Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдор Шомуродов ФИФА расмий сайти учун интервью берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ФИФА расмий сайтига интервю берди.

“Бу туйғуни сўз билан ифодалаш жуда қийин. Нафақат биз футболчилар, балки бутун Ўзбекистон бу йўлланмани жуда хоҳларди. Натижадан кейин ҳамма жуда хурсанд бўлди, чунки бу халқимиз ва мухлисларимиз учун нақадар муҳим эканини ҳаммамиз тушунардик.

Саралашдан чиққанимиздан сўнг, нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан ҳам кўплаб футбол мухлислари табриклашди. Ҳатто Қозоғистон президенти бизнинг президентимизни табриклаганини эшитганман. Агар Жаҳон чемпионатида яхши ўйин кўрсатсак, Ўзбекистон терма жамоасининг мухлислари бутун дунёда пайдо бўлади.

Қуръа олдидан ҳам ким билан тушишимиз унчалик муҳим эмаслигини билардим. Бизнинг вазифамиз — гуруҳдан чиқиш, қолганини тақдир ҳал қилади. Албатта, бор кучимизни берамиз. Биз ватанимизни ҳимоя қиламиз ва шу сабабли қаттиқ ишлаймиз. Ўзбекистон кучли жамоа эканини бутун дунёга кўрсатмоқчимиз.

Дунё Ўзбекистондан чиққан футболчилар Европа клубларида ўйнай олишини кўрди. Бу нафақат терма жамоага, балки бутун ўзбек футболига фойда келтирмоқда.

Болалигимда Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизда мухлислар қанчалик хафа бўлганини эслайман. Бугун эса муваффақиятларимиз ва давлатимиз раҳбарининг спортга, хусусан футболга бўлган эътибори туфайли мухлислар муносабати бутунлай ўзгарди. Энди Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ бўлгач, кўплаб ўзбекистонликлар ҳам АҚШга боришни режалаштирмоқда. Уларнинг трибунадаги қўллаб-қувватлаши бизга катта куч ва янги чўққиларга чиқиш учун мотивация беради”, — деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳида Колумбия, Португалия ҳамда Конго ДР, Ямайка ёки Янги Каледония терма жамоаларидан бири билан куч синашади. Учрашувлар Мехико, Хьюстон ва Атланта шаҳарларида бўлиб ўтади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:59, 14.01.2026. Ўқилди: 2028 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик