"Бухоро"-"Машъал" учрашувига ҳакамлар тайинланди
"Бухоро" олий лиганинг навбатдаги турини яна ўз майдонида ўтказади. Бу сафар Муборакнинг "Машъал" жамоаси "Бухоро"га рақиблик қилади.
ПФЛ мазкур баҳсни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳини маълум қилди. Унга кўра жума куни бўладиган 23-тур баҳсини Тошкент вилоятидан Мурод Муҳамедов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Сайловов ва Сидоров ёрдам беради. Захира ҳаками ва ёшлар баҳсига Рубаков тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси бўлиб Рашид Айтеков ишлайди.
Олий лига
23- тур.
25 сентябрь (жума)
«Бухоро» (Бухоро) – «Машъал» (Муборак)
Хакамлар: М. Мухамедов (Тошкент вил.), Д. Сайлавов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилди: 15:37, 23.09.2015. Ўқилди: 2361 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар