Истомин St.Petersburg Open яккалигида ҳам ғалаба қозонди
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган мукофот жамғармаси 1 миллион 30 минг долларни ташкил қилувчи турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини ҳам ғалаба билан бошлади.
Ҳамюртимиз ҳозиргина якунига етган учрашувда қозоғистонлик Михаил Кукушкинни мағлубиятга учратди. Илк сет ғолиби тай-брекда аниқланди. Унда Истомин зафар қучди. Теннисчимиз иккинчи сетни 2:6 ҳисобида бой берди. Лекин ҳал қилувчи учинчи сетда Денис айнан 6:2 ҳисоби билан рақибини доғда қолдирди.
Турнирда 8-рақам остида таснифланган Кукушкинни 7:6, 2:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этган Истоминнинг иккинчи даврадаги рақиби айни дақиқаларда давом этаётган германиялик Бенжамин Беккер ҳамда қозоғистонлик Андрей Голубев учрашувидан сўнг аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Кукушкин дунё рейтингида 48-поғонадан жой олган бўлса, Денис Истомин 62-ўринни эгаллаб турибди.
Манба: olamsport.com
Киритилди: 22:43, 23.09.2015. Ўқилди: 3326 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар