Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 3 6
2 Хитой 3 5
3 Ироқ 3 2
4 Таиланд 3 2

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия
3-тур Ироқ 1-2 Австралия
3-тур Таиланд 0-0 Хитой

Навбатдаги ўйинлар. Чорак финал

16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Криштиану Роналду фаолияти давомида 499 та гол киритган. Яқин орада у 500 лик довонини ҳам ошиб ўтиши кутилмоқда. Хўш Криштианунинг шунча гол уришида қайси жамоадошларининг ҳиссалари кўпроқ? Furkat.uz сайти Роналдуга энг кўп голли узатма берган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтади.

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

7. Уэйн Руни – 10 та голли узатма
Криштиану 2003-2009 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” клуби таркибида 118 та голга муаллифлик қилганидан хабарингиз бор. Ана шу голларнинг 10 таси Уэйн Рунининг аниқ пасидан сўнг ҳосил бўлган. Роналду ва Руни ўша пайтларда 20-24 ёшда бўлганликларини инобатга олсак, бу ажойиб кўрсаткичдир.

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

6. Гонсало Игуаин – 15 голли узатма
Игуаин ва Роналду Мадридда 2009-2013 йиллар давомида биргаликда ҳаракат қилишди. Кўпчилик Гонсалони қизғанчиқ ҳужумчи деб билади. Бироқ юқоридаги натижа бунинг аксини кўрсатиб турибди. Аргентиналик ҳужумчи Роналдуга 15 та голли узатмани амалга оширган.

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

5. Раян Гиггз – 16 голли узатма
Роналдуни “Манчестер Юнайтед”даги энг яхши тушунадиган футболчи бу Раян Гиггз эди. Уэлслик афсона Криштиануга 16 та голли пас берган. Гиггз Криштиануни “қизил иблислар” либосини кийган кунидан бошлаб қўллаб-қувватлаб келган.

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

4. Гарет Бейл – 20 голли узатма
Ушбу жуфтлик “Реал”да ҳали эндигина 2 мавсум тўп суришди. Шундай бўлса ҳам Бейл бу давр ичида “гол машина”нинг 20 та голига ҳаммуаллифлик қилган. Гарет ҳали бу рўйҳатда янада юқорига чиқишига шубҳа йўқ.

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

3. Анхел Ди Мария – 22 голли узатма
Аргентиналик ярим ҳимоячи 4 мавсум давомида Криштиануни 22 та голли пас билан таминлаган. Ди Мария агарда олдинги мавсумда Мадридни тарк этмаганида балки бу рўйҳатнинг 1-ўринида турган бўлармиди.

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

2. Месут Ўзил – 27 голли узатма
Ана энди Роналду нима учун Ўзилнинг сотилишига қарши чиққанини тушунган бўлсангиз керак. Месут Криштиану учун доимо энг яхши шерик бўлиб келган. Португалиялик ҳуужумчи 3 мавсум ичида немис жамоадоши томонидан узатилган 27 та узатмани голга айлантиришга муваффақ бўлган эди.

Роналдунинг энг яхши шериклари ТОП-7

1. Карим Бензема – 31 голли узатма
Бензема ҳар мавсум 30-40 талаб гол ура олмайди. Чунки у ҳар доим ҳам дарвоза томон зарба беравермайди. Карим “қўли очиқ” ҳужумчилар тоифасидан. У 6 мавсум давомида Роналдунинг 31 та голига ассистентлик қилгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Француз ҳужумчиси ҳозирча КриРонинг энг яхши шериги бўлиб турибди.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:59, 21.09.2015. Ўқилди: 6327 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Япония Шусуке Фуруя 2
9 Ироқ Амурий Файсал 2
10 Австралия Матиас Макаллистер 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.