Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Прагматик қаҳрамон ёки Каллум Уилсон ким ўзи?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия премьер-лигасининг сўнгги мавсумлари бир жиҳати билан кўпчиликнинг эътиборини торт­моқда. Гап шундаки, элитанинг янги вакиллари олий дивизиондаги ўринларини сақлаб қолишолмасада, фаолиятининг асосий қисмини омадсиз ўтказган маҳоратли ҳужумчиларнинг барқарорликка эришишларига замин ҳозирлашмоқда.

Бу ҳолат чемпионат баҳсларида асосан хорижий футболчилар хизматидан фойдаланишга ўрганган «Арсенал» менежери Арсен Венгерни ҳам бир муддат ўйлантириб қўйди. Франциялик мутахассисни «Саутгемп­тон»даги ёрқин иштироки орқали миллий терма жамоадан чақирув олган Рики Ламбертнинг ўйинлари ҳайратга солди. «Балки шу пайтгача энг зарур жиҳатни эътибордан четда қолдиргандирмиз. Улкан иқтидор эгаларини қуйи дивизионлардан ҳам топса бўлар?»

Бу айни ҳақиқат. Ўтган мавсумнинг ўзи Англия термасига икки нафар дебютантни тарбиялаб берди. «КПР» тўпурари Чарли Остин премь­ер-лигада 20тага яқин гол урди, ҳужумкор Жейми Варди эса «Лестер»­нинг элитада мўъжизавий тарзда сақлаб қолинишида асосий роллардан бирини ўйнади. Шу ўринда «Бёрнли» аъзоси Данни Ингзни ҳам унутмаслик керак. Тўғри, ушбу футболчи Англия термасида дебют қилишга улгурмади. Шунга қарамай, довруғи достон «Ливерпуль» сафига қўшилишни уддалади.

«Вест Хэм»ни меҳмонда таслим этишни қойиллатган «Борнмут» эса элитага чиқиш йўлида аниқ қаҳрамонлардан фойдаланмади. Менежер Эдди Хауни шу тоифага қўшмасак, албатта. «Олчалар»нинг юқори суръатда илдамлашлари жамоанинг ёш устози ҳамда хорижий раҳбарларнинг бевосита иштирокида рўй бермоқда. Янги давр «Борнмут»и чемпионшип учун камтарона саналган 3 миллион фунтни ўтган йилнинг ёзидаёқ расмийлаштирди.

Агар «Дин Корт»да юлдузлар тизими тузилганда, Каллум Уилсон ўзини сайёҳлар шаҳрининг Жорж Клунисидек ҳис этиши мумкин эди. Ўтган мавсумда рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол этганининг ўзи унинг қандай салоҳиятга эга эканини кўрсатяпти. Аммо ушбу футболчи премь­ер-лигада ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ, жумбоқ сифатида кўриниш берди. Уилсон чемпионшипда бир мавсум ўйнади. Айнан шу йили «Борнмут» жамоавий ўйин борасида бошқа жамоаларга ўрнак вазифасини ўтади. Муваффақиятли онларнинг асосий сабабчиси сифатида фақат мураббий Хауни кўрсатиш мумкин. Бироқ рақиб ишқибозларини биринчи нав-батда, «олчалар»нинг айнан 23 ёшли форварди хавотирга солган бўлса ажабмас.

Уилсон янги даражага кўтарилишга қатъий киришди. Ҳаттоки, «Энфилд»­да «Ливерпул»га муаммо туғдириш ниятини оммавий тарзда ошкор этди. Бироқ «Борнмут» ҳарчанд уринмасин, «мерсисайдликлар»га қарши баҳс­да гол ура олмади. Ҳакамнинг беихтиёр кўмаги ҳисобни рақиб томонга оғдирди. Кейинги турда Хау шогирдлари «Вест Хэм» майдонида ҳақиқий ирода ва матонат қандай бўлишини барчага намойиш этишди. Биринчи таймда иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган «Борнмут» кейинги дақиқаларда бу устунликни бой берди. Аммо мазкур баҳсни кузатганлар шу куни 3 очко «олчалар»га насиб этишини чин дилдан ҳис этишарди. Жамоа менежери ҳамиша ҳамжиҳатликнинг биринчи ўринга қўйилишини таъкидлайди, аммо Лондондаги баҳс Каллумга аталганди, десак муболаға бўлмас. Ушбу ҳужумчи мавсумдаги дастлабки «хет-трик» муаллифига айланди.

