Бугун 25 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Пента-трик” урган футболчилар. Роналдудан Шацкихгача

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Битта учрашувда 5 та гол уриш осон иш эмас. Буни ҳар қандай футболчи ҳам уддалай олмайди. Furkat.uz сайти сўнгги йилларда “пента-трик”ка эришган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтади.

“Пента-трик” урган футболчилар.  Роналдудан Шацкихгача

1. Димитар Бербатов. “Манчестер Юнайтед” – “Блекберн” 7:1
27. 11. 2010. Англия чемпионати

Болгариялик ҳужумчи Премьер лигада “пента-трик” қайд этган охирги футболчи бўлиб турибди. Бербатов “Блекберн”га қарши ўйиннинг 2 дақиқасидаёқ Рунинг узатмасидан сўнг ҳисобни очган эди. 27 дақиқада эса иккинчи голини ҳам расмийлаштирди. Иккинчи бўлимнинг 2 дақиқаси ҳам Димитар учин омадли келди ва у “хет-трик”ка эришди. Бироқ бу ҳужумчи учун камлик қилди. Натижада 62 ва 70 дақиқаларда яна тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйиб “пента-трик”ини расмийлаштирди. Ўша мавсумда Бербатов 21 та гол билан чемпионат тўпурари бўлган эди.

“Пента-трик” урган футболчилар.  Роналдудан Шацкихгача

2. Лионель Месси. “Барселона” – “Байер” 7: 1
07. 03. 2012. ЧЛ. 1/8 финал

Чемпионлар лигаси (Чемпионлар кубоги ҳисобга олинмаган) тарихидаги иккита “пен-трик”дан биттаси “Барселона” ҳужумчиси Мессига тегишли. Лео 2011/12 йилги мавсумнинг нимчорак финалида “Байер” посбонини 5 бора ранжитишга муваффақ бўлди. Аргентиналик 25, 42, 49, 58 ва 84 дақиқаларда тўп киритди. Ана шу куни унинг 5 та голига 4 нафар футболчи ҳаммуаллифлик қилди: Хави, Иньеста, Фабрегас, Кейта. Яна бир голда эса у ўзининг индивидуал ҳаракатларини ишга солди. ЧЛда битта ўйинда 5 та гол уришни хаттоки Криштиану Роналду ҳам орзу қилади.

“Пента-трик” урган футболчилар.  Роналдудан Шацкихгача

3. Криштиану Роналду. “Реал Мадрид” – “Гранада” 9: 1
05. 04. 2015. 29-тур Испания чемпионати

Роналду Мессига қараганда 3 йил кейин бир учрашувда ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди. Ўтган мавсумда Испания чемпионатида Криштиану ва “Реал” “Гранада” посбонини алсо аяб ўтирмади. Шу куни Мадридликлар томонидан урилган 9 та голнинг 5 таси Роналду ҳисобига ёзилди. Португалиялик 30, 36, 38, 54, 89 дақиқаларда гол киритишнинг уддасидан чиқди. Унга Бейл 2 та, Хамес ва Модрич эса биттадан голли узатмани амалга оширишди. Айнан мана шу беш гол Роналдуни ўша мавсум якунига кўра Ла Лигада энг яхши тўпурар бўлишига ҳам сабабчи бўлди. Боиси чемпионат якунларига кўра Криш Мессидан 5 та кўп голга ўзиб кетди.

“Пента-трик” урган футболчилар.  Роналдудан Шацкихгача

4. Криштиану Роналду. “Эспаньол” – “Реал Мадрид” 0: 6
12. 09. 2015. 3-тур. Испания чемпионати

Роналду 2015/16 йилги мавсумнинг дастлабки 2 ўйинида гол ура олмаган эди. У бор аламини Каталонияликлардан олди. “Эспаньол”га қарши ўйинда Криштиану 20 дақиқага келибоқ “хет-трик”ка эришади. Иккинчи бўлимда 61 ва 81 дақиқаларда яна иккита гол уриб бир йил ичида, боз устига 5 ойда иккинчи бора Испания чемпионатида бир ўйинда бешта гол урди. Энди бунақасини ҳатто Месси ҳам орзу қилади.

“Пента-трик” урган футболчилар.  Роналдудан Шацкихгача

5. Роберт Левандовски. “Бавария” – “Волфсбург” 5: 1
22. 09. 2015. 6-тур. Германия чемпионати

Левандовски “Волфсбург”га қарши ўйиннинг иккинчи таймида захирадан майдонга тушди ва орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг “Левандовски шоу” бошланиб кетди. Роберт 52, 55, 57 ва 60 дақиқаларда ҳам гол урди. Полшалик ҳужумчига 5 та гол уриш учун майдонга тушганига 14 дақиқа кифоя қилди. Бунинг устига у ана шу голларни атиги 9 дақиқа ичида урди. Бунақасига ўша Мессию Роналду ҳам хавас қилса арзийди.

“Пента-трик” урган футболчилар.  Роналдудан Шацкихгача

6. Максим Шацких. Ўзбекистон – Хитой Тайпейи 9: 0
2007-йил. ЖЧ-2010 саралаш босқичи

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши ўйинлардан бирида Максим Шацких Хитой Тайпейи посбонини 5 бора хафа қилиб қўйди. СуперМакс 4, 16 ва 34 дақиқалрда гол уриб, биринчи таймдаёқ “хет-трик”ка эришди. У иккинчи бўлимда 57 ва 76 дақиқалрда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шацких терма жамоа таркибида бир ўйинда бешта гол урдики, бунақасини Роналду, Месси ва ўша Левандовски ҳам орзу қилмоқда.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 12:21, 26.09.2015. Ўқилди: 7681 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.