Нима учун «Рома»га қарши кечган ўйиндаги хатосидан сўнг Тер Штеген «кўк-анорранглилар»нинг асосий дарвозабони бўлиб қолади?.........Ҳеч кимга сир эмас, охирги 10 йилликда «Барселона» дарвозаси дунё футболидаги энг мустаҳкамларидан бири саналиб келди. «Барселона»нинг ўйин услуби шундай эдики, улар асосий этиборларини тўпни назорат қилишга қаратишар, бунинг натижасида, дарвозабон ўйин давомида рақиб томонидан бўладиган битта, иккита хавфли вазиятни бартараф этса бўлди эди. Узоқ йиллар давомида бу вазифани Виктор Вальдес моҳирлик билан ижро этиб келди. Вальдес қанчалик махоратли эканлигини биринчи мавсумнинг ўзидаёқ кўрсатиб қўйди, аммо баъзи вазиятларда болаларча хатоликларга ҳам йўл қўйиб турар эди. Испаниялик посбоннинг бундай майда хатолари йиллар давомида йўқолмади ва бу ҳолат унинг Касильяс билан терма жамоа посбонлиги учун кечадиган рақобатда ютиб кета олмаслигини таьминлади. Лекин, бугунги мақоламиз Вальдес ҳақида эмас. У бир йил олдин ўзига бошқа клуб қидириб, «Барселона»ни тарк этди. Унинг ўрнини эса каталонияликлар топ клубларда ўйнамаган чилилик посбон Клаудио Браво ва ёш иқтидорли немис футболи вакили бўлмиш Марк Анрде тер Штегенлар билан тўлдиришди. Биринчи мавсумда, Браво чемпионат ўйинларида, тер Штеген эса ЕЧЛ ва Испания кубоги баҳсларида «кўк-анорранглилар» дарвозасини қўриқлашди. Энрикенинг бу қарори ўзини қисман оқлади. Браво ички чемпионат баҳсларини ажойиб тарзда ўтказди, аммо тер Штегенда керак бўлмаган жойларда тўп ўтказиб юбориш ҳолатлари кузатилди. Бу мавсумда вазият чигаллашди. Немис дарвобони «Атлетик»га қарши мавсумнинг биринчи учрашувида ўз хатоси туфайли майдон марказидан тўп ўтказиб юборди (ундан кейин яна учта мана шундай жиддий хатоликларга йўл қўйди), чемпионат баҳсларида жароҳат олган Бравони ўрнини эгаллаган Марк мавсумни омадсиз бошлади ва ЕЧЛдан ўрин олган «Рома»га қарши баҳсда ҳам ўз дарвозасидан шармандали гол ўтказиб юборди. Алессандро Флоренцининг суперголига қарамай, бош мураббий Луис Энрике ва жамоа ҳимоячиси Жерар Пикелар унинг тарафини олиб чиқишди - ҳақиқатан ҳам тер Штеген биринчи рақамли дарвозабонми? Кўрамиз, воқеалар ривожи қай тариқа давом этаркин.
Биринчидан - ҳаммаси ўз ўрнида қолади. Энрике унга ишонишда давом этади ва у худди ўтган йилги каби ЕЧЛ ва Испания кубогида ўйнайди. Бу ишончи билан мураббий тер Штегеннинг ўзига бўлган ишончини оширади. Браво ва тер Штеген ўта ҳиссиётли дарвозабонлар тоифасидан, агар улардан бирортаси асосий таркибдаги ўрнини йўқотса руҳий тушкунликга тушиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Агар шундай ҳолат кузатилиб, улар яхши ўйин намойиш этмаса, мухлислар орасида «Номдорроқ посбон сотиб олиш керак эди» деган гаплар ҳам янграши мумкин. Бу ҳолат нафақат мухлисларни балки, Энрикени ҳам ташвишга солаётган бўлса ажаб эмас.
Иккинчидан - каталонияликлар бош мураббийи тер Штегенни захира ўриндиғига ўтказиб, Бравони биринчи рақамли посбонга айлантиради. Бу ҳолатнинг минусларини юқорида айтиб ўтдик. Плюслари эса «Барселона» ЕЧЛда ўзига ишончи юқори ва тажрибали бўлган дарвозабонни биринчи рақамли посбонга айлантиради, чилилик посбон ўтган мавсумни деярли хатоларсиз ўтказган эди. Тер Штеген ҳар қандай ҳолатда ҳам Энрикенинг назоратида бўлади, агарда машғулотларда ўзини кўрсатса унга яна бир имконият берилиши табиий.
Учинчидан - шунчаки кузатиб туриш.
Энрике ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ, бунисида ички чемпионат баҳслари ва ЕЧЛда Бравога ишониши ва тер Штегенни фақат Испания кубоги баҳсларида майдонга тушириши мумкин. Бундай ҳолат «Барселона» учун ижобий бўлади ва тер Штеген ҳам ўйин амалиётисиз қолиб кетмайди.
Нима бўлганда ҳам, қандай қарорга келиш бу бош мураббийнинг иши. Ўтган мавсумни «Барселона» бир текисда ўтказди ва ўзини «тоғ бошида»гидек ҳис этди. Ютуқларни сақлаб қолиш ва муваффаққиятни такрорлаш қийин албатта, лекин Энрике кучни тенг тақсимлаб, мавсумни бир текисда ўтказиши ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам, «Барселона»нинг айни пайтдаги биринчи муаммоси дарвоза чизиғи бўлиб қолмоқда.
Манба: Чемпионат.сом
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).