Уилсон чиройли голларни урди. Гарчи «Вест Хэм» бош мураббийи Славен Билич ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шогирдларининг қўпол хатоларга йўл қўйишганини таъкидласада, бунинг асосий сабабчиси Каллум эканини ёддан чиқармаслик зарур. У жарима майдончасига худди Серхио Агуэро сингари ёриб кирар, Диего Коста каби корпусдан унумли фойдаланарди. Уилсон қатъиятли футболчи эканини аввал ҳам намойиш этган: туғма тезлик ва вазиятни ҳис эта олиш салоҳияти унинг премьер-лига даражасида ҳар қандай рақибга муаммо туғдира олишига ишора.

Бу ҳақда фақат «Борнмут»нинг ўтган мавсумдаги ўйинларини кузатганлар аниқ фикр билдиришлари мумкин. «Олчалар»нинг чемпионат мобайнида 16 марта пенальти ишлашгани танқидчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳакамларнинг ҳотамтойлигига биргина футболчини айбдор сифатида кўрсатишди - 11 метрли жарима зарбалари асосан Уилсонга қарши ишлатилган қўполликлар туфайли белгиланган. Шу омил мухлисларнинг ғашига теккани бор гап. Аммо Каллумни симуляция ишлатганликда айблаш ноўрин. Шунчаки «Борнмут» форварди худди Диего Коста сингари ҳар бир вазиятни олдиндан ҳис этишнинг ҳадисини олган. Кеч қолаётган рақиб ҳимоячисининг фол ишлатишга мойиллигини сезгани заҳоти зарба беришга шошилмайди. Пенальтидан гол уриш имконияти ҳар доим юқори. Ўзига бўлган ишончнинг асосий жиҳати ҳам шунда. Ҳар бир ишқибоз ҳужумчининг зарба беришини кутади, лекин Уилсон прагматик қарашларининг асосли эканини исботлади. «Вест Хэм»га қарши баҳсдаги ёрқин ўйини бунинг яққол далили.

Каллум фаолиятининг беш йилини қийин дамларни бошдан кечираётган «Ковентри» сафида ўтказди. Қуйи дивизион жамоаси таркибидан ўрин олиш осон кечмади. Ҳаттоки бир йил аввалги мавсумда клуб уни трансферга қўйиш ҳақида ўйлади. Айнан шу қарор Уилсоннинг отни қамчилашига сабаб бўлди. Ишга бош­қачароқ ёндошиш ва асосан, голлари билан бош мураббий Стивен Пресслининг фикрини ўзгартиришга эришди.

Уилсон худди тезкор Варди сингари тўрт йил аввал конференция даражасидаги клуб - «Тамворт» шарафини ҳимоя қиларди. Ўтган йилнинг куз ойида у ёшлар терма жамоа­сида дебютини нишонлади. Асосийси, бошқа шериклари қатори ривожланишида Хаунинг хизматлари беқиёс эканидан хабардор. Каллумнинг «Борнмут»га ўтиши сўроқ остида қолган бир паллада айнан мураббийнинг фикри инобатга олинди. Эдди ушбу ҳужумчининг ўз жамоасидаги шиддаткор ўйинга киришиб кетишига ишонарди. Уилсон эса «Борнмут» менежерининг машғулотларнинг ўзида нималар қилишидан хабардор эди. «Хау йўлга қўйган қоидалардан бири - жамоанинг ҳар бир аъзоси машғулотларни ҳал қилувчи баҳсдек қабул қилиб, унга худди шундай тайёргарлик кўриши шарт эди. Бу эса руҳий ҳолатни бир маромда ушлаб туришда қўл келади», - деди Каллум. «Энфилд»да юлдузларни астойдил тер тўкишга мажбур қилган «олчалар»нинг барча аъзоси буни доимо ҳис этиб турадилар.

Қишда Уилсонга премьер-лиганинг қатор клублари қизиқиш билдиришди. Улар орасида жиззаки «Тоттенхэм» ҳам бор эди. Мазкур ҳолат «Борн­мут» мураббийига ҳам тааллуқли. Жавоб эса оддий: йўқ! Хау ҳозирги жамоа билан олдинга қадам ташлаш мумкинлиги, четдан келаётган таклифлар шуҳрат қозонишнинг ягона йўли эмаслигига шогирдларини ишонтириш пайида. «Бошқа жамоалардан қизиқиш бўлаётгани ёқимли, албатта. Бу яхши иштирок этаётганим, шу маромда давом этишим кераклигини англатади», - деди Уилсон ҳолатни шарҳлар экан. Эдди Хаудан ҳам худди шундай жавоб янграши муқаррар. Қуйи дивизиондан чиққан яна бир форвард мавсумдаги дастлабки «хет-трик» муаллифига айланди. Ушбу шон-шуҳрат онлари ўзига хос тарзда қабул қилинади. Зеро, жарима майдончасининг прагматик қаҳрамони иштирок этадиган клуб бошқа жамоалардан ўзига хослиги билан фарқланади.

Манба: Football.ua,

Ў. УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:35, 21.09.2015. Ўқилди: 2052 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.