Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Бунёдкор-2003” – хотира турнири ғолиби

Баҳо:
+ | -
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

ЎФФнинг собиқ бош котиби Зокир Қурбонов хотирасига бағишлаб, 2003 йилда туғилганлар ўртасида ташкиллаштирилган турнир якунланди.

Бугун ЎФФ суъний қопламали майдонида турнирнинг ҳал қилувчи – 3-ўрин учун ва финал ўйинлари бўлиб ўтди. Даставвал, учинчи ўрин учун “Насаф” ва “Локомотив” клубларининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари курашишди. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилиб, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.  Унда қаршиликлар омадлироқ чиқишиб, бронза медалларини қўлга киритишди.



Шундан сўнг хотира турнири ғолиблиги учун “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари куч синашдилар. Бош соврин учун ҳар иккала жамоа вакиллари бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. “Бунёдкор” ҳам, “Пахтакор” ҳам асосий эътиборини ҳимояга қаратган ҳолда қарши ҳужумлардан ва рақиб хатосидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишди. Финалнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади – 0:0. Шундан сўнг ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда “Бунёдкор-2003” вакиллари 4:2 ҳисобида устун келиб, Зокир Қурбонов хотирасига бағишлаб, 2-бор ўтказилган мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Шуни қўшимча қилмоқчимизки, футбол клублари тарбияланувчилари ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионатида доирасида ҳам шу икки жамоа бир-бирлари билан рўбарў келишган ва унда “Бунёдкор” тарбияланувчилари 1:0 ҳисобида ғолиб чиқишган эди.



Мусобақа якунига кўра, “Бунёдкор” посбони Хумоюн Сайётов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Ушбу муваффақият билан 2003 йилда туғилган жамоамиз футболчиларини ҳамда мураббийлар Фурқат Самегов ва Алишер Иброҳимовни табриклаймиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:48, 25.09.2015. Ўқилди: 6484 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.