар
: Дониёр Ҳасанов, 16 – 1:0. Алишер Шоғуломов, 57-пенальтидан – 1:1. Никита Свиридов, 67-ўз дарвозасига – 2:1. 

 

 

Манба: arena.uz
Киритилди: 12:51, 21.09.2015. Ўқилди: 4270 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.